Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба.

      • 01.04.2025 00:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Лас-Пальмас
      • 01.04.2025 23:45
      • Вулверхэмптон
      • 1:0
      • Вест Хэм
      • 01.04.2025 23:45
      • Арсенал
      • 2:1
      • Фулхэм
      • 02.04.2025 00:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:0
      • Ман. Юнайтед
      • 02.04.2025 23:45
      • Брайтон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 02.04.2025 23:45
      • Саутгемптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 02.04.2025 23:45
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Лестер
      • 02.04.2025 23:45
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 02.04.2025 23:45
      • Борнмут
      • -:-
      • Ипсвич
      • 03.04.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Эвертон
      • 04.04.2025 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • Суперлига
      • 02.04.2025 19:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 29 70
2 Арсенал 30 61
3 Ноттингем Форест 30 57
4 Челси 29 49
5 Манчестер Сити 29 48
6 Ньюкасл 28 47
7 Брайтон 29 47
8 Фулхэм 30 45
9 Астон Вилла 29 45
10 Борнмут 29 44
11 Брентфорд 29 41
12 Кристал Пэлас 28 39
13 Ман. Юнайтед 30 37
14 Тоттенхэм 29 34
15 Эвертон 29 34
16 Вест Хэм 30 34
17 Вулверхэмптон 30 29
18 Ипсвич 29 17
19 Лестер 29 17
20 Саутгемптон 29 9

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Вулверхэмптон 1-0 Вест Хэм
30-тур Арсенал 2-1 Фулхэм
30-тур Ноттингем Форест 1-0 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20063 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бешиктош»ни жарликдан олиб чиққан Ҳасан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Туркия Суперлигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Туркия Суперлигасидаги мавсум стартида «Бешиктош» энг ёрқин ва самарали ўйинни намойиш этмоқда.

Жамоа Туркия Суперкубоги учун кечган баҳсда «Галатасарой»ни 5:0 ҳисобида маҳв этди, «Лугано»дан устун келиш (3:3, 5:1) эвазига ЕЛнинг гуруҳ босқичига чиқди. Ички чемпионатда эса, ўз дарвозасидан 4та гол ўтказиб, 11та гол урган ҳолда турнир жадвалининг кучли  учлигини ёпиб турибди.

Янги бош мураббий Жованни ван Бронкхорст раҳбарлигида Чиро Иммобиле (8та гол), Рафа Сильва (4+3) ва Жедсон Фернандеш (5+1) каби ўйинчилар сермаҳсул ўйин кўрсатишмоқда. 6-турдан кейин «Бешиктош» футболчиларнинг ўртача рейтинги бўйича (6,93) Суперлигада етакчилик қилмоқда. Мавсум яқинда бошланганига қарамасдан, сермаҳсул ва сермазмун тўп сураётган «Бешиктош» чемпионликка эришса ва ЕЛда узоққа борса, ажабланмаймиз. Ярим йил аввал буни тасаввур қилиш қийин эди. Чунки у пайтда Ҳасан Арат клуб президенти эмасди.

«Бешиктош» тарихидаги туб бурилиш

2023 йил ноябрида «Бешиктош» ЕКЛда «Брюгге»дан 0:5 ҳисобида енгилиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини бой берганди. Ички чемпионатда эса 13-турдан кейин «Галатасарой» ва «Фенербахче»дан 9 очкога ортда қолиб кетган ва атиги бир неча ой ичида 3 марта мураббий алмаштирганди. Оқибатда, «Брюгге»дан қабул қилинган шармандали мағлубиятдан кейин мухлислар клуб президенти Ахмет Нур Чебидан истеъфога чиқишни талаб қилишди. 3 декабрда бўлиб ўтган нав­батдан ташқари сайловда президентлик лавозимини Ҳасан Арат эгаллади.

Мавсумнинг иккинчи ярмини «Бешиктош» ўта омадсиз ўтказди: дербида «Фенербахче»дан 2 марта, «Галатасарой»дан яна бир марта ва «Пендикспор»дан йирик (0:4) ҳисобда енгилиб, маррага 6-поғонада етиб келди. Лекин тикланиш жараёни айнан 3 декабрь санасида Аратнинг ташрифи билан бошланди.

«Бешиктош»га ярим  йилда 2та совринни олиб берган Ҳасан Арат ким ўзи?

Ҳасан Арат ҳозир 64 ёшда, ўзи аданалик, Истанбул университетининг бизнес-бош­қарув факультетида таҳсил олган. Ёшлик даврида Арат профессионал баскетболчи бўлган ва фаолиятини «Адана Демирспор» клубида бошлаган. 1977-1981 йилларда «Бешиктош» шарафини ҳимоя қилиб, 28 ёшда бизнес билан шуғуллана бошлаган. 90-йилларда Ҳасан Арат икки марта «Йил бизнесмени» мукофотига сазовор бўлган.

Баскетболдаги фаолиятидан кейин Арат турли ташкилотларда ишлади. Жумладан, кўчмас мулк савдосига ихтисослашган Novo Invest компаниясида директорлар Кенгашининг раиси лавозимига кўтарилди ва тез орада Лондон ва Истанбулда ўз штаб-квартиралари бўлган Dome Group фирмасига асос солди. Спорт менежменти соҳасида Арат 2020 йилда Туркияда бўлиб ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига раҳбарлик қилган.

Аратнинг асосий принципи - холисона муносабат. Клуб президенти лавозимини эгаллаган Ҳасан Арат мухлислар билан учрашиш ва уларнинг таклиф, талаб-истаклари билан таниша бошлади. Бундан ташқари, клуб раҳбариятидаги ўзгаришлар молиявий масалаларга ойдинлик киритишни талаб этди. Ўтган мавсумда «Бешиктош» охирги икки мураббий - Фернанду Сантуш ва Риза Чалимбойга қачон ва қанча жарима тўлагани ҳақида баёнотни эълон қилди. Маълум бўлишича, молиявий фаолиятни рўй-рост ошкор этиш ҳам айнан янги президентнинг ташаббуси экан.

Янги президент давридаги илк соврин

Ўта омадсиз ўтган 2023|24 йиллар мавсумининг сўнгги расмий учрашуви бўлган Туркия Кубоги баҳсида «Трабзонспор»ни маҳв этиш «Бешиктош» учун муҳим аҳамиятга эга эди: Суперлигада 5-ўринни эгаллаган «Қосимпошо» ЕЛнинг саралаш босқичи йўлланмасини нақд қилиб қўйганди. Бироқ Арат янги жамоасининг мухлисларига кубокни қўлга киритишни ваъда қилганди. Дарҳақиқат, «Бешиктош» Истанбулдаги «Олимпият» стадионида устозини уялтириб қўймади.

Туркия Кубоги финалидаги ғалаба эвазига ЕЛ саралаш босқичига чиққан «Бешиктош» август ойида Туркия Суперкубогини ҳам қўлга киритди. Қизиғи шундаки, жамоа янги устозига ҳадя этилган нуфузли совринни «Галатасарой» дарвозасига урилган 5та жавобсиз гол эвазига тортиб олди.

Ҳасан Аратнинг гениал трансфер кампанияси  ва бошқа  ташаббускорликлари

Ёзда «Бешиктош» турк клублари орасида энг манфаатли ва мантиқий трансфер кампаниясини ўтказди. Қисқаси, жамоа ўз сафини 9 нафар ўйинчи билан кучайтириб олди:

• ал Мусрати (ижара муддатидан кейинги «Брага»дан харид, баҳоси 11 млн. евро);

• Амирхон Топчу («Ризеспор»дан 3,4 млн. еврога);

• Жан Келеш («Фотиҳ Қораг­юмрюк»дан 2,75 млн. еврога);

• Чиро Иммобиле («Лацио»дан 2 млн. еврога);

• Феликс Удуохай («Аугсбург»дан ижарага, 0,5 евро);

• Рафа Сильва («Бенфика»дан текинга);

• Габриэль Паулиста («Атлетико»дан текинга);

• Жоау Мариу («Бенфика»дан 3 млн. еврога);

• Шер Ндур («ПСЖ»дан ижарага).

Юқорида зикр этилган футболчиларнинг барчаси янги жамоадаги дебютини нишонлашга улгурди. Шубҳа йўқки, улар жамоанинг ўйин савиясини оширишга қодирлар. Яқинда клуб вице-президенти Ҳусейн Южел амалга оширилган харидлар айнан бош мураббий Жованни ван Бронкхорст орзу қилган ўйинчилар эканлигини тан олди. Хуллас, клуб нидерландиялик мураббий талабини 100 фоизга қондирди.

Ван Бронкхорстнинг тайинланишида ҳам Ҳасан Арат бош ролни ўйнади. «Бешиктош»нинг аввалги мутасаддилари ҳам нидерландиялик мураббийни олиб келишга уриниб кўришган, лекин кўндира олмаган ва Фернанду Сантушни олиб келгандилар.

Ҳасан Арат эса мураббийлардан ташқари, бошқарув тизимидаги кадрлар алмашувини ҳам муваффақиятли адо этди. Бундан ташқари, янги раҳбар клуб учун манфаатли бир қатор ишларни амалга оширди:

• Чиро Иммобиле, Рафа Сильва ва бошқа футболчилар трансферлари;

• Жисмоний шахсларга сотиб юборилган кўчмас мулклар объектларини клубга қайтаришни;

• «Бешиктош Парк» стадио­ни реконструкциясини;

• Машғулот базасидаги таъмирлаш ишларини.

Аратнинг навбатдаги орзуси: «Бешиктош Парк»да «қора девор» бунёд этиш. Дортмунддаги «Вестфалленштадион»да ташкил этилган «Сариқ девор» (дарвоза ортидаги тик туриладиган трибуна) аренанинг кўрки ҳисобланади. Спорт вазирлигидан стадион дарвозалари ортида тик туриладиган трибуна қуришга рухсат сўраганимизда, рухсат беришди. Лекин УЕФА буни тақиқлаган. Унда нима учун «Дортмунд» ва «Бавария» қонунни бузди? Бу масалани муҳокама қилгач, вазирлик рухсат берган тақдирда, «қора девор»ни қуриш мумкинлигини тушундик».

Ҳасан Аратнинг муваффақияти - икир-чикирларга эътиборли бўлгани ва клубни севишида.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:00, 01.10.2024. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ 27
2 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
3 Ньюкасл Александер Исак 19
4 Ноттингем Форест Крис Вуд 18
5 Брентфорд Бриан Мбемо 15
6 Брентфорд Йоан Висса 14
7 Челси Коул Палмер 14
8 Вулверхэмптон Матеус Кунья 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 13
10 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.