Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

90 метрдан дарвозабон голи! (видео)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Арманистоннинг «Ноа» клуби дарвозабони Огнен Чанчаревич ноёб гол муаллифига айланди.

Унинг ўз ҳудудидан тепган тўпи тўғридан-тўғри рақиб жамоа дарвозасига бориб тушди. Йўқ, қандайдир даражаси паст ўйин эмас, Конференциялар Лигаси саралашида! Шу тариқа Чанчаревич «Ноа»нинг АЕК (Греция)га қарши биринчи ўйинда ишончли ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшди - 3:1.

Нима бўлди?

Арманистоннинг «Ноа» клуби 6 август куни Конференция­лар Лигаси учинчи саралаш босқичи дастлабки ўйинида анча машҳур АЕКни 3:1 ҳисобида енгди. Грецияликлар 22-дақиқада Леви Гарсиянинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишди, лекин мезбонлар танаффусга қадар мувозанатни тиклаш йўлини топишди. Иккинчи бўлимда эса «Ноа» ғалабани ўз томонига оғдирди. Яъни Огнен Чанчаревич ва Гонсалу Грегориу томонидан урилган голлар арманларга ишончли ғалаба тақдим этди - 3:1. Айниқса, ҳал қилувчи аҳамият касб этган иккинчи гол ижтимоий тармоқларда кучли реакция келтириб чиқарди: 67-дақиқада мезбонлар дарвозабони Чанчаревич ўз жарима майдонидан тўпни кучли зарб билан олдинга тепди. Қарангки, бу ҳаракат шунчаки, тўпни узоқлаштириш эмас, тўлақонли самарали зарба бўлиб чиқди. Хуллас, Огнен йўналтирган тўп рақиб жамоа жарима майдони яқинида майдондан сапчиб, АЕК дарвозабони Томаш Стракоша устидан «учиб ўтди». Албания миллий жамоаси кипери ҳайрон. Маълум бўлишича, Чанчаревич 90 метр узоқликдан зарба йўллаганди.

Бу рекордми? 

Йўқ. Чунончи, Чанчаревич дарвозабон нуқтасидан зарба бермади. Тўп жарима майдони ўрталарида эди, яъни рақиб дарвозасидан чамаси 90 метр узоқликда. Расмий учрашувда энг узоқ масофадан урилган гол сифатида Гиннесс рекордлари китобига киритилгани эса Англиянинг «Ньюпорт» клуби собиқ дарвозабони Том Кингга тегишли. У 2021 йили «Челтенхэм» дарвозасини 96,01 метр узоқликдан нишонга олганди. 2023 йили эса рекорд учун янги даъвогар пайдо бўлди - «Кобресаль» дарвозабони Леандро Рекен Чили чемпионатидан ўрин олган «Коло-Коло»га қарши ўйин­да ўз жойидан тўғридан-тўғри зарба йўллаб, гол муаллифига айланди. Кейинчалик махсус ўлчов ишлари олиб борилди ва зарба нуқтасидан дарвоза чизиғигача бўлган масофа 101 метрни ташкил этгани маълум қилинди. Тўғри, бу кўрсаткичнинг расмий тасдиғи йўқ.

Чанчаревич ким?

Арманистон миллий жамоасининг 34 ёшли дарвозабони. Асли сербиялик кипер 2018 йилгача фақат ўз ватанида фаолият юритди, кейин Арманистоннинг «Алашкерт» клуби сафига қўшилди. Огнен 2023 йилга келиб, Арманистон фуқаролигини олди ва мамлакат терма жамоасида ўйнай бошлади. Хуллас, ўтган йилнинг июнь ойида дебютини нишонлаган Чанчаревич ҳозирга қадар арманлар бош жамоаси либосида 11 марта майдонга тушди. Жорий йил январда эса «Ноа» Чанчаревич билан шартнома тузди. 

Ғалаба «Ноа»га нима беради?

Ўз-ўзидан тушунарли, АЕК устидан қозонилган ғалаба -  «Ноа» учун катта натижа. Ҳар ҳолда, Арманистон чемпионати кумуш медали совриндори Греция Суперлигаси-2023|2024нинг иккинчи жамоа­сига қарши баҳсда фаворит эмасди. Илк ўйинда 3:1 ҳисоби қайд этилгани эса арманларда кейинги босқичга чиқиш имкониятини анча оширди. Агар «Ноа» жавоб ўйинида керакли натижага эришса, унда янги тизимда бўладиган КЛ-2024|2025 гуруҳ босқичи йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритувчи охирги саралаш довони («плей-офф»)да «Ружомберок» (Словакия) — «Хайдук» (Хорватия) жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:16, 20.08.2024. Ўқилди: 11413 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик