Футзал. Совриндорларга совғалар ва медаллар топширилди
Кеча бўлиб ўтган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали ва чемпионлиги учун бўлиб ўтган баҳслардан кейин ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Дастлаб индивидуал номинациялар бўйича совғалар ўз эгалар топширилди. Совға сифатида LCD телевизорлари тақдим этилди.
Рустам Умаров ("Локомотив") - энг яхши дарвозабон
Аъзам Саидаҳмадов ("Бунёдкор") - энг яхши ўйинчи
Дилшод Раҳматов ("Ардус") - энг яхши тўпурар
Абдажаббор Гаффаров ("Максам-Чирчиқ") - энг яхши мураббий
Шундан сўнг, футболчиларга медаллар топширилди:
"Максам-Чирчиқ" - Бронза медали совриндори
"Ардус" - Кумуш медали совриндори
"Локомотив" - Ўзбекистон чемпиони (олтин медаль)
Маросим сўнгида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан 17-миллий чемипонатга якун ясалди.
Энди футзал мусобақаси мавсумига август ойида Японияда бўладиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати билан старт берилади. Унда мамлакатимиз шарафини ўтган йилги чемпион — "Ардус" ҳимоя қилади. "Локомотив" эса бундай мусобақада келаси йили иштирок этади.
Янги форматда ўтказилган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ўзини оқлади ва чемпионатнинг якуни анча қизиқарли кечди.
Киритилди: 10:46, 27.04.2013. Ўқилди: 3512 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).