Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11878 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.08.2026

      07:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      16:00 "Непобедимый".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      18:30 "Наши иностранцы".
      18:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Мирасол". Прямая трансляция.
      20:55 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      22:55 Д/ф "Месси".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      02:00 "Бесконечная история". "1999 год".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      04:30 Д/ф "Марадона Кустурицы".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.08.2026

      05:40 Плавание на открытой воде. Чемпионат Европы во Франции. Смешанная эстафета.
      07:35 "Эволюция спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Женщины.
      10:25 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Мужчины.
      11:40 Стендовая стрельба. Профессиональная лига спортинга в Санкт-Петербурге.
      13:05 Маунтинбайк. Чемпионат Европы в Швейцарии. Мужчины. Кросс-кантри.
      15:00 "Команда мечты".
      15:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины. Прямая трансляция.
      16:45 Д/ф "Шахматные партии Холодной войны", 3 с. "Спасский против Фишера".
      17:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:50 "География спорта". Боровск.
      19:15 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Произвольная программа.
      20:55 "Эволюция спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:55 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
      02:10 "Команда мечты".
      02:40 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Группы. Произвольная программа.
      04:15 Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.08.2026

      08:00 Смешанные единоборства. ONE FC.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Прямая трансляция.
      12:30 "Чемпионы на все времена". Олег Молибога.
      13:00 "Вы это видели".
      14:05 Новости.
      14:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:05 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Игора Драйв". SMP GT4. Гонка 2. Прямая трансляция.
      16:25 LIVE Футбол. Женщины. Суперлига. "Локомотив" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      21:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Спартак" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      00:05 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:50 Новости.
      01:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.08.2026

      05:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      06:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      11:00 LIVE Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      15:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:30 Фехтование. Чемпионат мира в Гонконге. Команды. Обзор.
      17:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:45 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:45 Велоспорт. "Велошоу".
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      01:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Йиғилишлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

2 май куни ЎФФ Терма жамоалар марказида Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ТЖМ раҳбари Асқар Толибжонов миллий терма жамоалар мурраббийларидан ҳисоботларни қабул қилди.

Дастлаб Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ўз ҳисоботини топширди ва апрель ойининг оҳирида Португалияда ўтказилган йиғин терма жамоа учун катта фойда келтиришини таъкидлади.

«15-19 апрель кунлари Тошкентда йиғин ўтказдик ва битта назорат учрашувида майдонга тушдик. Бу билан терма жамоага аъзо бўлган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кўздан кечирдик. Шундан сўнг Португалияга жўнаб кетдик ва у ерда Португалия ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Айтиш мумкинки, мазкур ўртоқлик учрашувларида, шогирдларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди», - деди Аҳмаджон Мусаев.

«Португалияга қарши илк ўйинда футболчилар кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди ва кучли рақиб устидан ғалаба қозонишга эришдик», дея қўшимча қилди Мусаев. «Учрашув бошида бир футболчимиз оғир жароҳат олиб сафдан чиқди. Лекин жамоа сафида ҳар қандай футболчининг ўрнини боса оладиган футболчилар борлиги бизни ҳурсанд қилмоқда. Илк учрашувда рақибни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратадик. Иккинчи ўйин биринчисига қараганда бироз қийинроқ кечди. Шундай бўлсада, шогирдларимнинг ҳаракатларидан тўла қониқдим. Навбатдаги йиғин май ойи ўрталарида ташкил этилади. 29 ва 31 апрель кунлари эса Ироқ ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Мазкур ўйинлар орқали терма жамоа футболчиларнинг июнь ойида бошланадиган жаҳон чемпионати баҳслари олдидан функционал ва жисмоний тайёргарлигини текшириб олиш имконияти бўлади», дея ўз ҳисоботини якунлади Аҳмаджон Мусаев.

ЎФФ Миллий терма жамоалар техник директори Рустам Акрамов ҳам ёшлар терма жамоасининг Португалиядаги йиғини, терма жамоанинг келажак ўйинлари олдидан катта тажриба бўлганини таъкидлади. «Ёшлар терма жамоасининг Португалияга қарши иккита ўйинини ҳам кўрдим. Бу ўйинлар менда, мутахассис сифатида катта таассурот қолдирди. Футболчилар тезкор қарши ҳужум уюштиришда, ўйин тезлигини юқори темпда ушлаб туришни жуда яхши мослаштириб олгани кўриниб турибди. Бошланажак жаҳон чемпионати баҳслари олдидан, бундай учрашувлар терма жамоа учун яхши мактаб вазифасини ўтаб беради», - дейди Акрамов.

Мусаевдан сўнг янги ташкил этилган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ўз ҳисоботини топширди.

«Апрель ойида Тошкентда илк маротаба йиғин ўтказдик. Шундан кейин БААда анъанавий тарзда ўтказиладиган «Emirates» Кубогида иштирок этдик. БАА ёшларига қарши ўйинда мазкур терма жамоанинг илк расмий учрашуви бўлгани учун ўйинда камчиликлар кўзга ташланди. Албатта, ўйиндаги камчиликлар вақти билан бартараф этилади. Бунинг устида ишлашимиз керак», - дейди Евстафеев.

«Умуман олганда БААдаги мусобақа янги тузилган терма жамоага номзод бўлган футболчиларни кўздан кечириш учун айни муддао бўлди. Ўтказилган барча учрашувларда мағлубиятга учраган бўлсакда, бу натижалар терма жамоанинг келажакдаги ўйинлари учун етарли тажриба бўлади. 12 май куни Тошкентда терма жамоанинг навбатдаги йиғини бошланади. Битта ёки иккита назорат учрашувларини ташкил этишни режалаштирмоқдамиз. Октябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларигача, шогирдларим етарли ўйин амалиётига эга бўлиб улгуришларига умид қиламан», дея ўз ҳисоботини якунлади Алексей Евстафеев.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўз ҳисоботида апрель ойида Туркияда бўлиб ўтган ўқув-машғулот йиғини ва май ойи режалари ҳусусида тўхталиб ўтди.

«Туркия йиғинидан кўнглим тўлди. У ерда терма жамоа сафига келиб қўшилган бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказдик. Назорат учрашувларида яхши натижалар кўрсатдик», - деди Нуралиев. «Йиғин давомида ўзимиздан ёш жиҳатдан катта бўлган иккита жамоа билан ўйин ташкил этишни шахсан ўзим илтимос қилдим. Россия иккинчи дивизионида иштирок этувчи «Самара» ҳамда Украина иккинчи лигасида иштирок этадиган «Металлист» клуби ёшларига қарши учрашувларда шогирдларим гарчи мағлубиятга учраган бўлсаларда, ўзидан ёш жиҳатдан катта бўлган ўйинчилар билан ўйинда ўзларини йўқотиб қўйишмади. Ўйинларда ҳатто устунлик ҳам қилдик», дея қўшимча қилди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.

«15 май куни Тошкентда терма жамоа навбатдаги ўқув йиғинини бошлайди. Йиғин давомида иккита ёки учта рақибга қарши назорат учрашувларини ташкил этиш режамиз бор. Бу борада ТЖМ бизга кўмак беришига умид қиламан», дея ўз ҳисоботини якунлади Нуралиев.

Ўз навбатида Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинларини юқори савияда ўтказиши ва назорат учрашувларини такшил этиш учун ТЖМ ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини таъкидлади. «Биз миллий чемпионатимиз тақвимидан келиб чиқиб йиғинларни ташкил этишимиз мақсадга мувофиқ бўларди. Сабаби, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасига номзод бўлган футболчиларнинг аксарияти Олий ва Биринчи Лига баҳсларида ўйнашади. Агар футболчиларнинг йиғини учун қулай вақт ярата олсак, улар учун спарринг рақиб ҳам, ўртоқлик ва назорат учрашувлари учун рақиб ҳам топилади. Бу борада ҳар қандай ёрдамни аямаймиз», - дейди Толибжонов. ТЖМ директори шунингдек май ойи сўнггида Тошкентда Ироқ ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ташкил этилишини тасдиқлади. Толибжоновга кўра 29 ва 31 май кунлари Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) Ироқ ёшлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

1998 йилда туғилган ўсмирлардан иборат Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳслари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди ва саралаш баҳсларига етарлича тайёргарлик кўрмасдан туриб, керакли натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлади.

«Бу ёшда кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. Барчаси рақибга нисбатан қандай тайёргарлик кўрилганига боғлиқ. Рақиб Япония бўладими, Мальдив ороллари термасими, аҳамияти йўқ. Асосийси, уларга қарши яхши ва мукаммал тайёргарликка эга бўлиш», - дейди Темур Олимхўжаев

«Айни пайтда май ойининг сўнггида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган «Каспий Кубоги» турнирига тайёргарлик жараёни бошланди. Бу орада халқаро тажриба тўплаш мақсадида хориж терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш режаси бор. Бу борада ЎФФ Терма жамоалар маркази ҳозирда Европа ва Осиё қитъасидаги терма жамоалар билан музокаралар бошлаган. Айни пайтда Озарбайжондаги йиғинга борадиган таркиб деярли аниқ. Аммо, терма жамоа сафига яна бир қатор футболчиларни чақириб, уларни кўрикдан ўтказиш ниятим бор», дея ўз ҳисоботини якунлади Олимхўжаев.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:11, 02.05.2013. Ўқилди: 4800 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик