Луис де ла Фуэнте Рафаэль Надалга бағишланган очиқ хат эълон қилди.
"Катта дубулға" турниларининг 22 карра чемпиони Надаль бу йил фаолиятини якунлашини маълум қилди. Испаниялик фаолиятидаги сўнгги турнири ноябрь ойида Дэвис кубоги финали бўлади.
"Ҳурматли Рафа, мен миннатдорчилик сўзлари билан бошлай олмайман. Сиз Испаниянинг энг буюк мутахассиси, энг яхши элчиси ва жаҳон спортининг афсонаси эдингиз, шундайсиз ва бўлиб қоласиз.
Йигирма йилдан ортиқ вақт давомида сиз бизга унутилмас лаҳзаларни тақдим этдингиз ва фидойилик, матонат, меҳнатсеварлик ва иштиёқ намунасини кўрсатдингиз.
Барча турдаги унвонлар ва фикрлардан ташқари, сиз бизга камтарлик ва ҳурматнинг муҳимлигини, спортдан ташқари қадриятларни кўрсатдингиз.
Рафа, мамлакатимиз ва теннис оламига берган барча нарсангиз учун раҳмат. Сизнинг меросингиз бизни янада яхшироқ бўлишга ва катта орзулар сари илҳомлантиришда давом этади", - деди Испания терма жамоаси бош мураббийи.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).