«Боруссия» Левандовскини «Челси»га қўйиб юборишга тайёр
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ёзда жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовскини «Челси»га қўйиб юборишга тайёр. Бу ҳақда «Daily Star» нашри хабар тарқатди.
Манбада ёзилишича, дортмундликларни Левандовски учун 25 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр бўлган таклиф тўлиқ қаноатлантиради.
«Челси» Левандовскини «Бавария» ўтишни истамаганидан кейин ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатини бошлади. Шунингдек, «Бавария» футболчини 2014 йилда эркин агентга айланганидан кейин қўлга киритишни мақсад қилганди.
Шунингдек, «Челси» Левандовски клубга ўтадиган бўлса, «Вердер»да ижара асосида тўп сураётган Кевин де Брюйнени «Боруссия»га сотиши мумкин. Дортмундликлар янги мавсумда «Бавария»га ўтадиган Марио Гётце ўрнига айнан бельгиялик ёш иқтидорли футболчини ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Манба: www.soccer.ru
Киритилди: 17:00, 06.05.2013. Ўқилди: 3901 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар