Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6030]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3877]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2384]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1584]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1506]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1478]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1440]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1439]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1413]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1407]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги Тошкентда 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Янги Тошкентда йирик спорт иншооти – замонавий футбол стадиони қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Сўнгги беш йилда мамлакатимиз футбол соҳасида туб бурилиш даври бўлди. Жумладан, маҳаллий чемпионатлар тизими ислоҳ қилиниб, болалар ва ўсмирлар академиялари ташкил этилди, ҳудудларда 75 та катта ва 302 та мини стадион фаолият кўрсатмоқда.

Маълумки, 2017 йилда юртимизда ФИФА ва Осиё футбол конфедерацияси талабларига жавоб берадиган майдонлар сони атиги 3 та бўлган. Бугун уларнинг сони 10 тадан ошиб кетди.

Яқинда Юқори Чирчиқ туманида замонавий Миллий футбол маркази қуриб битказилди. Футбол мактабларида 65 мингдан ортиқ ёшлар машғулотлар ўтказмоқда. Ушбу мактабларга жаҳоннинг нуфузли футбол клубларидан тренерлар, спорт тиббиёти ва фармакологияси бўйича малакали мутахассислар жалб қилинган.

Футболчиларни маҳалладон бошлаб селекция қиладиган тизим яратилди. Бунга алоҳида имтиёзлар жорий қилиниб, 9 мингдан зиёд маҳалланинг 70 фоизида футбол учун мини майдончалар ташкил этилди.

Шунингдек, 1,5 мингта мактабнинг футбол стадионлари таъмирланиб, 1 миллиондан зиёд ўқувчи ва маҳалла ёшлари қамраб олинди. Ёшлар ўртасида маҳалла, туман, вилоят ва республика турнирларини анъанавий ўтказиш йўлга қўйилди.

Мусобақаларда ўзини кўрсатган иқтидорли ёшлар футбол мактабларига тўғридан-тўғри қабул қилинмоқда.

Бу саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бера бошлади.

– Футбол бўйича олимпия терма жамоамиз ўтган йили Париждаги Олимпиадада илк бор иштирок этди. Тарихимизда илк бор миллий терма жамоамиз келгуси йилда бўладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Айни кунларда Қатарда бўлаётган жаҳон чемпионатида ўн етти ёшгача бўлган футболчиларимиз Осиё чемпиони сифатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда, – деди давлатимиз раҳбари маросимда.

Бугун дунёнинг турли нуфузли клубларида тўп сураётган 20 нафар футболчимиз­нинг умумий трансфер қиймати 60 миллион доллардан ошиб кетди. Айниқса, ўтган ойдан бошлаб ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айлангани барчамизга фахр ва ифтихор бағишлайди.

Бу натижалар сўнгги йилларда яратилган имкониятлар ҳисобига миллий футбол мактабининг халқаро даражада тан олина бошлаганидан далолат.

– Яқинда ФИФА президенти Жанни Инфантино мамлакатимизга ташрифи давомида Ўзбекистонда футболга эътибор, яратилган инфратузилма, бошқарув тизимидаги ислоҳотлар билан яқиндан танишиб, ушбу спортдаги туб ўзгаришларни юқори баҳолади. Жаноб Инфантино самимий мулоқотимиз чоғ‘ида халқаро футбол ҳамжамиятининг мамлакатимизга бўлган ишончи тобора ортиб бораётгани, Ўзбекистон футболи “Осиё грандлари” даражасида эканини алоҳида таъкидлади, – деди Президент.

2 октябрь куни ФИФА Кенгаши йиғилишида футбол бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасида 2027 йилдаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Ушбу жаҳон чемпионати доирасидаги ўйинлар икки мамлакатдаги 3 тадан стадионда ўтказилади. Жаҳон чемпионатларининг финал ва ярим финал ўйинлари сиғими 50 мингдан кўп бўлган стадионда ўтказилиши ФИФА талабларидан бири ҳисобланади.

– Шу боис, мамлакатимиз футболи учун муҳим лойиҳа – Янги Тошкент стадиони қурилишини бошлаймиз. Қиймати 100 миллион долларлик ушбу стадион қурилиши учун нега айнан Янги Тошкент ҳудуди танланди? Сабаби, Янги Тошкент келажакда мамлакатимизнинг янги имкониятлар ва илғор ғоялар марказига айланади, – деди давлатимиз раҳбари.

Янги Тошкент ҳудудидаги барча лойиҳалар замонавий меъморчилик ва миллий қадриятлар уйғунлигида экологик ва “ақлли бошқарув”га асосланиб барпо этилмоқда. Шу умумий концепция асосида қуриладиган янги стадион ҳам табиат билан уйғун бўлади ҳамда “яшил энергия”, “ақлли бошқарув” ва “қулай муҳит” тамойилларига асосланади.

Янги Тошкент стадиони ФИФАнинг барча талабларига мос равишда барпо этилади ҳамда Осиёдаги энг йирик ва замонавий инфратузилмага эга футбол майдонларидан бири бўлади.

Бу иншоот нафақат 2027 йилги 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун, балки бутун ўзбек футболи ва ёшлар спортининг келгуси ўн йиллик ривожи учун хизмат қилиши таъкидланди.

Қайд этиш лозим, мамлакатимизнинг ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонга бўлган ишончи ва ҳурматининг яна бир ифодасидир.

Шу муносабат билан чемпионатга тайёргарлик бўйича алоҳида давлат дастури қабул қилиниши айтилди. Инфратузилма, транспорт, меҳмонхона, тиббий хизмат ва волонтёрлик тизимлари бўйича масъул вазирликларга аниқ вазифалар белгилаб берилади.

– Янги Тошкент стадиони учун ҳозир биз қўядиган тамал тоши – бугунги меҳнатимизнинг ва эртанги ғалабаларимизнинг асосидир. Ишонманки, бу улкан иншоот ёшлар учун илҳом, халқимиз учун ифтихор рамзларидан бири бўлиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларига катта совға бўлади, – деди Президент.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент стадиони пойдеворига капсула қўйиб, қурилишни бошлаб берди.

Манба: president.uz
Киритилди: 20:28, 11.11.2025. Ўқилди: 3479 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик