Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тён Копмейнерс: «Ювентус»га ғалаба учун келдим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Ювентус» яна бир йирик трансферни амалга оширди: «Аталанта»да янги даражага кўтарилган ярим ҳимоячи Тён Копмейнерс 52+7 миллион еврога сотиб олинди.

Нидерландиялик футболчи ўтган мавсум Бергамо клубининг «А» сериядаги 34та ўйинида қатнашиб, 12та гол уришдан ташқари, 5 марта ассистент ролини бажарганди. Шартнома расмийлаштирилганидан кейин «Ювентус» расмий канали Тённи дарҳол суҳбатга чорлади.

- Тён, «Ювентус» оиласига хуш келибсиз! Аввало, ҳозирги ҳис-туйғуларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Раҳмат! «Кекса синьора» футболчиси сифатида интервью бераётганимдан бағоят хурсандман. Ниҳоят, болалик орзуларимдан бири амалга ошди. Ҳис-туйғулар шунга яраша, таърифланмас даражада.

- Нега айнан «Ювентус»?

- «Юве»га ҳамиша Италиянинг энг катта клуби сифатида қараганман. Болалигимда ўйин­ларини кўрганман - ҳаммаси ажойиб. Ҳатто жамоа формаси ҳам. Қисқаси, «А» серияда бундан яхшироғини тополмайсиз. Қайтараман, «кекса синьора» сафига қўшилиш мен учун ўзгача воқелик. Энди жамоа мураббийи билан ишлаш, таркибдаги йигитлар даврасида шуғулланиб, ўйнаш онларини илҳақ кутяпман.

- Тьяго Мотта билан алоҳида суҳбатлашганингиз тайин. Сир бўлмаса, асосан нималар ҳақида гаплашдинглар?

- Ҳа, мураббий билан кўришдим, у аввало, кайфиятим ва умумий ҳолатимга қизиқди, яна қандай ўйнашимиз, хусусан, ҳужум ҳаракатлари юзасидан тушунча берди. Мураббийнинг бундай эътибори жуда муҳим, албатта. Моттанинг ҳужумкор услубга мойил эканлиги барчага маълум - у сермаҳсул футбол тарафдори.

- «Ювентус»нинг илк ўйин­ларини кўрдингизми? Жамоа қандай таассурот қолдирди?

- Ҳа, дастлабки 2та ўйинини кузатдим. Жамоа уларда 6та гол уриб, 6 очко олган экан, таассуротлар чакки эмас. Майдонда ҳужумкорликни қадрлайдиган ва маҳсулдорликни ўз ўрнига қўядиган яхлит кучни кўрдим. Менимча, «Юве» чемпионатда зўр старт олди.

- Айтингчи, ўйиннинг қайси элементи бўйича яхшироқсиз?

- Албатта, гол уриш ва самарали узатмалар беришга мо­йилман. Шунинг баробарида жамоа учун ишлаш, ҳимояга қайтиш ва майдон бўйлаб югуришдан қочмайман. Муҳими, доимо шахсий кўрсаткичлар эмас, жамоавий натижа йўлида жон куйдиришга ҳаракат қиламан. Мен учун энг асосийси, мухлисларга қувонч улашиш, клубдошларимга енгиллик яратиш ва мураббийлар талабига мувофиқ келиш. Оддий айтганда, «Ювентус»га ғалаба учун келдим.

- Нега айнан 8-рақамни танладингиз?

- «8» мен учун ўзига хос аҳамият касб этади. Бинобарин, ёшлигимда, жумладан, Нидерландиядаги биринчи клубимда ҳам шу рақам остида тўп сурганман. Қисқаси, клуб раҳбарларига «8» жуда муҳимлигини айтдим ва улар ушбу рақамни олишимга қарши чиқишмади.

- «Ювентус» мухлисларига айтадиган сўзларингиз...

- Салом «бьянконерлар», айтганимдек, сизлар билан бирга эканлигимдан хурсанд­ман. Ҳа, бироз кечикдим, лекин ниҳоят, шу ердаман. Энди астойдил ишлашимиз керак. Зеро, барчамиз ғалабаларни биргаликда нишонлашни хоҳлаймиз. Forza Juve!

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:23, 06.09.2024. Ўқилди: 750 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида

Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик

Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб

барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.