Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21631 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Афсона

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

УЕФА Олтин юбилейини нишонлаш муносабати билан ҳар бир миллий федерация сўнгги 50 йил ичидаги энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Англияда Бобби Чарльтон, Италияда Роберто Бажжо, Португалияда Эйсебио, Францияда Зинеддин Зидан энг яхшилар деб топилган бўлса, Германия ўзининг "Олтин футболчиси" сифатида Фриц Вальтерни танлади.

Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган футболчилар орасида Фриц Вальтернинг қисмати анча ҳайратланарли кечган. У бутун фаолиятини "Кайзерслаутерн" жамоасида ўтказган. Кайзерслаутерн шаҳридаги марказий стадион ҳам айнан унинг номи билан аталади. Бу стадионда ЖЧ-2006нинг бир нечта ўйинлари ўтказилганидан хабарингиз бор.

Вальтер ўзининг катта футболдаги дебютини 17 ёшида амалга оширган. Терма жамоадаги илк учрашувидаёк хет-трикка эришган. Германия терма жамоасининг узоқ йиллик сардори бўлган Вальтер бу жамоанинг ЖЧ-1954да шоҳсупанинг энг юқорисига кўтарилишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Фриц Вальтер 1942-1950 йилларда бирор марта ҳам терма жамоа сафида майдонга тушмади. Бунга сабаб қилиб шуни айтиш керакки, унинг энг навқирон, кучга тўлган пайти инсоният бошига тушган энг даҳшатли фожиа - иккинчи жаҳон урушининг узоқ давом этиши бўлди.

Вальтер ўта истеъдодли футболчи эди. Унинг тўп билан ажойиб тарзда муомала қила олиши, моҳирлиги, чапдастлиги, жамоани ўз ортидан эргаштира олиши — асосий устун тарафлари эди. Майдонни жуда яхши кўра олиши, ўйинни тезда ўқий олиши ва Яратган инъом этган ноёб кобилияти эвазига энг мушкул вазиятлардан ҳам жамоани қутқариб кета оларди. Фаолиятини марказий ҳужумчи сифатида бошлаган Вальтер, кейинчалик диспетчерга айланди ва унинг футболдаги обрўи ниҳоятда ошиб кетди.

Вальтер нафақат яшил майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам етакчи эди. Германия терма жамоаси бош мураббийи Зепп Гербергер уни ўзининг ўнг қўли деб ҳисобларди. Уларнинг ҳар иккаласи навбатдаги ўйинларда тўғри таркиб танлаш учун баъзан соатлаб баҳс-мунозара олиб боришарди.

Иккинчи жаҳон уруши якунланиши арафасида Вальтер рус қўшинлари томонидан асирга олиниб, совет-румин чегарасида жойлашган концлагерга жўнатилди. Бу ерда назоратчилар ва махбуслар ўртасида футбол учрашувлари ўтказиларди. Солдатлар Фрицнинг ажойиб ўйинларини кўриб бу ҳақда ўзларининг раҳбариятига хабар беришди. Эртаси куниёқ Вальтер назоратчилар жамоаси сафида Иттифоқнинг бошқа бир лагерь жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди. Канцлагер бошлиғи бўлган генерал футболнинг ашаддий мухлиси эди. Орадан куп ўтмай лагерь тарқатиб юборилди. Барча махбуслар собик иттифоқнинг ички ҳудудларига жунатилди.

Генерал эса Фриц Вальтерни озодликка чиқаришга қарор қилди ва футболчи Франция томонидан оккупация қилинган Кайзерслаутернга келди. Айнан шу ерда у француз қўшинларига таржимон бўлиб ишлаётган бўлажак рафиқасини учратди.

Жароҳати туфайли Фриц Вальтер ГФР терма жамоасининг, ФИФА аъзолигига қайта тиклангач, ўтказилган илк ўйинида иштирок этолмади. Орадан икки йил ўтиб терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бундай қарорга келишига футболчини ГФР терма жамоасининг Парижда Франциядан мағлубиятга учрагач, газеталар саҳифаларида "Бу қария терма жамоага керакми?" сарлавҳали мақола чиқарилгани сабаб бўлди. Бироқ Зепп Гербергер уни бу қарордан қайтишга кўндирди. Тез орада мураббий ҳақ бўлиб чиқди. Вальтер Германияни 1954 йилги жаҳон чемпионатида сардор сифатида бошлаб тушди.

ГФР терма жамоаси (маълумки, бу даврга келиб Германия ГФР ва ГДР деган иккита мамлакатга ажралиб кетган эди) гуруҳда Венгрия, Туркия ва Жанубий Корея терма жамоалари билан баҳс олиб бориб 2-ўринни эгаллади. Кейин чорак финалда Югославияни (2:0), ярим финалда Австрияни (6:1) мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Айниқса, ярим финалдаги Австрия терма жамоасига қарши ўйинда Фриц Вальтер ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. У икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилиш билан бирга, бошқа киритилган голларга ассистентлик ҳам қилди. Финалда немисларни ўша даврнинг тенгсиз жамоаси бўлган Хельсинки-1952 Олимпиадаси чемпиони Венгрия терма жамоаси кутиб турарди. Ғарбий германияликлар бу жамоа билан гуруҳда ҳам баҳс олиб борган ва унда венгерлар 8:3 ҳисобида ғалаба козонгандилар. Аммо шу ўринда айтиб ўтиш керакки, ўша учрашувда немислар асосий таркибдан бир нечта ўйинчиларига дам беришди.

Венгрия терма жамоаси ўша даврда тенгсиз эди. Улар сафида ўша замоннинг ажойиб футбол юлдузлари — Грошич, Божик, Кочиш, Пушкаш, Хидекгути ва Цибор тўп сурардилар. Ҳамма уларни "Олтин жамоа" деб атарди. Венгерлар 4 йил давомида ўтказилган 31 расмий учрашувларда 28 ғалаба ва 3 дуранг натижани қайд этишганди. Тўплар нисбати ҳам ҳайрон қоларли даражада эди — 144-33 (!). Бу кўрсаткич ҳар бир учрашувга ўртача 5 тадан гол тўғри келади дегани эди. ГФР устидан қозонилган 8:3 ҳисобидаги ғалаба куни венгерлар етакчиси Ференц Пушкаш жароҳат олди. Футболчи финалгача бўлган ҳамма ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шундай бўлса ҳам улар чорак финалда Бразилияни, ярим финалда Уругвайни бир хил ҳисоб билан (4:2) тор-мор этишиб, финалда Фриц Вальтер бошчилигидаги немисларга рўбарў келишди.

Шу ўринда финал баҳсидан олдин ГФР терма жамоаси бош мураббийи Зепп Гесбергернинг мухбирларга берган интервьюсини эслаб ўтсак. Ўшанда у: "Гуруҳ босқичида улар бизни 8:3 ҳисобида енгишди. Кўпчилик етакчиларимизни майдонга туширмаганимизга ҳайрон қолди. Ўша куни биз кучли ўйинчиларимиз билан ҳам мағлубиятга учраган бўлардик. Аммо жаҳон чемпиони бўлиш учун бир учрашув давомида кучли ўйин курсатиш шарт эмас. Энг мухими, бу кучни мусобақанинг дастлабки кунидан то охирги кунига қадар етарли даражада тақсимлаб чиқиш керак", — деган эди.

Финал ўйини жуда ҳужумкар ва шиддатли курашлар билан бошланди. Венгриялик футболчилар ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда дастлабки дақиқаларда немислар жарима майдонига дадил ёриб кирдилар. Ўша куни жамоа етакчиси Ференц Пушкаш ҳам жароҳатини даволаб сафга қайтди. Олтинчи ва саккизинчи дақиқаларда венгрияликлар Пушкаш ва Циборнинг аниқ зарбаларидан кейин ҳисобдаги фарқни 2 тага ошириб олишди. Аммо Фриц Вальтер бошчилигидаги немислар гуё ҳаммасига тайёр тургандек тез орада ҳисобни тенглаштиришди. 11-дақиқада Макс Морлок, 18-дақиқага келиб эса жамоа тўпўрари Хельмут Раннинг аниқ зарбаларидан сўнг немислар ўртадаги мувозанатни тиклашди. Ўйин якунланишига 6 дақиқа қолганида яна ўша Хельмут Ран Фриц Вальтернинг идеал пасидан кейин якуний ҳисобни ўрнатди — 3:2. Бу "немис машинаси"нинг жаҳон майдонларидаги дастлабки ғалабаси эди. Иккинчи жаҳон уруши жангоҳларидан, совет турмаси кацлагерларидан омон қайтиб келган Фриц Вальтер жаҳон чемпионатининг бош соврини ҳисобланган Nike маъбудаси ҳайкалини боши узра баланд кўтарган германиялик биринчи футболчи бўлди. Шунинг учун германиялик бошқа футбол юлдузлари — Уве Зеелер, Франц Беккенбауэр, Лотар Маттеус, Штефан Эффенберг, Юрген Клинсманн "Олтин футболчи" деб топилмаган бўлсалар федерациядан хафа бўлмасалар ҳам бўлади.

Вальтер 1958 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. Афсуски, Швеция терма жамоасига қарши ўтган ярим финал баҳсини у жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Айнан шу билан Вальтер халқаро майдондаги фаолиятини якунлади. Бу даврга келиб футболчининг ёши ҳам 37 га кириб улгурганди. Жами у терма жамоа сафида ўтказган 61 ўйинида 33 гол киритишга муваффақ бўлди. Терма жамоадаги жаҳон чемпиони унвонидан ташқари "Кайзерслаутерн" билан 2 марта 1951 ва 1953 йилларда Германия чемпиони унвонини қўлга киритди. Футболчилик фаолиятини якунлагач у Зепп Гербергер жамғармасида фаолият кўрсатди. 2002 йил июнь ойида Фриц Вальтер ҳаётдан кўз юмди.

Биз сизга бир афсонавий футболчи тўғрисида тасаввур уйғотдик. Дарҳақикат, унинг ҳаёт йўли ҳақида битта катта роман ёзса бўларди. Унинг бутун ҳаёти, турмуши, футболчилик фаолияти, ҳақикатан ҳам, АФСОНА деса арзигулик эди. Бутун футбол дунёси унинг номини ифтихор билан тилга олади. Бу инсон — Фриц Вальтер эди.

Сафарали Сиддиқов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:07, 09.05.2013. Ўқилди: 5745 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.