Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Бунёдкор" бош мураббийи: "Кўпроғига лойиқ эдик"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлигада 16-тур якунланди. "Бунёдкор" клуби бу тур сафарда "Навбаҳор" билан куч синашди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин томошабоп бўлди. Бугун жамоаларини қўллаб-қувватлагани келган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Йигитларимга ачиндим. 10 секунд қолганида бўлиб ўтган ишга ортиқча тўхталмоқчи эмасман.

Бугунги дуранг сиз учун ғалабага тенгми?

Тўғриси, 3 очко биз учун олтинга тенг бўлган бўлар эди. 10 киши бўлиб "Навбаҳор"дек кучли жамоа билан ўйинда жанг қилдик. Кўрганингиздек, йигитларим бугун кўпроғига лойиқ эди.

Бугун "Бунёдкор" яхши кўринди. Жамоа қўшаётгани кўринмоқда. Бу ниманинг эффекти?

Бундай прогресс кузатилса, бу барчанинг ҳизмати бўлади. Албатта, йигитларнинг меҳнати. Тўғри, штабим ҳам ёрдам бермоқда, лекин жамоага алоҳида ташаккур билдираман. "Пахтакор", "Андижон" ва "Навбаҳор" сингари жамоа билан тенгма-тенг жанг қилдик. Бугун захирада ўтирганлар ҳам майдондагилар сингари бирдек ҳаяжонланди. Бу умумий ғалаба.

Бугун жамоангиздаги легионерларингизни ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

Тўғриси, уларнинг ўйинидан қониқдим. Бундай вазиятда элитада жон сақлаб қолиш учун курашиш осон эмас. Футболчи бўлганим учун буни яхши ҳис қиламан. Улар яхши қўшилиб кетишди. Бугун жамоа учун меҳнат қилишди. Легионерларнинг барчасидан кўнглим тўлди.

Италиядан ниманидир "Бунёдкор"га олиб киришни режа қилганмисиз?

Кўп йиллар ўтган бўлса ҳам, ватанимни унутганим йўқ. Италиядаги 20 йилдан ортиқ вақт давомида ўргангаларимизни секин-асталик билан жамоага сингдиришни бошлаяпмиз. Менга ёрдам бериш учун Италиядан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий келган. Видео дарслар, машғулотлар ёрдамида ишлаяпмиз. Футблчиларимга кўп айтаман. Ўйиннинг 30 фоизи тактика бўлса, қолгани руҳият ва бошқа аспектларга суянади. Айнан бугунги учрашувдаги ҳамжиҳатлик кўмак берди.

"Навбаҳор"нинг ўйинларини ўрганганингиз аниқ. Жамоани қандай кучли томонларини айта оласиз?

Жуда кучли жамоа. Ажойиб ижрочилардан иборат таркиб. Бугун бизга қийин бўлиши аниқ эди. Шу боис, кўпроқ пастроқда қарши ҳужумга суяниб ҳаракат қилдик. "Навбаҳор"га бугунги баҳс билан баҳо бериб бўлмайди. Сергей Лушчаннинг услуби рақибни ўз жарима майдончаси ичида тўпсиз қолдириб жазолашга уринади. Яхши жамоа.

"Навбаҳор"га бугун вазиятлардан фойдаланишда нималар етишмади?

Менимча, йигитлар бугун охиргача жанг қилишди. Уларга сўнгги зарбани беришга имкон бермадик. "Насаф" билан бир киши кам бўлиб очко олдик. Бугун ҳам бу ишни уддаладик. Шу боис, "Навбаҳор"га муаммо туғдирдик. Бу футбол. Ҳеч қандай бошқа нарса йўқ. Мухлислар олдида улар шошилишди чоғи. Бошқа ҳеч нарса айта олмайман.

Италия ва ўзбек футболи нима билан фарқ қилади?

Бироз фарқ қилади. Тактика ва деталлар борасида тафовут бор. Бизда тезкор ва курашларга бой футбол. Европа футболи бошқача, аммо буни яхши ёки ёмон деб бўлмайди. Фарқ қилади.

Бу мавсумда ким чемпион бўлади? Кубокда ким ғолиб чиқади?

"Насаф" курашиб кўради. Шунингдек, ОКМК ҳам жанг қилади. Тўғрисини айтсам, "Сўғдиёна"нинг ўйини ҳам манзур келмоқда. Кичик аутсайдерни бор эканлиги ёқимли. Шунингдек, "Пахтакор"ни ҳам ҳисобдан чиқариш керак эмас. Кубок ҳақида нимадир дейиш қийин. Ҳеч бир жамоага мухлислик қилмайман. Кучли жамоа енгани тўғри бўлади.

Киритилди: 07:46, 20.08.2024. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.