«Анжи» Бакари Саньяни сотиб олмоқчи
Махачқалъанинг «Анжи» клуби «Арсенал» ҳимоячиси Бакари Саньяга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «The Daily Mail» нашри хабар тарқатди.
Франциялик футболчининг «Арсенал» билан шартномаси 2014 йилга қадар амалда бўлади. Ҳозирча томонлар уни узайтириш борасида келишувга келгани йўқ. Клуб ҳозирда футболчига ойлигини ўзгартирмаган ҳолда яна бир йиллик шартнома таклиф қилган. Бу эса футболчини қониқтирмаяпти.
Бунинг натижасида «Арсенал» уни текинга қўйиб юбормаслик учун шу йилнинг ёзидаёқ сотиб юборишни режалаштирган. «Анжи» футболчига ёқадиган шартнома таклиф қилишни режалаштирган.
Футболчини сотиб олишда «ПСЖ» фаворит саналмоқда. Аммо Франциядаги ўта юқори солиқлар миқдори сабаб парижликлар футболчининг қўлига тушадиган миқдорда маош бериши учун жуда катта ойлик бериши шубҳа остида қолмоқда.
Манба: www.dailymail.co.uk
Киритилди: 15:22, 04.05.2013. Ўқилди: 3210 марта. Фикрлар: 7 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар