"Жирона" украиналик ҳужумчи Артем Довбикга Каталония жамоасидаги ўйини учун миннатдорчилик билдирди.
"Клуб Артём Довбикга биз билан ўтказган мавсумдаги ҳаракатлари, меҳнати ва фидойилиги учун миннатдорчилик билдиради. Унинг чиқишлари ва фидойилиги биз эришган муваффақиятлар учун асос бўлди.
Омад тилаймиз, Артём", - дейилади "Жирона"нинг клуб расмий сайтидаги баёнотида. Эслатиб ўтамиз, бу баёнот Довбикнинг "Жирона" кичик клуб эканлиги ҳақидаги шов-шувли сўзларидан олдин эълон қилинган эди.
Олдинроқ Рим клуби "Жирона"га бонусларни ҳисобга олмаганда 30,5 миллион евро тўлагани хабар қилинганди. Футболчининг ўзи Италияга ўтиш учун "Атлетико Мадрид" таклифини рад этди.
Ўтган мавсумда Довбик барча турнирларда 41 та ўйинда қатнашиб, 25 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).