Хави: «Менимча, эртага кучли «Барселона»ни кўрамиз»
«Барселона» ярим ҳимоячиси Хави эртага бўлиб ўтадиган чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Бавария» билан ўйин ҳақида фикр билдирди.
Бизнинг жуфтликдаги имкониятларни 50 га 50 деб баҳолайман ва ўз услубимизда ўйнашга ҳаракат қиламиз.
Меҳмонда гол уриш муҳим ҳисобланади. Умид қиламанки, эртага энг яхши «Барселона»ни кўрамиз.
Испания чемпионати биз учун энг муҳим турнир, лекин чемпионлар лигаси ҳам ёмон мусобақа эмас.
Филип Лам? У ҳозир жуда яхши формада ва дунёдаги энг кучли қанот ҳимоячиларидан бири.
Мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Жароҳатимдан тўлиқ холос бўлдим.
Бизни «Бавария» каби мавсумни жуда яхши ўтказаётган жамоага қарши ўйин кутиб турганини биламиз»,- дейди футболчи.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 23:56, 22.04.2013. Ўқилди: 7326 марта. Фикрлар: 22 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар