Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» ОЧЛда 300 минг доллар ишлади

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-турида Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. «G» гуруҳи доирасидаги ўйин 30 апрель, сешанба куни Похангда ўтказилди.

Учрашувда ҳисоб 80-дақиқада «Бунёдкор»нинг украиналик ҳужумчиси Александр Пишчур томонидан очилди. Ўйин асосий вақтига қўшиб берилган 2-дақиқада эса «Поханг» ҳужумчиси Парк Сунг Хо ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи – Япониянинг «Санфречче» ва Хитойнинг «Бейжинг Гуоан» жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади. Шундай қилиб, «G» гуруҳидан «Бунёдкор» (1-ўринда) ва «Бейжинг Гуоан» жамоалари нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Нимчорак финалда «Бунёдкор» мусобақанинг «Е» гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоага қарши тўп суради, бу – «Вегалта Сендай» (Япония), «Бурирам Юнайтед» (Таиланд) ва «Жиангсу Сейнти»дан бири бўлиши мумкин. Айнан қайси жамоа тошкентликларга рақиб бўлиши 1 май куни ўтказиладиган ўйинлардан сўнг маълум бўлади.

Қайд этиш жоиз, Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида олтинчи бор иштирок этаётган «Бунёдкор» кетма-кет олти марта гуруҳ босқичи баҳсларини муваффақиятли якунлашга муваффақ бўлди. Жамоанинг мусобақадаги энг яхши кўрсаткич – ярим финал босқичи ҳисобланади. «Бунёдкор» 2008 ва 2012 йилги мавсумларда мусобақа ярим финалига қадар етиб борган.

Қўшимча сифатида, «Бунёдкор» 2013 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида бирорта ўйинда мағлубиятга учрамади – Миржалол Қосимов шогирдлари сафардаги икки ўйинда ғалаба қозонишган бўлса, Тошкентдаги учта ўйин ва Жанубий Кореядаги сўнгги баҳсда дуранг ўйнашди. Ушбу натижалар, «Бунёдкор» ФК матбуот хизмати берган маълумотлар, клубга ОФК томонидан 250 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирган.

Манба: www.kun.uz

Тошкентликлар 2та ғалаба учун 80 минг, 4та дуранг учун эса яна 80 минг доллар ишлашди. Шунингдек, гуруҳ босқичида сафар ўйинлари харажати учун 30 мингдан маблағ берилади. "Қалдирғочлар" 3та сафар баҳси учун қўшимча 90 минг доллар олишади. Нимчорак финалга чиққани учун "Бунёдкор"га 50 минг доллар мукофот пули берилишини ҳисобга олсак, ОФК томонидан клубимиз тақдим этиладиган жамғарма 300 мингга етган.

Нимчорак финалда эса сафар харажатлари учун маблағ миқдори 40 минг долларни ташкил қилади.

Киритилди: 10:23, 01.05.2013. Ўқилди: 5369 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик