Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рафинья: «Барселона»нинг минимал вазифаси – ЧЛ кубоги!»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Барселона» ЧЛнинг янги мавсумини Францияда «Монако»га қарши ўйин ва мағлубият билан бошлади.

Ла Лигадаги ёрқин старт эса Каталония клуби ниҳоят, аввалги даражаси сари дадил қадам ташлай бошлаганидан далолат, барибир. Табиийки, бунда янги бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг хизмати катта. Германиялик мутахассис клуб бошқарувини қўлга олиши билан умидли, лекин охирги мавсумлар ўйин бобида умидсизликка тушган бир қатор футболчиларнинг ишлари юришиб кетди. Жумладан, бирдан самарали ўйнаб кетган бразилиялик вингер Рафинья Диас Ла Лиганинг август ойидаги энг яхши футболчиси бўлди. RAC1 телеканали журналистлари жиддий кўтарилишни инобатга олган ҳолда, Рафиньяни суҳбатга чорлашди ҳамда ижобий ўзгариш негизига қизиқишди...

«Барселона»дан кетиш хаёли

- Тан олишим керак, орада «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйлаганим рост. Зеро, клубдаги дастлабки 6 ой нафақат мен, балки оилам учун ҳам жуда мураккаб ўтди. Фақат ЖЧ-2022дан кейин барчаси бироз осонлашди ва ўша мавсумни нисбатан яхши якунладим. Шу тариқа хотиржамлик келди, лекин бошида роса қийналдим, айниқса, янги муҳитга мослашиш масаласида. Аслида нима қилиш кераклигини билардим, лекин ҳаммаси шу даражада мураккаб тус олиши мумкинлигини сира ўйламагандим. Бунинг таъсирида маълум муддат миямни кетиш ҳақидаги хаёллар чулғаб олди. Тушунарлики, «Барселона» - гранд жамоа. Шундай экан, янги футболчининг клуб тизимига бирдан киришиб кетиши қийин, албатта. Қисқаси, бошида айрим муаммоларга сира кўниколмадим, муҳими, қийинчиликлар тезда чекинди. Ҳа, жорий мавсум бошида ҳам жамоадан кетишим ҳақида миш-мишлар тарқалди, лекин бу оддий ҳолат. Зеро, замонавий футболда ҳар куни турли янгиликлар пайдо бўлади, асоссизлари эса охир-оқибат, ҳаммани зериктиради. Айни пайт фақат «Барселона»даги истиқболим ҳақида бош қотиряпман. Ҳар мавсум аввалгисига нисбатан яхшироқ ишлаш ва шу жамоада узоқ йиллар ўйнашга қодир эканлигимни исботлашни хоҳлайман. Тушунарлики, бошқа клублардан етарлича таклифлар олдим, лекин ҳозирда мен учун энг мақбул вариант - бу «Барселона»нинг ажралмас қисмига айланиш. 

Сардорлик боғичи 

- ОАВда ногаҳон жамоадан кетаётганингиз, чунки раҳбарият сизга ортиқ ишонмаётгани ҳақида ўқийсиз. Ёки матбуотда сиз ҳақингизда қандайдир салбий фикрлар ёзишади. Шуларни назарда тутган ҳолда, «Барселона»да сардорлар қаторига қўшилишим мумкинлигини асло ўйламагандим. Амалда шундай мақомга муносиб кўрилдим - бу жуда ҳаяжонли ва менга катта ишонч бағишлади.

Флик vs Хави

- Ҳозир жисмоний тайёргарликка бироз кўпроқ вақт ажратиляпти. Умуман, ҳар бир мураббийда ўзига хос иш услуби бор. Хави ҳам аниқ ғояга эга эди, яъни тўп назоратига кўп эътибор қаратарди. Фликнинг ёндашуви эса бироз бошқача. Унинг фикрича, кучли жисмоний фаоллик жамоага кўпроқ фойда келтиради ва натижа ҳам беради.

Янги мавсум учун вазифалар

- Минимал вазифа - ЧЛда ғалаба қозониш. Бошқача бўлиши мумкин эмас. «Барселона»да ўйнаш мақсадингиз барча совринларни қўлга киритиш эканлигини англатади. Агар шундай клубда бўлсангиз ва ғалабалар ҳақида ўйламасангиз, унда ўсишга эришолмайсиз.

Футболчиликнинг мураккаб томони

- Яширмайман, баъзи пайтлар ҳаммасидан воз кечиш, футболдан бутунлай кетиш ва оддий одамлардек яшашни хоҳлаганман. Бинобарин, бу йўналиш катта сабр талаб этади. Дейлик, кечқурун чарчаган ҳолда уйга қайтасиз ва эртаси куни яна машғулотларга боришингиз керак, шунда бошқа ишларга вақт ажратолмаслигингизни ўйлаб, беихтиёр сиқиласиз. Яширмайман, бундай ҳолатларда кўп марта  йиғлаганман, ҳаттоки, «Барселона»да ҳам. Ҳозиргача руҳшунос билан ишлайман, чунки бу жуда муҳим. Ахир тушкунликка тушиб, ҳаммасидан воз кечиб юбориш ҳеч гап эмас…

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:45, 27.09.2024. Ўқилди: 1076 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.