Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бузғунчи» «Мовий гвардия»да дебют қилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италия терма жамоасининг Евро-2024 турниридаги омадсизлигидан сўнг, Лучано Спаллетти стратегия ва таркибни янгилашга ваъда берганди.

Ҳозирча, бош мураббий ваъдага риоя қилмоқда - «Мовий гвардия»нинг сўнгги йиғинига бир қатор янги ўйинчилар жалб этилди. Уларнинг бири афсонавий футболчилар сулоласи вакили - Даниэль Мальдини.

Даниэль бобоси ва отасининг ўйин  анъанасини бузди

Маълумки, Мальдинилар оиласи нафақат Италия терма жамоаси, «Милан» билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Бобоси Чезаре 399 марта «россонерлар» сафида майдонга тушган, кейин бош мураббий, мураббий ассистенти, мураббийлар штаби аъзоси ва техник директори лавозимларида фаолият юритиб, жами 8та совринга сазовор бўлган. Отаси Паоло эса «Милан» шарафини 901та ўйинда ҳимоя қилган, 26 марта чемпионлик гаштини сурган, ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатиб, техник директор лавозимида фаолиятини давом эттирган.

Уларга набира ва ўғил бўлмиш Даниэль «Милан» билан битта скудеттони қўлга киритди, лекин қадрдон жамоасига мустаҳкам ўрнаша олмади: бир қатор ижаралардан кейин эркин агент мақомида «Монца»га ўтиб кетди.

Ярим ҳимоячи клуб миқёсида оилавий анъанани давом эттира олмаган бўлсада, терма жамоада уриниб кўрмоқда. Даниэль бобосининг дебютидан 64 йил, отасидан 36 йил кейин терма жамоага жалб этилди. Бельгияга қарши баҳсни у захирада ўтказди, лекин Исроил терма жамоасига қарши 73-дақиқада майдонга тушди ва ҳатто, жамоасининг 4-голи (4:1)да иштирок этди.

Кичик Мальдини қайси жиҳатлари билан терма жамоа эътиборини тортганига Спаллетти изоҳ берди: «У айнан бизга етишмай турган ўйинчи, ажойиб услуб соҳиби. Ҳимоячилар билан олға интилишни, дарвозага терс турган ҳолда қандай ўйнашни Даниэль яхши билади. Ўйин борасида сезиларли ўсишга эришди. Буни терма жамоадаги ўйинларида исботлашига ишонаман».

Ҳужумкор ярим ҳимоячи - Мальдинилар оиласи учун янги ихтисос. Касбдошларимиз Даниэлга ҳазилнамо танқид қилишмоқда: «У бобоси ва отасининг миссиясидан воз кечди». «Милан»нинг собиқ координатори Марио Беретта кичик Мальдинини илк бор «Кальяри»да кўрганида, ўйин услуби бобоси ва отасининг ўйинларига ўхшамаслигидан ҳайрон қолганлигини айтганди: «Даниэль - оиладаги дастлабки ҳужумкор ўйинчи. Унинг ўйинида отаси Паолога хос жиҳатлар бор. Лекин Даниэль ажойиб зарба ва юксак техника соҳиби. Бу хислатлар отасида ҳам, бобосида ҳам бўлмаган».

«Россонерлар» академиясининг собиқ хизматчиси Филиппо Галли касбдошининг фикрларини тасдиқлаб, малакали мураббий раҳбарлигида Даниэль ёрқин ўйин кўрсатишига ишонч билдирди. Футболчининг ўзи эса бу борада шундай деди: «Менинг кучли жиҳатим шерикларим учун вазиятлар яратиш ва тўпни тўхтатмасдан ўйнашда. Бу икки хислатни такомиллаштиришга уриняпман. Бу борада ўйинлар видеоси ёрдам беради. «Милан» ЕЧЛдаги ғалабаси менга тўпни тўғри назорат қилишни ўргатади».

Баҳорда Даниэлни  Венесуэла учун ўйнашга таклиф этишди

Мальдини Какани ўзининг кумири, Дибалани эса кучли таассурот қолдирган рақиби сифатида эътироф этади. «Скуадра Адзурра»ни эса фаолиятидаги муҳим мақсадларидан бири, деб билади: «Терма жамоа чақирувини орзу қилардим ва унга эришгач, Венесуэла таклифини рад этдим. Чорлов отамни чексиз қувонтирди».

Даниэлни чиндан ҳам онаси туфайли жанубий америкаликлар ўз терма жамоаларига таклиф этишганди: унинг онаси бўлмиш венесуэлалик модель Адрианна Фосса Каракасда туғилган.

Венесуэла шу йилнинг баҳорида АҚШда Италия билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан кейин ярим ҳимоячига қизиқиб қолганди. Флоридага келган Паоло билан федерация вакиллари ва жамоа сардори Томас Ринкон суҳбатлашдилар. Самарасиз кейинчалик Венесуэла бош мураббийи Фернандо Батиста шундай деди: «Даниэлни олимпия терма жамоаси йиғинига чақиргандик. У таклиф учун қизғин миннатдорчилик билдириб, Италия терма жамоасида ўйнаш орзусини айтди. Отаси билан гаплашганимизда, у ҳам ўғлининг жавобини такрорлади. Унинг қарорини ҳурмат қиламиз. Лекин Даниэлнинг қарори ўзгариб қолса, эшикларимиз доимо очиқ».

Жорий мавсумни элитани тарк этувчилар сафига тушиб қолган ғамгин «Монца»да ўтказди. Шунингдек, у жамоа мураббийи Алессандро Нес­танинг механизмига сезиларли таъсир этди. Даниэль - жамоанинг энг кўп зарба йўллайдиган, жарима зарбаларини ижро этадиган энг хавф­ли ўйинчиси. Алдамчи ҳаракатлар бўйича «А» сериясида 5-ўринда бормоқда. Мавсумдаги ягона голини «Фиорентина» дарвозасига урган. Неста мақтовларни ёш шогирдидан аямайди: «Даниэлни болалик чоғидан биламан. У ажойиб зарба соҳиби, лекин ўз салоҳиятини тўлиқ ҳис этмайди. Агар у ўйин тизгинини назорат қилишни ўрганса, унда ҳеч қандай чекловлар бўлмайди».

Даниэль сабр-қаноатли йигит

«Агентим илк марта ёнимга келиб, ижара варианти борлигини айтганда, мен рад этдим. Примаверадан қуйи лигаларга ўтишни истамадим. Ҳа, скаутлар доимо ортимдан юришарди. Бироқ мен жонажон клубим тизимида вояга етишни истардим. Дастлабки ижарага қадар жуда кўп таклифларни рад этдим. Ижарага мажбуран ёки ўйин амалиётига эга бўлиш учун эмас, онгли равишда рози бўлганман».

Даниэлнинг ўсмирлик даври - ҳар бир «Милан» мухлиснинг орзуси. 2020|21 йиллар мавсумида 18 ёшли футболчи асосий таркибда илк марта майдонга тушди. Бир йилдан кейин сўнгги 11 мавсумдаги дастлабки чемпионликни қўлга киритди. Лекин тиффози қалбини анча аввал, 4 ёшли чоғида забт этиб бўлганди. ЕЧЛнинг Афина финалидаги зафарни нишонлаш жараёнида Кларенс Зеедорф болакайлар билан тўп суриб, тегажағлик қилганди. Ўшанда фақат Даниэль ундан тўпни тортиб олишга муваффақ бўлган.

Ярим ҳимоячининг сўзларига биноан, у ўз ҳаётида икки кишининг насиҳатини ҳеч қачон унутмайди. Улардан бири - «Милан» ва Италия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Массимо Амброзини: «Массимо баъзан отам ёнига келиб турарди. Фаолиятим бошланган кунларнинг бирида у менга шундай деганди: «кўпчилик сенга шунчаки, Паоло Мальдинининг ўғли сифатида қарайди. Сен фақат Даниэль Мальдини бўлишга интил, бошқа ҳеч ким эмас».

Бироқ айнан отаси Даниэль фаолиятидаги энг муҳим маслаҳатчи ва мададкори бўлди. Паоло ҳеч қачон мураббийлардан ўғлига кўз-қулоқ бўлиб туришни илтимос қилмагани, фақат Златан ва бошқа юлдузлар билан ёнма-ён тўп суришидан мамнун эканлигини Стефано Пиоли таъкидлаб ўтганди.

Терма жамоа таклифига сабабчи миш-миш:  Мальдини «Интер»  нишонида...

Адриано Галлиани Мальдинилар оиласини ҳурмат қилади. У Чезаре билан ҳамкорликда ишлаган, Паолонинг тикланиши ва фаолиятида бош-қош бўлган, Даниэль билан эса «Милан»да эмас, «Монца»да танишган. «У менга жуда ёқади. Даниэлнинг келажаги олдинда, маҳоратини намойиш этиш имконияти бўлади, албатта. Айни паллада «Монца»га ижарага ўтганидан мамнунман», - деганди Галлиани.

Шу йил ёзида «Монца» ярим йиллик ижарадан сўнг, футболчини эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олди. Келишувга биноан, ке­йинги трансфердан олинадиган даромаднинг 50 фоизи «Милан»га берилади. Оила келишувда иштирок этди: Паоло қарорни маъқуллади, Кристиан эса музокараларда агент мақомида қатнашди.

Орадан 3 ой ўтгач, италиялик инсайдерлар «Интер»нинг қизиқиши хусусида гапира бошладилар. Масалан, миланликлар спорт директори Пьеро Аузилио Мальдинини «Рома»га қарши ўйинда кузатиб борди. «Интер»га яқин бўлган журналист Паскуале Гуарро аниқлик киритди: клуб Мальдинига бефарқ эмаслигига шубҳа йўқ. Лекин ҳозирча, футболчи улкан рўйхатдаги янги номзодларнинг бири.

Агар миш-мишлар воқеликка айланса, ер-кўк иккига бўлинади.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:50, 27.10.2024. Ўқилди: 1385 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик