Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакор» нимчорак финалга чиқа олмади

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Пахтакор" жуда қулай имкониятга эга бўла туриб, нимчорак финалга чиқиш имкониятидан фойдалана олмади. Биринчи бўлимда жуда яхши ўтказган Исмоилов шогирдлари, иккинчи бўлимда имкониятни рақибига бой бериб қўйди.

"Пахтакор" гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юбормоқда. "Лахвия" ҳужумчиси 10-сонидаёқ Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилган бўлса, дубайликлар 39-дақиқада ҳисобни очишди. Ҳужумни Азиз Ҳайдаров бошлаб берди — унинг чап қанотга етказиб берган тўпини Луиз Энрике ерга теширмасдан дарвозабон майдончасига етказди. Эсам бин Салмин эса марказий ҳимоячилар қуршовида яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

"Пахтакор" 9-дақиқада ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Козак ҳужумни чап қанотга йўналтирди ва тўп Мерзляков-Сергеев-Махарадзе орқали жарима майдончаси ўнг қанотида турган Махсталиевга етиб келди. Аббоснинг чап оёқда берган зарбасини эса дарвозабон эгаллаб олди. 14-дақиқада эса Даврон Ҳошимов ўнг қанотдан ерлатиб узатиб берган узатмани Жамшид Искандаров 10 метрлардан дарвоза томон йўллади, аммо бу сафар ҳам тўп дарвозабоннинг ўзига борди.

"Пахтакор" ушбу мавсумдаги энг чиройли ўйинини намойиш қила бошлаганини алоҳида таъкидлаш лозим. Кетма-кет ҳужумлар гол бўлмай қолиши аниқ эди. Меҳмонларнинг голида муҳим роль ўйнаган Азиз Ҳайдаров, энди мезбонларнинг голига сабабчи бўлиб қолди. У тўп учун курашда аввалига Сергеевга ютқазди ва ётган жойида тўп томон интилаётган Игорни оёғидан илиб қолди. Эронлик ҳакам Муҳсин Туркий дарҳол 11 метрли нуқтани кўрсатди. Ушбу мавсумда пахтакорчиларнинг "штатдаги" пенальтичисига айланган Махарадзе стандартни голга айлантира олди — дарвозабон Исмоил Робийнинг қўлларига тегиб, тўп дарвоза тўрига бориб тушди.

Дуранг "Аш-Шабоб"ни қониқтирмасди. Шунинг учун Пакета шогирдлари олдинги бориб, майдон эгаларининг

Игорь Сергеев яккама-якка курашларда рақиблардан устун келгани қувонарли ҳолат. Фақат тўпни унга аниқ етказиб берувчи футболчи топилавермади. Биринчи бўлим якунланишига 8 дақиқа қолганида Ойбек Қиличев ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвозабоннинг орқасида ёлғиз турган Игорга тўпни ўтказа олмади — дарвозабон ушлаб олди. Биринчи бўлим давомида "Пахтакор" рақиб жарима майдончаси атрофида 2та стандарт вазият тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Ўрунов биринчи зарбаси жонли деворга теккан бўлса, иккинчиси дарвоза устидан ўтиб кетди.

Мурод Исмоилов иккинчи бўлим бошидан майдонга Темурхўжа Абдухолиқовни ташлади (Ойбек Қиличевнинг ўрнига). Ушбу ўзгариш вакилларимизнинг ҳужумдаги ҳаракатларига ранг-баранглик олиб кирдию, ўртани бўшаштирди. 50-дақиқада Мерзляков 2-3 нафар футболчини алдаб ўтиб, Темурхўжа ташлаб берди. Абдухолиқовнинг 22 метрлардан берган зарбасини дарвозабон муштлари билан қайтариб юборди. "Шабоб" легионери 55-дақиқада дарвоза тўсинини ларзага келтирди. У жарима майдончамиз ташқарида футболчилар қуршовида хавфли зарба бера олганди.

Муҳсин Туркий жарима майдончамиз яқинидаги тўқнашув пайтида нотўғри қарор чиқарди. "Аш-Шабоб" футболчиси оёғини баланд кўтариб, Даврон Ҳошимов нисбатан хавфли ўйин намойиш қилган вазиятда, эронлик ҳакам "Пахтакор" дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. Рақиб легионери Жоисел Феррейра да Сильванинг зарбаси эса жарима майдончасидаги футболчилардан бирининг бошига текканча дарвоза тўрига бориб тушди.

Гол уриб олганидан кейин дубайликлар ўта тартибли ҳимоялана бошлашди. Мурод Исмоилов шогирдларининг биринчи бўлимдаги комбинацион ҳужумлари йўқолиб қолди.

Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида ўйинга "қайноқлик" қайтди. Аввалига "Аш-Шабоб" футболчиси Муҳаммад ал-Марзуқ жарима майдончаси чизиғи устида тирсаги билан ҳужумчиларимиздан бирини ургани учун майдондан четлатилди. Стандарт вазиятни чиройли амалга оширдию, аммо дарвозабон қўлларининг учлари билан тўпни қайтарди.

Кейин шунчалар кўп ҳужум ва хавфли вазиятлар яратилдики, гўёки 90 дақиқа давомида бунчалар кўп босим уюштирилмаганди. Ҳар бир вазиятда дарвозабон омадлироқ чиқаверди. Компенсация вақтида эса Кахи Махарадзе ўта қулай вазиятда тўпни дарвозага буриб юбора олмади.

Параллел кечган ўйинда "Лахвия" "Ал-Иттифоқ"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. "Пахтакор" дуранг ўйнаганида ҳам нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган бўларди. Афсуски, чемпионимиз ана шундай қулай имкониятдан ҳам фойдалана олмади. Плей-оффга "Лахвия" ва "Аш-Шабоб" клублари йўл олди.

ОЧЛ. 6-ТУР. "В" ГУРУҲИ
ПАХТАКОР — АШ-ШАБОБ - 1:2 (1:1)
Голлар: Кахи Махарадзе (19-пенальти) — Эсам бин Салмин (1), Жосиел Феррейра да Сильва (64)
Огоҳлантиришлар: Владимир Козак (55), Александр Мерзляков (72) —  Али Маҳмуд Қосим Жума (45+2), Волид Аббос (66), Ҳасан Сафар (84), Жосиел Феррейра да Сильва (90)
Четлатиш: Муҳаммад ал-Марзуқ (85)
«Пахтакор»: 12. Александр Лобанов, 3. Ғулом Ўрунов, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Кахи Махарадзе, 15. Жамшид Искандеров (Мурод Холмуҳаммедов 81), 19. Игорь Сергеев, 23. Александр Мерзляков, 24. Даврон Ҳошимов, 29. Владимир Козак, 34. Ойбек Қиличев (Темурхўжа Абдухолиқов 46), 38. Аббос Махсталиев (Санъат Шихов 70).
«Аш-Шабоб»: 30. Исмоил Робия Жумъа, 4. Муҳаммад Марзуқ, 5. Волид Аббос, 7. Азизбек Ҳайдаров, 8. Луис Энрике (Али Ҳамдан 89), 24. Убайд Исо , 25. Қосим Маҳмуд, 26. Али аз-Зақан, 29. Исом Дхохий, 77. Рашид Ҳасан (Эдгар Бруно да Сильва 52), 99. Сиэл.
Ҳакамлар: Муҳсин Туркий, Муҳаммадризо Ҳуссайн, Муҳаммад Ризо Мансурий (барчаси — Эрон), Арумуған Рован (Ҳиндистон).
Назоратчи ҳакам: Язбек Язбек (Ливан).
Комиссар: Касраи Муҳаммадризо (Эрон).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:04, 01.05.2013. Ўқилди: 7871 марта. Фикрлар: 73 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.