Бугун 17 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Бодрум".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/16 финала. "Понферрадина" - "Реал Сосьедад".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Италии. 1/16 финала. "Монца" - "Брешиа".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Хатайспор".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/16 финала. "Эльче" - "Лас-Пальмас".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/16 финала. "Дженоа" - "Сампдория".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Бодрум".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/16 финала. "Понферрадина" - "Реал Сосьедад".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Италии. 1/16 финала. "Монца" - "Брешиа".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.07.2025

      05:05 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Москве.
      07:15 "Страна спортивная".
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Смешанная эстафета.
      09:45 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      10:50 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      12:25 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 10 в Монако.
      14:40 "Что за спорт?". "Экстрим".
      15:10 Д/с "Век нашего спорта".
      15:40 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Классический лук. Личное первенство.
      17:50 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      18:10 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Микст. Трамплин 3 м. Финал. Прямая трансляция.
      19:10 "Спорт, который есть". "Кануполо".
      19:30 "Вопреки всему".
      19:55 LIVE Борьба. Международный турнир в Венгрии. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      01:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      01:55 Д/с "Век нашего спорта".
      02:25 Летняя Универсиада 2025. Плавание.
      04:10 "Страна спортивная".
      04:25 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 5 км. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.07.2025

      06:55 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Смешанная эстафета.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC 313 в Лас-Вегасе, США. Джастин Гейджи против Рафаэля Физиева.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:10 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Микст. Трамплин 3 м. Прямая трансляция.
      19:10 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      20:15 Смешанные единоборства. UFC 300 в Лас-Вегасе, США. Предварительный кард. Джэлин Тёрнер против Ренато Мойкано.
      21:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Профессиональный бокс. Никита Цзю против Коэна Мазудье. Бой за вакантные титулы IBF Australia и WBO Inter-Continental в 1-м среднем весе.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Классический лук. Личное первенство.
      04:25 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 5 км. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.07.2025

      07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      09:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 11. Тулуза - Тулуза.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Лучшие моменты.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 11. Тулуза - Тулуза.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      21:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. День 1. Прямая трансляция.
      23:45 Снукер. Players Tour Championship. Финальный турнир в Манчестере, Великобритания. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам.
      03:00 Снукер. Всемирный гран-при в Гонконге. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Винисиус, «Реал» ва «Барса»га жиддий айблов

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Валенсия»нинг собиқ хўжайини Пако Роч Испания футболи осмонида ногаҳон қуюқ чанг кўтарди, гўё.

У ўз интервьюсида россиялик ҳакамга пора бериш ҳаракати ҳақида ошкора гапиришдан ташқари, «Реал» ва «Барселона»ни лойга белади. Ҳа, Роч Relevo нашрига оловли интервью берди, унда очиқ-ошкора гапирди. Маълумот учун, «Валенсия» ҳаётида чуқур из қолдирган собиқ функционер 1994-1997 йиллар оралиғида «кўршапалаклар»ни президент ролида бош­қарган. Жамоа унинг даврида Испания чемпионати кумуш медалини қўлга киритишдан ташқари, Қирол кубоги финалида ўйнаган. Пако Роч ҳозир 85 ёшда ва узоқ вақтдан буён футбол билан деярли алоқаси йўқ. Лекин қарияда Испания футболининг 90-йиллардаги ишлари юзасидан айтиб берадиган ҳикояси йўқ эмас. Мана, Пако бобо узоқ танаффусдан кейин журналистларнинг интервью масаласидаги илтимосларини рад этмади ва суҳбат жараёнида ўзи, ўша «Валенсия» ҳақидаги кўплаб воқеаларни ошкора эсга олди. Асосийси, собиқ президент муҳим иқтибосларни бепарволик билан тилга кўчирди.

Роч «Реал» етакчиси Винисиусни «ахлат уюми»га чиқарди

«Валенсия»нинг собиқ хўжайини бутун интервью давомида сира хижолат тортмади, мулоҳаза юритишни четга суриб қўйди. Лекин айниқса, «Реал» вингери Винисиусга боғлиқ ирқчилик ҳолатлари юзасидан жуда қаттиқ гапирди: «Эътиборга олиш керак, Испанияда олдин ҳеч қачон ирқчилик муаммолари кўтарилмаган. Ҳар ҳолда, шахсан мен бундай ҳолатни умуман кўрмаганман ва сезмаганман. Қаранг, Ромарио ярим қора танли эди ва ҳеч қандай муаммога учрамаган. Йўқ, ҳозир «Реал Мадрид» эмас, «Ҳақиқий иммигрант» (суҳбатнинг оригинал талқинида сўз ўйини бўлган: Real Madrid ва Real Immigrant) ҳақида гапиряпман. Жамоа таркибини олинг: 8 нафар қора танли, 2 нафар оқ танли хорижлик ва ягона испаниялик бор - Карвахаль. Яна анави Винисиус ҳам. У нима қилганини кўрдингизми ўзи? Шунчаки, «Месталья»даги панжара тўсиққа осилиб, мухлисни ҳақоратлаганликда айблади. Ўша куни набирам ва ўғлим билан стадионга боргандим. Шунда набирамдан сўрадим: «Анави йигит нима деб қичқир­япти ўзи?» У жавоб берди: «Бобо, қўйинг, турли бемаъниликлар...». Шунда ўйлаб қоласиз: нима, мухлислар Винисиусни ҳақоратлашдими, уни маймунга чиқаришдими? Йўқ. Аслида у нотўғри бақирди: «Сизлар Сегундага йўл олинг...». Шундай воқеликлардан кейин мухлислар бир неча ўйинга тушишдан маҳрум бўладилар, Винисиуснинг  барча қилиқлари эса унутилади, у кечирилади. Ҳа, тан оламан, яхши футболчи, лекин инсон сифатида шунчаки, «ахлат уюми»...

 

«Реал» ва «Барселона»га ҳакамлик назорати  бўйича айблов

Пако Роч Испания чемпионатидаги ҳакамлик юзасидан ҳам жуда кўп қизиқарли воқеаларни тилга олди. «Валенсия»нинг собиқ президенти жумладан, ҳакамларни икки йирик клуб тўлиқ назорат остига олганини таъкидлади: «Негрейра иши» («Барселона»нинг Ҳакамлар қўмитаси собиқ ходими Хосе Нег­рейрага пора бергани ҳақидаги можаро)га муносабатим? Бунга ишонаманми? Ҳа, барчасига ишончим комил. Вақтида «Реал» ҳакамлар ёрдамида ўйнагани, «Барселона» эса уларга Longines олтин соатлари олиб бергани ҳақида кўп эшитганман. Ҳакамлар эса фаолияти тугаганидан кейин совғалар тугашини билишган. Буларни менга ҳакамларнинг ўзлари айтиб беришган. Хўш, бу ростми ёки ёлғон? Билмайман». Собиқ функционер ҳатто барчасини мисол билан изоҳлади: «Собиқ ҳакамлардан бири менга барчасини очиқ-ойдин айтди. «Барселона» - «Эльче» ўйини арафасида ёнига бир киши келиб, унга яхшилик қила олиш-олмаслигини сўраган. Яна олдида 1 миллион песет борлигини қўшимча қилиб, агар «Барселона» ғалаба қозонса, пулни тўлиқ ҳакамларга қолдиришини, дуранг қайд этилса, ярмини қайтариб олишини айтган. Бордию, «Барса» ютқазса, пулни тўлиқ қайтаришини ҳам эслатган. Биласизми, кўп йиллар давомида худди шундай тизим ишлаган».

Николай Левниковга пора бериш ҳаракати

Пако Рочнинг ўзи ҳам коррупцияга йўл қўйишга уринганини ошкора тан олди. Айтишича, у 1996 йили «Бавария»га қарши ўйин олдидан россиялик рефери Николай Левниковга пора беришни ўйлаган, аммо воситачи томонидан алданган: «Очиқ гапираман, ҳамма жойда ҳакамга пора бериш амалиёти бор эди. Бу ишни мадридлик Торкал фамилияли митти агент воситачилигида қилмоқчи бўлдим, аммо у мени чув туширди... Эсимда, бу УЕФА кубогидан ўрин олган «Бавария» билан ўйин олдидан рўй берганди. Қуръа натижасини билганимиздан сўнг айримлар менга дарҳол луқма ташлай бошлашди: «Ҳа, ҳозирдан ташвишланаётган бўлсанг керак». Лекин дадил жавоб бердим: «Менми? Йўқ, «Бавария»ни ташвиш босаверсин...». Кейин Торкал олдимга келди: «Пако, сизларнинг ўйинингизни гап уқмас рус ҳаками бошш­қаради, лекин биз яқин дўстмиз, шундай экан, менга 3 миллион песет бер ва у ҳаммасини ҳал қилади». Шунда Торкалга ҳакам билан гаплашиши мумкинлигини, фақат пулни ўйиндан кейин беришимни айт­дим. Бироқ у кўнмади: «Йўқ, тўлов олдиндан, акс ҳолда, ҳакам билан келишиб бўлмайди». Шу тариқа агент қўлига 3 миллион тутқаздим, кейин эса... Ҳакам ўйин бошланганидан 5 дақиқа ўтар-ўтмас, «Валенсия» дарвозасига пенальти белгилади, тўғри, зарбани Субисаррета бартараф этди. Адашмасам, якунда ўша жавоб ўйинида мағлубиятга учрадик (0:1 ҳисоби қайд этилган), лекин кейинги босқичга чиқдик. Аммо Торкалнинг мени чув туширгани қолди. Аҳмоқ. Ўзи ҳакамларга боғлиқ коррупция шундай чалкашликларга тўла эди». 

Алоҳида айтиш керак, «Реал» ва «Барселона» вакиллари «Валенсия»нинг собиқ функционери баёнотига реакция билдиришгани йўқ.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 24.10.2024. Ўқилди: 6300 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.