Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Барчаси янги ОЧЛнинг қуръаси ҳақида

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Осиё футбол конфедерацияси клублар турнирлари янги мавсуми қуръаси учун саватчалар таркибини элон қилди. Элит ОЧЛ «Ғарб» минтақасида иштирок этувчи 12та клуб 2та саватчага бўлинган. Турнирдаги ягона жамоамиз - «Пахтакор» биринчи саватчада. Лекин икки саватча ўртасида унча катта фарқ йўқ. Барча клублар ҳар икки саватчадаги рақиблар билан 2 мартадан ўз майдони ва сафарда ўйнаши керак.

Умуман олганда, қуръа механизмига кўра, 12та иштирокчи 4тадан жамоани ўз ичига олган 3та кичик гуруҳга бўлинади. 1та кичик гуруҳга тушган клублар бир-бири билан ўйнамайди. Табиийки, кичик квартетга 1та мамлакат вакиллари киришади. Яъни тахмин қилиш мумкинки, кичик гуруҳлардан бирида Саудия Арабистонининг 3та клуби жой олади ва улар қаторига «Пахтакор» ёки «Ал-Шорта» қўшилади. Бу ўринда «плей-офф»дан қайси жамоа чиқиши муҳимдир.  Чунончи, яна бир мамлакат жамоалари сони 3тага етади. Шу тариқа ўша мамлакат вакиллари ҳам 1та мини-гуруҳга тушади, унга яна «Пахтакор» ёки «Ал-Шорта» киради. Жамоалари «плей-офф»дан чиқолмаган икки мамлакат вакиллари эса учинчи кичик гуруҳга жойлашади.

ЭЛИТ ОЧЛ («ҒАРБ»)

Биринчи саватча

«Ал-Айн» (БАА)

«Ал-Ҳилол» (С.Арабистони)

«Ал-Садд» (Қатар)

«Персеполис» (Эрон)

«Пахтакор» (Ўзбекистон)

«Ал-Шорта» (Ироқ)

Иккинчи саватча

«Ал-Наср» (С.Арабистони)

«Ал-Райян» (Қатар)

«Истиқлол» (Эрон)

«Ал-Васл» (БАА)

«Ал-Аҳли Ал-Шабаб» (БАА)

«Плей-офф» ғолиби

ОЧЛ-2 қуръаси учун саватчалар таркиби ҳам маълум. Бир қарашда, ҳаммаси оддий ва тушунарли. «Насаф» - иккинчи саватчада. «Истиқлол» учинчи, «Равшан» ва «плей-офф» ғолиблари эса тўртинчисаватчада. Тожикистоннинг «Истиқлол» ва «Равшан» клублари 1та гуруҳга тушмайди, аммо «Насаф» билан гуруҳдош бўлиши мумкин. Қуръа ташлаш маросими 16 август куни Малайзияда бўлиб ўтади. 

ОЧЛ-2 («ҒАРБ»)

Биринчи саватча

Элит ОЧЛ «плей-офф»-1 мағлуби

Элит ОЧЛ «плей-офф»-2 мағлуби

«Ал-Тавон» (С.Арабистони)

«Ал-Вакра» (Қатар)

Иккинчи саватча

«Тракторсози» (Эрон)

«Ал-Шаржа» (БАА)

«Насаф» (Ўзбекистон)

«Ал-Қува Ал-Жавия» (Ироқ)

Учинчи саватча

«Ал-Ҳусайн» (Иордания)

«Истиқлол» (Тожикистон)

«Мохун Баган» (Ҳиндистон)

«Ал-Ҳалдия» (Баҳрайн)

Тўртинчи саватча

«Ал-Виҳдат» (Иордания)

«Равшан» (Тожикистон)

ОЧЛ-2 «плей-офф»-1 ғолиби

ОЧЛ-2 «плей-офф»-2 ғолиби

* Гуруҳ босқичи 8та турни ўз ичига олади - ҳар бир клуб ўз майдони ва сафарда 4тадан ўйин ўтказади. Ўз майдони ва сафардаги 2тадан ўйин биринчи саватча жамоаларга қарши. Қолган 2тадан ўйин (ўз майдони ва сафарда) иккинчи саватчадан жой олган жамоалар билан.

* Жамоалар гуруҳ босқичида муайян рақиб билан 1 мартадан ортиқ тўқнаш келмайди: уйда ёки меҳмонда ягона ўйин. Айрим клублар бир-бири билан умуман ўйнамайди.

* Қуръа ташлашда 12та жамоа 3та кичик гуруҳга бўлинади - «А», «В» ва «C».

* Биринчи саватдан жой олган жамоалар кичик гуруҳларда 1-2-рақам остида бўлади. Иккинчи саватча жамоалари эса 3-4-рақамни олади.

* Битта кичик гуруҳ вакилари ва 1та мамлакат жамоалари бир-бирига қарши ўйнамайди.

* Қуръа жараёни биринчи саватчадан бошланади. Унда 6та мамлакатдан 6та жамоа қатнашади. Яъни 6та клуб 3та кичик гуруҳга бўлинади. Аммо қуръа бутунлай «кўр» ҳисобланмайди. Зеро, «мамлакатлар ҳимояси» тамойили бор. Дейлик, Саудиянинг «Ал-Наср» ва «Ал-Аҳли» клублари «Ал-Ҳилол» билан 1та кичик гуруҳга тушиши аниқ. Битта бўш жойни эса турнирда 1та клуби бор мамлакат вакиили эгаллаши мумкин. Бундай мамлакатлар эса 2та - Ўзбекистон ва Ироқ. Қолган

* 3та мамлакат - Қатар, Эрон ва БАА ҳозирда 2тадан жамоага эга. Бу мамлакатларнинг 1тадан клуби «плей-офф»да иштирок этишини ҳисобга олсак, қайсидир бири гуруҳ босқичида 3та вакилга эга бўлади. Шу аснода яна бир кичик гуруҳ 1та мамлакатнинг 3та клубини ўз ичига олади ва унга ҳам «Пахтакор» ёки «Ал-Шорта» қўшилади. 

* «Плей-офф»да жамоалари енгилган 2та мамлакат вакиллари учинчи кичик гуруҳдан жой олади.

Энди тақвим ҳақида. Жамоа қайси жамоалар билан ўз майдони ва сафарда ўйнаши ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун тақвим формуласига қараш керак. Масалан, «А»-1 жамоаси «В»-1, «C»-2, «В»-3 ва «C»-4 билан ўз майдонида, «C-1», «В»-2, «C»-3 ва «В»-4 билан эса сафарда ўйнайди.

Алишер НИКИМБАЕВ («Футболиум»)

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:54, 13.08.2024. Ўқилди: 3726 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.