Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Скотт Мактоминей: «Наполи» чақируви ичимга ўт солди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«МЮ»га сиғмаган Скотт Мактоминей «Наполи» сафига қўшилганидан кейин илк интервьюни Неаполь шаҳри расмий каналига берди ва унда ўз танловини тушунтириб берди:

Tрансферлар дарчасининг сўнгги кунлари, «Альянц Арена»да «Ювентус»га қарши баҳсда майдонга тушиш... Асосийси, шотландиялик ярим ҳимоячи янги клуб таркибида жой топиш учун кўп вақт сарфламаслигига ишонмоқда ва ҳатто Конте тузилмасида майдон марказини бошқарувчи асосий кучга айланишини ҳам айтмоқда: «Наполи»нинг менга қизиқаётганини эшитганимда, ичимда қандайдир олов ёна бошлади. Бинобарин, фаолиятингизнинг ўрта босқичида Конте каби мураббий қўлига тушиш жуда муҳим. Ҳар ҳолда, у ҳар қандай футболчини етарлича рағбатлантиради ва бор куч билан ўйнашга ундайди».

Аниқ ғоялар ва ўрганиш истаги...

- Итальян тилини билмаслигим муаммо эмасми? Ҳа, бу тилни ўрганиш қийин, Неаполда одамлар жуда тез гапиришар экан. Демак, зудлик билан шахсий ўқитувчи топишим зарур, чунки аввало, итальянчада бемалол гапиришни ўрганишим муҳим. Ахир маҳаллий тилни тушуниш мураббий талабларини тўлиқ англашга ёрдам беради. Ҳозирга қадар жамоадошларим ва мухлислар билан мулоқот асносида асосий ибораларни ўрганишга улгурдим. Ўзи маҳаллий тилни билиш кундалик ҳаётда ҳам сизга енгиллик яратади. Хусусан, меҳмонхоналар ёки машғулотларга қатнашда. Неа­полда мухлислар футболни ақлдан озган даражада яхши кўришларини биламан. Шундай экан, улар билан ҳам тезроқ тўлақонли алоқа ўрнатишни хоҳлайман. «Наполи» стадионидаги мухлислик мен кўрган энг кучли тўлқинлардан бири эканлигига шубҳа йўқ. Хуллас, Неаполда ўйнаш футболчига ғурур бағишлаши та­йин. Жамоа­да ўзига хос ғоялар бор, менда эса ўрганиш иштиёқи.

Конте ишига муносабат

- Билишимча, Конте ўта талабчан мураббийлар тоифасига мансуб. Бу эса айнан менинг ёшимдаги футболчилар учун жуда фойдали. Ҳозир 27 ёшдаман, демак, энди ғўр бола эмасман, лекин ҳали фахрийлар гуруҳига ҳам кирмайман. Шундай экан, ўз салоҳиятимни максимал даражага кўтаришим керак. «Наполи» чорлови мени бежиз тўлқинлантирмагани, жамоада муваффақиятга эришишни хоҳлаётганимни амалда кўрсатиш учун бор кучимни ишга соламан, албатта.

Катта орзу-мақсадлар сари

- Ҳозирги бош орзум - «Наполи» билан скудетто ютиш, кубокларни бошим узра баланд кўтариш. Оддий айтганда, бу ерда муваффақиятга эришишни истайман. «Наполи»га сифатли ёрдам бериш, келажак учун курашиш ва фаолиятимни максимал чўққига кўтариш учун бор имкониятлардан фойдаланмоқчиман. Бунинг учун тезроқ юқори спорт формасига чиқишим, машғулотларда бор куч билан ишлашим кераклигини ҳам яхши тушунаман.

Кумирлар, итальянча футбол ва хобби

- Оилам болалигимда Англия бўйлаб саёҳатга чиқишим, «МЮ»дек клубда ўйнашимга мислсиз ёрдам берди. «Олд Траффорд»да асосий жамоа сафига қўшилишимга қадар барча ёш тоифаларида ўйнаб чиқдим. Табиийки, мағлубият ҳиссини ҳам, ғалаба зав­қини ҳам туйдим. Болалигимдан Уэйн Руни ва Зайниддин Зиданга кумир сифатида қарадим, ҳар доим уларнинг ўйинларини кучли эътибор билан кузатдим, машғулотларда у ёки бу ҳаракатларини такрорлашга уриндим. Италия футболи ҳақида гапирсак, ҳаммаси бошқача, албатта. Муҳими, итальянча услубни яхши кўраман. Агар инсон қўлидан келганича ҳаракат қилса ва иложи борича шуғулланса, ҳар қандай шароитга яхши мослаша олади. Бўш вақтни асосан ота-онам, синглим ва унинг фарзандлари, турмуш ўртоғим билан ўтказаман. Гольф ўйинига қизиқишим баланд. Тўғри, оғир машғулотлардан кейин гольф ўйнаш қийин, ахир оёқларингизга дам беришингиз керак. Менга яна бильярд, стол тенниси ва дартс ёқади. Югуриш спортига ҳам бефарқ эмасман.

Мухлисларга мурожаат

- Аввало, барчага илиқ қабул учун миннатдорчилик билдиришим керак. «Наполи»да эканлигимдан бағоят хурсандман ва сизлар учун ишлашга тайёрман. Раҳмат!

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:13, 07.10.2024. Ўқилди: 1351 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик