Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Висла» ягона қаҳрамон эмас...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Польшанинг 2-дивизионида тўп сурадиган Краковнинг «Висла» клуби ўтган мавсумда мамлакат кубоги турнирида муваффақиятли иштирок этиб, финалда фаворит мақомидаги «Погоня» клубидан устун келди ва еврокубок йўлланмасини қўлга киритди.

Польшанинг 2-дивизионида тўп сурадиган Краковнинг «Висла» клуби ўтган мавсумда мамлакат кубоги турнирида муваффақиятли иштирок этиб, финалда фаворит мақомидаги «Погоня» клубидан устун келди ва еврокубок йўлланмасини қўлга киритди. Ва ҳатто, Европа Лигаси 1-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди. Энди 2-раундда уларни бирмунча жиддийроқ рақиб - Венанинг «Рапид» клуби кутиб турибди. «Висла» халқаро ареналарда Польша шарафини ҳимоя қиладиган дастлабки қуйи лига вакили эмас. Шу пайтгача бошқа жамоалар ҳам еврокубок мусобақаларида иштирок этишган. Гарчи улар узоққа бора олмаган бўлсаларда, номдор клублар билан ўтган қизиқарли ўйинлар ҳам йўқ эмас.

«Лехия» (Гданьск, 1983|1984). Футбол  ўйинидан аълороқ баҳс

1982|1983 йиллар мавсумида 3-дивизионда тўп сурган «Лехия» кутилмаганда Польша кубоги соҳибига айланиб, КЭК турнирига 2-дивизионга кўтарилган ҳолда йўл олганди. Бироқ 1|16 финал босқичи қуръасида омад «Лехия»дан юз ўгириб, у «Ювентус»га қарши ўйнаши маълум бўлди. У пайтда Турин гранди сафида Мишель Платини, Збигнев Бонек, Паоло Росси ва Чезаре Пранделли каби афсоналар Жованни Трапаттони раҳбарлигида тўп суришар, «Лехия»да эса... Гданьск клуби сардори Лех Кулвицки беллашувни шундай изоҳлаганди: «Биздаги ягона ўхшашлик - ўз мамлакатларимиз кубоклари соҳиби эканлигимиз. Бошқа жиҳатлар бўйича ер билан осмонча фарқ бор. Биз энди 2-лигага чиқдик, «Юве» таркибида 5 нафар жаҳон чемпиони тўп сурди. Жумладан, мундиалнинг энг яхши тўпурари Паоло Росси ҳам».

Италиядаги учрашув 7:0 ҳисобида якунланди. Шу боис, Гданьскдаги баҳс шунчаки, расмиятчилик бўлиб қолганди. Жавоб учрашувида туринликлар Платини, Тарделли ва Жентилени майдонга туширмадилар. Лекин «Лехия» учун бу ўзлигини намойиш этиш беллашуви эди.

Ўшанда Польша мураккаб даврни бошдан кечирган, 1981 йил декабридан 1983 йил июлигача ҳарбий режим ҳолатида эди. Ўйин куни ҳарбий ҳолат бекор қилинди, лекин ҳуқуқ-тартибот органлари Гданьскка қўшимча милиция отрядларини жўнатишди. Хайриятки, мухлислар ўртасида қандайдир тартибсизликлар юз бермади, улар асосан, гданьсклик Лех Валенса раҳбарлигидаги «Бирдамлик» оппозицион партиясини қўллаб-қувватлаш билан банд бўлишди.

Бевосита жавоб учрашувига тўхталадиган бўлсак, «Лехия» биринчи бўлимни суст ўтказган ва танаффусга 0:1 ҳисоби билан чиқиб кетганди. Иккинчи бўлимда мухлисларнинг оппозоцияни қўллаб-қувватлашларидан илҳом олган мезбонлар фаол ҳаракатлана бошлади ва 50-дақиқада Ковальчик ҳисобни тенглаштирди. 65-дақиқада эса Крушиньски пенальтини голга айлантириб, жамоа­ни олдинга олиб чиқди. Бироқ «Лехия» ғалабани сақлаб қола олмади, сўнгги дақиқаларда яна 2та гол ўтказиб юборди. Нуфузли турнирдан барвақт чиқиб кетган бўлсада, мазкур учрашув футболга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, клуб тарихидан жой олди.

«Медзь» (1992|1993). Клинсманн пенальтидан гол ура олмайди, Венгер эса трибунага йўл олади 

Бу жамоа 2018|2019 йиллар мавсумида Экстраклас лигасида дебютини нишонлаган, лекин ўзининг илк ва ҳозирча ягона соврини - Польша Кубогини ХХ асрда қўлга киритганди. 1992|1993 йиллар мавсумида «Медзь» Арсен Венгернинг «Монако»сига қарши майдонга тушди.

Таажжубки, «Лехия» каби «Медз»га ҳам қуръа омадсиз келди. Ҳа, Польшанинг 2-лигаси вакили илк босқичда КЭК турнирининг амалдаги ғолиби билан куч синашадиган бўлди. Польшалик мухлислар эса фақат Клинсманн, Жоркаефф ва бошқа юлдузлар «Медзь» дарвозасига нечта гол уришлари хусусида баҳслашдилар.

Легницадаги маҳаллий стадион УЕФА талабларига жавоб бермаганлиги боис, қўшни Любинда бўлиб ўтган баҳснинг 2-дақиқаси Жоркаефф ҳисобни очди. «Монако» эса бутун тайм давомида атиги битта зарба йўллади ва у голга айланди. «Медзь» ҳам битта зарба берди, лекин гол ура олмади. Ачинарли жиҳати, Гжегож Коханек 11 метрли нуқтадан Жан-Люк Этторини алдай олмади.

Танаффусдан кейин вазият тамоман ўзгарди. Монегасклар мезбонлар ҳимоясини енга олмадилар, Клинсманн дурустроқ зарба йўллай олмади, Тюрам эса фақат қўполлик эвазига рақиб ҳужумчиларини тўхтата олди. Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар ҳисобни йириклаштириш имкониятига эга бўлишди. Ҳакам иккинчи марта «нуқта»ни кўрсатди. Клинсманн эса пенальтини голга айлантира олмади, «Медзь» посбони бунга имкон бермади. Ўйиндан кейин дарвозабон шундай деганди: «Иккинчи бўлимда ташаббусга эга бўлдик, лекин вазиятлардан фойдалана олмадик. Лекин 0:1 ҳисобидаги мағлубият биз учун ғалабага тенг. Ахир биз нуфузли совриннинг амалдаги соҳибига қарши ўйнадик».

Яна бир қизиқарли воқеа ўйиннинг 84-дақиқасида юз берди: ҳакам монегаскларни бошқараётган Арсен Венгерни трибунага четлатди. Франциялик мураббий ҳакамнинг қарорига қуйидагича изоҳ берганди: «Менга немис тилини яхши билганим халал берди. Чунки мен бизнинг ўйинчимизни қўполлик ишлатишда айблагани учун ҳакамга жиддий эътироз билдиргандим».

Шу тариқа дастлабки учрашув «Монако»нинг минимал (1:0) ҳисобдаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Жавоб учрашувида эса томонлар бир-бирларининг дарвозасига йўл топа олмадилар ва князлик клуби кейинги босқичга йўл олди. Польшанинг 2-лигаси вакили эса ўз нуфузини йўқотиб қўймади.

«Погонь» (1965|1966) ва «Полония» (1980|1981)

Бу икки жамоа ҳам 2-дивизион вакили мақомида хал­қаро арена - Интертото Кубоги турнирида иштирок этишган. Бироқ уларнинг иштироки ўта қисқа бўлган. Яъни, улар ўз гуруҳларида сўнгги ўринларда қолиб кетишган ва эсда қоларли лавҳаларни намойиш этишмаган.

Краковнинг «Висла»си эса ЕЛнинг дастлабки саралаш босқичида Косовонинг «Лапи» клубида меҳмон бўлиб, сафардан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди ва яққол устунлик (биринчи ўйин - 2:0) билан иккинчи босқичга йўл олди! Демак, Польша Кубогини қўлга киритиши тасодифий эмас.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:13, 08.08.2024. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик