Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўмон 3 7
2 Ўзбекистон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Ҳиндистон 3 4
3 Тожикистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3413 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 06.09.2025

      05:30 "Всё о главном". Дмитрий Вязьмикин.
      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      13:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Аргентина - Венесуэла.
      17:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      19:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      21:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      23:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      01:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      02:05 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      04:05 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 06.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Московские экстремальные игры 2025.
      10:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      12:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      14:15 "Небесная грация".
      14:35 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      16:15 "Культовые".
      16:45 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      21:15 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      22:00 "Тайны звёзд спорта".
      22:30 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      00:15 "Культовые".
      00:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      02:35 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета.
      04:20 "Сюрпляс".
      04:45 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 06.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Fight Night 35" в Бангкоке, Таиланд. Ибрагим Дауев против Акбара Абдуллаева, Дмитрий Ковтун против Рамболека. Прямая трансляция.
      09:30 Новости.
      09:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 "Век нашего спорта". "Лидия Скобликова. Уральская молния".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      14:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      16:15 Новости.
      16:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      17:30 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. ЦСКА (Москва) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      20:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Сьон" (Швейцария). Прямая трансляция.
      23:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Париже, Франция. Нассурдин Имавов против Кайо Борральо. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 06.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      08:30 Теннис. US Open. Мужчины. 1/2 финала.
      10:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      12:00 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 8 эп.
      12:30 Теннис. US Open. Мужчины. 1/2 финала.
      13:15 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. Пары. Финал. Прямая трансляция.
      20:30 Теннис. US Open. Женщины. 1/2 финала.
      21:30 LIVE Теннис. US Open. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      00:45 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона.
      03:00 Теннис. US Open. Мужчины. Пары. Финал.
      04:30 Теннис. US Open. Женщины. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Христо Стоичков: «Барселона» мухлислари оптимист бўлишлари керак»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Барселона»нинг собиқ афсонавий ҳужумчиси Христо Стоичков (1990-95, 1996-98) Sport.es нашрига интервью берди

Унда «El Pistolero» Германияда бўлиб ўтган Европа чемпионатининг натижаларини сарҳисоб қилди ва, албатта, унинг юрагига яқин «кўк-анорранглилар»нинг ҳозирги ҳолати ҳақида ҳам гапирди. «Камп Ноу»нинг собиқ кумири шиддатли, жасоратли ва самарадорли ўйини учун Испания терма жамоасининг муваффақиятларидан унчалик ҳайратланмабди, чунки унинг сўзларига кўра, «бу шундоқ ҳам ажойиб жамоа, қолаверса унинг келажаги катта»...

- Испания терма жамоаси Европа чемпионатида ғолиб чиқишга муносиб эдими? 

- Евро бошланмасдан олдин Испания бу турнирда ғолиб чиқади ва ҳатто ЖЧ-2026ни ҳам олади дегандим. У шундоқ ҳам ажойиб жамоа, қолаверса унинг келажаги катта. Мен Луис де Ла Фуэнте учун жуда хурсандман. Биз жуда яқин дўстлармиз ва у қийин вақтни бошдан кечирди. У жуда яхши мураббий. Унга нисбатан чексиз танқидлардан сўнг, Луис Испанияни ушбу унвонга олиб келганидан хурсандман. 

- Ҳа, сиз де Ла Фуэнтега қойил қоласиз. У жамоани қандай бошқаради? 

- У оддий камтар инсон ва қаердан келганини жуда яхши билади. Футболчилик давримизда йўлларимиз кесишарди ва ҳатто ўша пайтда у қандай мураббий бўлишига майдондаги ҳаракатлари орқали тасаввур берарди. У катта тажрибага эга Клеман, Луис Арагонес, Дель Боскеларга эътибор қаратди. Ва барчаси билан жуда камтарлик билан мулоқот қилди. Шунинг учун ҳам бундай мукофот билан тақдирланди. 

- Европа чемпионати сизга ёқдими? 

- Баъзи ўйинлар ёқди, лекин Испаниянинг финалга чиқиши янада ёқимлироқ эди. Улар финалга чиқиш ва ғалаба қозонишга лойиқ эдилар, чунки футболчилар шунчаки ажойиб иш қилишди, мураббий созламаларини тушуна олишди. Луис де Ла Фуэнте улар билан узоқ вақт давомида (U19 ва U21 терма жамоаларида) ишлаганлиги жуда муҳим фактдир. Луис уларни яхши билади ва шунинг учун жамоани кучлироқ қилди. Таркибда фахрийлар, катта тажрибага эга футболчилар, шунингдек, Евронинг энг яхши ўйинчиси Родри бор эди. 

- Родри сиз учун ҳам турнирнинг энг яхши ўйинчисими? 

- Шубҳасиз. Мен у ҳақда соатлаб гапириб бера оламан. 

- Унинг ўйини сизга ёқдими? 

- У ҳақиқатдан ҳам ўзгача футболчи, етакчилар етакчиси, ўйиннинг оҳангини белгилайдиган, хуллас у билан жамоангиз мустаҳкам пойдеворга эга бўлади. Шунингдек, Карвахаль ҳам муҳим рол ўйнайди. Ва албатта, ҳеч ким Кукурелья ҳимоянинг чап қанотида бунчалик учишини кутмаганди... Ярим ҳимоя ўта динамик эди. Ҳужумни эса гапиришга ҳожат йўқ... 

- Ямал ўйинига ошиқмисиз? Ёш болакайнинг бундай ҳужум қилиши сизни ажаблантирмадими? 

- Орзуларингизни таъқиб қилганингизда, улар ҳар доим амалга ошиши мумкин. Ёш бўлишига қарамай, у бу унинг учун катта имконият эканлигини яхши билади. У интизомли йигит, майдонда 90 дақиқа давомида қаттиқ ишлайди ва мураббий гапини ҳеч икки қилмайди. Нико Уильямс ҳам худди шундай, у кундан-кунга кучаймоқда, у қарши ҳужумларда жуда хавфлидир. 

Мората ҳақида нимани гапириш керак? У жуда кўп азоб чеккан йигит. Менга ушбу жамоани кўтариб турган устунлардан бирини қандай танқид қилиш мумкинлигини тушунтириб берингчи. У терма жамоа манфаати учун кўп ишлайди. Ярим финалда Ольмо ва Ямалнинг голлари билан боғлиқ вазиятларда ҳеч ким Мората ҳақида гапирмади. У икки ёки уч ҳимоячини олиб кетади, бўш жой яратади... бундай марказ форвардлари ҳозир мавжуд эмас... у қаттиқ ишлайди, кўп нарсани қурбон қилади ва мен нима учун бу қадар қаттиқ танқид қилинаётганини тушунмаяпман. 

- У «Милан» билан шартнома имзолади... 

- Қаерга бормасин, у Мората, жуда муҳим ўйинчи бўлади. 

- Ямал 17 ёшга тўлди. Сиз Месси сингари буюк вингер эдингиз... Биз бундай таққослашлар билан Ламинга зарар бермаймизми? 

- Таққосламайлик. Мен ҳеч қачон таққослашни ёқтирмаганман, ҳар биримиз шундаймиз ва умид қиламанки, Ламин шундай фидойилик ва сифат билан ишлашда давом этади. Шунинг учун у «Барселона» ва Испания терма жамоаси учун голлар уради. Уни ҳимоя қилишимиз керак, уни жуда осмонларга кўтарманг, чунки бундай ҳолатда йиқилиш жуда осон бўлади. Мен уни ҳимоя қилиш тарафдориман, биз унга керакли вақтни беришимиз керак ва у тажриба орттиргандан сўнг, биз унинг кимга ўхшашлигини айтамиз. 

- Сиз айтган яна бир исм - Нико Уильямс. «Барселона» ўрнида сиз уни ҳозирги нархида сотиб олармидингиз? 

- Қанча экан? 

- 58 миллион евро. 

- Ҳозироқ сотиб олишимиз керак. Мен сизга илгари «Барселона»га уни сотиб олишларини тавсия қилганимни айтгандим. Бундай қилишмади, лекин ҳозир жуда хоҳлашмоқда. Лапорта ва Деку «Барселона» учун муносиб ўйинчи эканлигига шубҳа қилмасликлари керак. У нафақат вингер сифатида, балки марказий ҳужумчи ёки «ёлғон тўққизлик» сифатида ҳам ўйнаши мумкин. Бу эса «Барселона» учун жуда фойдалидир. 

- «Барселона» энди Мбаппага қарши чиқади. Сизнингча, Килиан Мадридда муваффақият қозониши мумкинми? Айтганча, уни қандай кутиб олганингизни кўрдик, сиз у билан ажойиб муносабатда бўлдингиз. 

- Биз яхши дўстмиз, у бутун оиласи сингари ажойиб инсон. Яқинда машғулотда саломлашдик. Менимча, Килиан ажойиб футболчи ва умид қиламанки, у француз ҳамда инглиз тилларидан фарқ қиладиган испан футболига яхши мослаша олади. Унинг ўзи жорий Европа чемпионатидан кейин кўпроқ нарсани бериш кераклигини билади ва бу унинг турнири эмаслигини тан олади. Ахир, ҳамма Франция бундай таркиб билан чемпион бўлиши мумкин деб ўйларди. Энди у ўзи ҳақида қайғурсин ва биз бундан завқланайлик. 

- Барселоналиклар бундан хавотирда. «Реал» жуда кучли... 

- Мен ҳар доим оптимистман. Бизнинг ишларимиз қанчалик ёмон бўлса, биз шунчалик оптимистик бўлишимиз керак. Энди янги стадионга эга «Барселона» рақобатбардош жамоа қуриши керак. Ўйлайманки, Лапорта ва Деку кимларни сотиб олиш кераклигини билишади. Янги мураббий билан биз кўпроқ интизом, тартиб ва босқичма-босқич ҳаракатланадиган жамоани кўрамиз. Бизда Кубарси, Педри, Гави, Ямал, Фермин, Бальде каби юқори даражадаги ёш футболчилар бор. Ва Агар Нико Уильямс келса, нур устига аъло нур бўлади. Биз шошилмаслигимиз ва эртагалик учун чемпионликни мақсад қилиб қўйишимиз керак. Агар бир нечта харидлар амалга оширилса, менимча, «Барселона» рақобатбардош бўлиши мумкин. 

- Ханси Флик сизга ёқадими? 

- Ростини айтсам, билмайман. Кўрамиз. У мослаша оладими ёки йўқ, бу унинг кийиниш хонасини қандай бошқаришига боғлиқ. Ишончим комилки, интизомни қандай сақлашни билади, у немис, бундан ташқари тер Штеген томонидан қўллаб-қувватланади, яъни Гюндоган сингари унга ҳам катта ёрдам бериши мумкин. Қолаверса, ёнида Тьяго Алькантара бўлади. Ушбу кичик омиллар узоқ муддат Флик фойдасига ўйнаши мумкин.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 19.08.2024. Ўқилди: 1502 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.