Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Узундан узун саёҳат йўли

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Умумтушунчага мувофиқ, кўпинча футболчилар фаолияти нисбатан қисқа эканлиги тилга олинади.

Чунончи, аксарият футболчилар чамаси 15-20 йил давомида тўп суришади. Лекин гоҳида айрим «ўлмас ўйинчилар» узундан-узун футбол саёҳати билан ҳам эътиборга тушадилар. «Телеграм» тармоғидаги «Мяч Production канали муаллифи турли манбалар маълумотларига таяниб, футбол оламида айнан ўйинчи сифатида энг узоқ фаолият юритганларни алоҳида эътироф этди.

5-8.Дмитрий Лоськов (Россия). «Локомотив» (Москва) ҳаётида ёрқин из қолдирган собиқ ярим ҳимоячи профессионал даражада нақ 27 йил ўйнаган. Аниқроқ айтсак, 1990 йили Курганнинг «Металлист» клубида дебют қилган футболчи бутсаларини «Локомотив» афсонаси сифатида мавсум-2017 якунида михга илган. 

5-8. Херман Денис (Аргентина). 1997 йили «Тальерес»да ўйнай бошлаган ҳужумчи фаолиятига яқиндагина якун ясади. Аниқроқ айтсак, Херман ўтган йили «Реал Калепин» жамоасида фаолиятидаги 27-мавсумни ўтказиб, профессионал футбол билан хайрлашди.

5-8. Роке Санта Крус (Парагвай). Наффақат Парагвай, балки бутун Жанубий Америка футболининг афсонавий ҳужумчитларидан бири. Илк ўйинини 1998 йили маҳаллий «Олимпия» жамоаси сафида ўтказган Роке ҳозир «Либертад»да тўп сурмоқда. У орадаги 27 йил ичида еврофутболда ҳам ўз сўзини айта олди.

5-8. Ривалдо (Бразилия). «Олтин тўп» соҳиби 27 йилга чўзилган футбол саёҳатида бутун дунёни айланиб чиқди. Жумладан, Ангола, Греция ва Ўзбекистонда ҳам ўйнади. Ривалдо ҳаммасини 1998 йили «Паулиста» (Бразилия)да бошлаганди. Охирги нуқтани эса 2015 йили ўзига тегишли  , «Можи-Мирим» клубида қўйди.

4. Себастьян Абреу (Уругвай). Яна бир жаҳонгашта собиқ ҳужумчи. Уругвай терма жамоаси собиқ вакили профессионал даражага 1996 йили «Дефенсор Спортинг» орқали бош суқиб, мавсум-2021 якунида четга чиқди. Охирида «Олимпия» шарафини ҳимоя қилган Абреу шу орада 28 йил тўп сурди.

3. Марселиньо Параиба (Бразилия). Катта клубларни кўрмаган собиқ ярим ҳимоячи. 1991 йили «Кампиненсе» формасини кийган Марселиньо мавсум-2020гача профессионал даражада қолди. Охирги клуби - «Трези». Қисқаси, 30 йилни ўз ичига олган узун саёҳат.

2. Казуёши Миура (Япония). Оддий айтганда, «Қирол Казу» 38,5 йилдан буён катта футболда. Узоқ 1986 йили Бразилиянинг «Сантос» клуби сафига қўшилган япониялик толмас ҳужумчи ҳамон футбол ичида. Ҳозирги клуби - «Атлетико Сузука».

1. Сальвадор Рейес (Мексика). 55 йилга тенг футбол саёҳати - бунга ишониш ҳам қийин. Дебютини 1953 йили «Гвадалахара»да нишонлаган мексикалик ҳужумчи фаолиятини янги асрга ҳам кўчирган. Аниқроқ айтсак, у 2008 йили айнан «Гвадалахара»да бутсаларини михга илган.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:57, 20.08.2024. Ўқилди: 3549 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик