«Милан» Фабрегасга қизиқиш билдирмоқда
«Барселона» ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас «Милан»нинг эътиборига тушди. Бу ҳақда Corriero dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, 26 ёшли футбочининг ўзи ҳам жамоа мухлислари ва журналистларнинг танқидлари сабаб иш жойини ўзгартириши мумкин. «Бавария» билан ўйинда Фабрегас омма томонидан кучли танқидга олинган эди.
«Милан» эса футболчини жамоани тарк этган ва «Ювентус» етакчисига айланиб улгурган Андреа Пирлонинг издоши бўлиши мумкин деб билмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи учун «Барселона» 40 миллион евро тўлаган эди ва клуб уни «Сантос» ҳужумчиси Неймарнинг трансфери учун қўшимча пул ишлаб олиш мақсадида сотиб юбориши ҳам мумкин.
Хабарингиз бор «Милан»да Фабрегаснинг дўсти Матье Фламини ҳам тўп тепади.
Жорий мавсумда Фабрегас Испания чемпионатида 28 учрашувда майдонга тушиб, 10 та голга муаллифлик қилган ва яна 14 марта голли узатмани амалга оширган.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:52, 03.05.2013. Ўқилди: 3231 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар