Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерларга умумий шарҳ

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.

РОССИЯ
Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасининг навбатдаги турида сафарда Москванинг «Спартак» клубига қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. Учрашувда 2:0 ҳисобида «Спартак» ғалаба қозонди. Одил Аҳмедов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Қозоннинг «Рубин» клуби ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин ўз майдонида «ЦСКА» клубига қарши кечган учрашув қайдномасидан ўрин ола билмаган.

Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов навбатдаги турда ҳам ўз жамоаси асосий таркибида майдонга тушди. Москва «Темирйўлчилар»и 27 апрель куни майдонларида «Ростов» билан тўп сурди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Денисов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ва «Лококомотив»нинг 2-голига ассистентлик қилди.

ҚОЗОҒИСТОН
27-28 апрель кунлари Қозоғистон премьер-лигасида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиларидан бири Улуғбек Бақоев тўп сураётган Павлодарнинг «Иртиш» клуби шу куни сафарда «Атирау» жамоасига қарши тўп сурди. Бақоев ушбу учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйин 0:0 ҳисобида якунига етган.

Уч нафар ўзбекистонлик футболчилар - Марат Бикмаев, Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзелар тўп сурадиган «Актобе» клуби 28 апрель куни сафарда «Тараз» жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Марат Бикмаев ушбу учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, ўйинни асосий таркибда бошлаган Темур Кападзе 73-дақиқада алмаштирилди. Александр Гейнрих эса учрашувнинг 55-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилган.

ХИТОЙ
26-28 апрель кунлари Хитой суперлигасининг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турнинг эътиборга молик учрашувларидан бири «Чангчун Ятай» ҳамда «Жиангсу Сейнти» жамоалари ўртасида кечди. Ҳар иккала жамоа таркибида эса, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай») ва Камолиддин Тожиев («Жиангсу»)лар тўп суришади. Мазкур учрашувда ҳар иккала ҳимоячи ўз жамоалари асосий таркибида майдонга тушдилар ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишди. Ўйин эса 0:0 ҳисобида якунига етди.

Миллий терма жамоасига номзод бўлган яна бир ҳимоячилардан бири - Егор Кримец ҳам «Бейжинг» сафида сафарда «Дальян» клубига қарши кечган учрашувда (0:3) 90 дақиқа ҳаракат қилган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Кореянинг «Сеонгнам Ильва Чунма» клуби 28 апрель куни ўз майдонида «Чуннам Драгонс» клуби билан ўйнади. Хабарингиз бор, «Сеонгнам» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўр суради. Ўзбекистонлик футболчи Жанубий Корея «К-Лига» сининг якунига етган турида жамоа қайдномасидан ўрин олмаган.

БАА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров БАА Про-Лигасининг навбатдаги турида «Аш Шабоб» сафида майдонга туширилмади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:46, 29.04.2013. Ўқилди: 4439 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик