Озарбойжонлик фахрийлар Боткин қабристонига ташриф буюришди
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Озарбойжон фахрийлар терма жамоаси ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун кеча Тошкентга етиб келди.
Маълум бўлишича, ушбу ўртоқлик ўйини Ҳайдар Алиевнинг 90 ёшли юбилейи муносабати билан Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилмоқда. Кеча озарбойжонлик фахрийлар элчихона ходимлари билан биргаликда Тошкентдаги Ҳайдар Алиев ҳайкали, Боткин қабристонидаги "Пахтакор"-79 қабристонига ташриф буюриб, гулчамбарлар қўйишди. Шундан сўнг улар элчихона ташкил этилган Ҳайдар Алиев марказига йўл олишди ва у ерда Алиевнинг ҳаётини акс эттирувчи суратлар ва турли эскпонатлар билан танишишди.
Бугун соат 17:30да эса "Пахтакор" фахрийлари ва Озарбойжон фахрий терма жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Манба: www.azerisport.com
Киритилди: 10:07, 27.04.2013. Ўқилди: 4587 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).