Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Вильярреал 0-0 Валенсия
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакор» - «Локомотив»: «Темирйўлчилар» ҳали умуман ғалаба қозонишмаган

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу икки жамоа Ўзбекистон миллий чемпионатларида шу пайтгача жами 16 бор ўзаро тўқнаш келишган. Гарчи, пойтахтнинг икки вакили ўртасидаги ўйинлар «дерби» мақоми остида ўтиб келса-да, яқингача бу қарама-қаршиликда «Пахтакор» катта устунликка эга бўлиб келаётганди ва бу статистикада ҳам ўз аксини топган. «Шерлар» ўзаро ўйинларнинг 12тасида муваффақият қозонишган, қолган 4 ўйинда эса кучлар тенг келган. Таъкидлаш керак, сўнгги йилларда «Локомотив» номдор рақибига муносиб қаршилик кўрсата олишини исботламоқда. Бироқ,темирйўлчиларга ҳозирча «Пахтакор»ни мағлуб этиш насиб қилмаяпти. Эҳтимол, эртанги ўйинда Ҳаким Фузайлов шогирдлари бу нохуш анъанага чек қўйишар. Ахир ҳар қандай сериянинг ҳам интиҳоси бўлиши керакку!

Ўтказилган 16 учрашувда дарвозалар жами 55(!) марта ишғол қилинган. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 3,45тадан гол деганидир. Афсуски, шу голларнинг аксар қисми «Локомотив» жамоаси дарвозасидан жой олган. Яъни, «Пахтакор»нинг 44та голига темирйўлчилар тўрт баравар кам (11та) тўп билан жавоб қайтаришган. 55та голни 31 нафар футболчи киритган. Жумладан, «пахтакор»чилардан 23 киши «дерби»да ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, темирйўлчилардан 9 нафар футболчи шундай муваффақиятга эришган. Зайниддин Тожиев ҳар икки жамоа сафида гол урган ягона футболчи. Виктор Попенко ҳам автогол қайд этишда ягоналиги билан ажралиб турибди.

Рекордларга келсак, ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Анвар Солиев бўлиб, у «Пахтакор» либосида темирйўлчилар дарвозасини 9 марта ишғол этган. Солиев «Локомотив»га қарши кечган ўйинларда бир мартадан «хет-трек» ва «покер» қайд этгани ҳам эътиборга молик. «Пахтакор» ва «Локомотив» жамоалари тўқнашувида энг кўп иштирок этган футболчи – бу «Пахтакор» етакчиси Илхом Суюновдир. Ўтган мавсум ҳар икки ўйинда ҳам иштирок этган чап қанот ҳимоячиси бу кўрсаткич бўйича эндиликда собиқ рекордчи Игнатий Нестеровдан ўзиб кетди. Бу борада «Локомотив»да энг яхши кўрсаткич жамоанинг собиқ аъзоси Саидкомил Акбаровга тегишли. У темирйўлчилар сафида 8 марта «дерби»нинг бевосита иштирокчиси бўлган.

2012 йил. Ўзбекистон XХI миллий чемпионати. 27 апрель, 6-тур
«Локомотив» – «Пахтакор» – 1:1 (0:0). ТТЙМИ стадиони. 5007 томошабин.
Ҳакам: Марат Исмоилов
Голлар: С.Андреев (52-пен.,) – Д.Жабборов (81)
«Локомотив»: Азиз Ашуров, Ислом Иномов, Темур Айзатулов (Мустафо Бинди 40), Дилшод Раҳматуллаев, Садриддин Абдуллаев, Максим Казанков (Николай Гурьянов 83), Зайниддин Тожиев (Александр Шадрин 46), Жора Оганесян, Рустам Аъзамов, Ислом Тўхтахўжаев, Дилшод Жабборов
«Пахтакор»: Тимур Жўраев, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов (Бахриддин Ваҳобов 86), Иракли Климиашвили, Шерзод Каримов (Аббосбек Махсаталиев 74), Дилшод Шарофетдинов (Илҳом Суюнов 59), Станислав Андреев, Алексей Николаев, Ойбек Қиличев.
Огоҳлантиришлар: Дилшод Раҳматуллаев (20), Ислом Тўхтахўжаев (28), Садриддин Абдуллаев (51), Рустам Аъзамов (77). – Иракли Климиашвили (34), Илҳом Суюнов (82)
Четлатиш: Ислом Тўхтахўжаев (90+4, иккинчи огоҳлантириш) – Кахи Махарадзе (75)

«Пахтакор» – «Локомотив» – 2:1 (1:0). «Пахтакор» стадиони. 3483 томошабин
27 сентябрь, 21-тур
Ҳакам: Марат Исмоилов
Голлар: С.Андреев (27-пен.), Т.Абдухолиқов (79) – З.Тожиев (78)
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Егор Кримец, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Александр Клецков, Даврон Ҳошимов, Илҳом Суюнов, Владимир Козак (Шахбоз Эркинов 82), Темурхўжа Абдухолиқов, Ойбек Қиличев (Шерзод Каримов 42), Станислав Андреев (Аббосбек Махсаталиев 84)
«Локомотив»: Павел Бугало, Рустам Аъзамов, (Александр Шадрин 70), Ислом Тўхтахўжаев, Ислом Иномов, Бобурбек Йўлдошев (Жора Оганесян 46), Дилшод Раҳматуллаев, Дилшод Жабборов, Садриддин Абдуллаев, Зайниддин Тожиев, Акмал Холматов, Ильдар Магдеев (Максим Казанков 65)
Огоҳлантириш: Владимир Козак (29) – Бобурбек Йўлдошев (26)

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 08:26, 19.04.2013. Ўқилди: 4043 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.