Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДР термасидан ҳар жабҳада устун

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичида илк учрашувини КХДР термасига қарши ўтказади. Ўйин 5 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур учрашувдан аввал ҳар иккала терма жамоага оид статистикани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Вакилларимиз КХДР термаси билан жами 11 маротаба ўзаро тўқнаш келган.

Ушбу ўйинларнинг 6 таси ўртоқлик, 4 таси жаҳон чемпионати саралаши ва биттаси Осиё кубоги доирасида ўтказилган.

Мазкур баҳсларда вакилларимиз 7 маротаба ғалаба қозонган бўлса, 3 дуранг ва 1 маротаба мағлуб бўлган. Эътиборли жиҳати шундаки, илк марта 1998 йил ўтган Ўзбекистон – КХДР учрашувида 4:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, сўнгги баҳс 2019 йилда ташкил этилган ва унда ҳам вакилларимиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Статистикадан кўриниб турибдики, барча жиҳатларда Ўзбекистон терма жамоаси устун ва бу футболчиларимиз учун ҳам биринчи ўйинда муҳим 3 очкони қўлга киритишлари учун мотивация бўла олади.

Ҳар бир ўйин олдидан мухлислар ўз терма жамоаларининг трансфер нархи билан қизиқишлари табиий.

Ўзбекистон ва КХДР термаларининг "трансфермаркт"даги баҳоси билан сизларни таништириб ўтамиз.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларининг умумий трансфер баҳоси 35,25 миллион еврони ташкил қилса, КХДР термаси таркибининг умумий трансфер қиймати 6,55 миллион евро.

Таркибимиздаги энг қиммат футболчи Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА). Унинг трансфер қиймати 6 миллион евро. Рақиб жамоасида эса Кук Жол-Чангнинг трансфер нархи 450 минг еврога баҳоланган.

КХДР термасининг умумий трансфер нархи бизнинг ёш истеъдодли футболчимиз Аббосбек Файзуллаевдан бироз қимматроқ экани ҳам бу ўйиндаги устунлик Сречко Катанец шогирдлари томонидалигини кўрсатиб турибди.

Ҳа, бугун ўзбек футболида олдинга силжиш бор ва мухлислар футболчиларимиздан улкан зафарлар кутишда давом этмоқда.

Умид қиламизки, терма жамоамиз жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи илк учрашувида ғалабага эришади ва бу муваффақият сўнгги турга қадар давом этади.

Киритилди: 17:17, 03.09.2024. Ўқилди: 3079 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.