"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Сержиньо Дест каталонияликлар собиқ бош мураббийи Хавини танқид қилди.
"Барселона"даги фаолиятимдан афсусдаман деб айтмайман. Якунда бу менга боғлиқ эмас, Хави қўл остида етарлича имкониятлардан фойдалана олмадим. Мен ўзимни ўйиним нуқтаи назаридан чеклангандек ҳис қилдим, мен ўзим эмасдим. Ҳужумда кўпроқ иштирок этишни истардим, чунки бу менинг энг кучли томоним, аммо мураббий юқорига кўтарилмаслигимни сўради.
У менга нисбатан ҳалол эмас эди. Биз бир неча бор суҳбатлашдик, у менга нимадир айтди, кейин бу ҳақиқатми ёки йўқми деб шубҳа қилдим. Ёзда, таътил олдидан у: "Мен сенга ишонаман, оммавий ахборот воситаларида ёзганларини ўқима", деди. Ва қайтиб келганимдан кейин у менга: "Сиз кетишингиз керак", деди Дест.
Америкалик футболчи жамоа сафида 72 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).