Ҳозиргина футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали учун «Максам-Чирчиқ» ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги иккинчи ўйин ниҳоясига етди. Қийин кечган ўйинда чирчиқликлар рақибини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди ва умумий ҳисобни тенглаштиришди. Ушбу жамоалар ўртасида кеча бўлиб ўтган дастлабки баҳсда "қалдирғочлар" йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Биринчи бўлимни «Максам-Чирчиқ» жамоаси фаол бошлади ва 4-дақиқадаёқ Мақсуд Файзуллаевнинг гол эвазига ҳисобни очди. Ушбу футболчининг ўзи бўлим ниҳоясига яқин ҳисобдаги фарқни иккитага етказиши мумкин эди, аммо Мақсуд дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Аксинча, Абдулла Бўриев шогирдлари майдон марказида рақибнинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришди.
Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" жамоаси катта ташаббусга эга бўлди. Нисбатан тор захира ўриндиғига эга бўлган "Максам" кўп вазиятни ҳимояланиш билан ўтказди. Ўйин тугашига 1 дақиқадан камроқ вақт қолганидан эса Файзуллаев-Тожибоев комбинациясидан сўнг Мақсуд "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу жамоалар ўртасида учинчи, ҳал қилувчи ўйин бўлиб ўтади. Унда ғолиб чиққан жамоа чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритади.
ФУТЗАЛ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
3-ЎРИН УЧУН БАҲС. ИККИНЧИ ЎЙИН
"БУНЁДКОР" - "МАКСАМ-ЧИРЧИҚ" - 1:2 (1:1)
Голлар: Жасур Содиқов (20) — Мақсуд Файзуллаев (4, 40)
"Бунёдкор": Муродхўжа Азаматов, Искандар Мўминов, Жасур Содиқов, Аъзам Саидаҳмедов, Яшар Муталибов, Машраб Одилов, Абдулла Бўриев, Бахтиёр Умаров, Жавлон Искандаров, Асомиддин Жалолиддинов, Алишер Ибрагимов, Зафар Фозилов, Суннат Туропов
"Максам-Чирчиқ": Клим Тюгаев, Аъзам Матвалиев, Шавкат Деҳқонов, Николай Одушев, Илҳом Юсупжонов, Хуршид Тожибоев, Умид Эргашев, Сирож Рустамов, Мақсуд Файзуллаев, Руслан Бердибеков, Темур Тўрақулов
Биринчи ўйин - 5:1
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).