Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби футболчиси Криштиану Роналдуга YouTube'да бир нечта рекордларни янгилаш учун бир неча соат кифоя қилди.
Португалиялик футболчи нафақат футбол майдонида, балки интернет оламида ҳам рекордлар қайд этмоқда.
Икки соат ичида Роналдунинг канали 2006 йилда яратилган Лионел Мессининг каналидан кўпроқ обуначиларни тўплади;
Португалиялик футболчи 22 дақиқада 100 минг обуначига эга бўлди. (Аввалги рекорд “Сидемен” гуруҳига тегишли. Улар 55 дақиқада бу натижани қайд этган).
Канал 90 дақиқада 1 миллион обуначига эга бўлди;
Канал 12 соат ичида 10 миллион обуначига эга бўлди. (Аввалги рекорд — 132 кун);
Криштиану Роналду 20 миллион обуначига энг тез эришган одамга айланди. Бунинг учун унга бир кундан камроқ вақт керак бўлди. (Аввалги рекорд — икки йил).
Ҳозирда Роналдунинг YouTube'даги обуначилари сони 32.9 миллиондан ошди. У бу кўрсаткич билан жуда кўплаб, хусусан ФИФА ташкилотининг расмий каналидан ҳам ўтиб кетди.
Маълумот учун, Mr Beast канали YouTube'даги энг кўп обуначиларга эга. Ҳозирда канални 311 миллион киши кузатади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).