Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Ривер Плейт" - энг сермухлис клуб!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Миллий чемпионатлар / Бразилия чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳозирча Америка кубоги ва Европа чемпионати ғолиблари - Аргентина ҳамда Испания миллий жамоалари ўртасида бўлиши кўзда тутилган ўйин (Финалиссима)нинг санаси ҳам, режаси ҳам мавҳум.

Ҳаттоки, қитъалараро жангнинг бўлиш-бўлмаслиги ҳам номаълум. Лекин Аргентина томони ўз вариантини илгари сургани ҳақида хабарлар йўқ эмас. Унга кўра, Жанубий америкаликлар итальянларни «Монументал» аренасида қабул қилишга тайёрлар. Гап «Ривер Плейт» клубининг сиғими 84,5 мингга тенг уй стадион ҳақида кетмоқда. Бошқача таърифласак, «Монументал» сайёрамизда энг кўп мухлис тўплаётган стадиондир. Шунингдек, у сиғими бўйича Жанубий Америкада 1-ўринда туради.

Ҳа, ҳайрон қолманг, «Ривер Плейт» ўйинларига ҳаттоки, Дортмунд «Боруссия»си баҳсларига нисбатан ҳам кўпроқ мухлис ташриф буюради. Дарҳақиқат, кўпчилик «Сигнал Идуна Парк»ни энг кўп мухлис тўплайдиган арена сифатида билади. Аммо бундай эмас экан. Қисқаси, мухлисларнинг ўртача ташрифи бў­йича кучли 10та стадионнинг 8таси Европада жойлашган бўлсада, етакчилик Жанубий Америка футболи вакили томонида. «Монументал» аренасининг расмий ҳужжатларда кўрсатилган сиғими - 84567. Диққат қилинг, бу «дош­қозон» деярли ҳамиша 100 фоиз тўлади! Ҳар ҳолда, мавсум-2023/2024да энг кўп мухлис тўплаган ареналар рўйхатида қайд этилган рақамлар шундан далолат бермоқда. Дортмунд «Боруссия»си эса рейтингнинг 2-қаторида, албатта. Диққатга сазовор томони, аввалги мавсум ўртача ҳисобда энг кўп мухлис жалб этган 10та клубнинг 8таси Европа ва 1таси Жанубий Америка вакили бўлса, яна бири Осиёдан - «Тракторсози» (Эрон). Ушбу жамоа Табризда жойлашган «Ёдгори Имом» аренасида ўйнайди.

Қўшимча маълумот берилишича, охирги 2 йил ичида «Ривер Плейт»нинг атиги 2та уй учрашувида «Монументал» трибуналари лиқ тўлмаган, холос. Аниқроқ айтсак, 2023 йилнинг февралида бўлган «Арсенал Саранди»га қарши баҳсни 82 минг мухлис кузатган бўлса, ноябрь ойида «Институто» билан ўйинга «атиги» 50 минг киши тушган. Бунинг сабаби шуки, охирги турдан ўрин олган ушбу учрашув амалда ҳеч нарсани ҳал қилмасди. Яна бир катта факт: «Ривер Плейт» бутун ўтган мавсум давомида аутсайдерлар қаторида юрди, шунга қарамай, жонкуяр мухлислар жамоани сира ёлғизлатиб қўйишмади. Кўпчилик Аргентинада катта мавқега эга «Бока Хуниорс»нинг кучли 10таликда эмаслигидан ҳайрон қолиши мумкин. Бунда ҳаммаси оддий: жамоанинг уй аренаси - «Бомбонера» 57 минг мухлисга мўлжалланган. Хуллас, «Бока» ҳар доим трибуналари тўла аренада ўйнайди, аммо унинг сиғими тарихий рақиб - «Ривер Плейт» ста­дионикидан анча кам.

Айтиш керак, «Монументал» - буюк стадион! Унинг биринчи чизмалари 1936 йили пайдо бўлган экан. Ўшанда клубнинг афсонавий президенти Антонио Веспучио Либерти стадион учун Бельграно туманидан ер ҳудуди сотиб олган. Ҳудуднинг қолган қисми эса Буэнос-Айрес шаҳар муниципалитети томонидан совға сифатида берилган. Орадан атиги 2 йил ўтгач, асосий қурилиш ишлари якунига етади ва Уругвайнинг «Пеньярол» клубига қарши кечган очилиш ўйи­нига 120 минг (!!!) мухлис тушади. Ҳа, ҳа, ўша пайт стадион сиғими анча баланд эди. Дарвоқе, «Ривер Плейт» улкан аренадаги илк ўйинни 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, 120 минг мухлисга муносиб жавоб берган. 1958 йилга келибгина «Монументал» тўлиқ қуриб битказилади. Бунга клуб президенти Энрике Пардо даврида Омар Сивори трансфери учун «Ювентус»дан 10 миллион песо олингани имкон берганди. 1978 йилги Аргентина мундиали олдидан стадионларни модернизация қилиш учун катта маблағ ажратилади. Жумладан, «Монументал»да ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилади. Хуллас, «Ривер»га тўлиқ реконструция учун кредит берилади ва арена сиғими 85 минг­га туширилади. Шундан кейин ҳам «Монументал» тез-тез ўзгартирилди: сиғими гоҳо оширилди, гоҳо камайтирилди. Охирги реконструкция ишлари эса 2023 йили олиб борилди.

 А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:59, 18.10.2024. Ўқилди: 1087 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.