Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдуқодир Хусанов бемалол «МЮ»га бораверади, агар...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир қатор ишончли манбалар Рубен Аморимнинг«МЮ» билан музокаралар ўтказаётганини ёзишмоқда. Ҳатто Фабрицио Романо, «Юнайтед» бўйича энг ишончли Орнштейн ҳам ёзди.

Рубен Аморим, 39 ёшли «Спортинг» мураббийи, анчадан бери кўтарилиши тахмин қилинган. «Ливерпул»га ўтиши мумкин эди, аммо баъзи маълумотларга кўра, унинг 3-4-3 схемаси клубга тўғри келмаган. «Спортинг» директори Уго Виана «Манчестер Сити»га Багиристайн ўрнига келиши аниқ бўлгач, мураббийнинг бир йиллик шартнома муддати қолган Пеп Гвардиола ўрнига келиши мумкинлиги ҳақидаям тахмин қилишди.

Айни пайтда «МЮ» ишлаётган мураббийни ҳам «сотиб олишга» қаршимаслиги, Аморим дарҳол ишга тушишга тайёрлиги айтилмоқда. Уёғи музокаралар кучига, ҳамда «Спортинг»нинг розилигига боғлиқ. Йигирма йил чемпион бўлолмаган клубни Аморим 2021 йил январида  4-ўринда қабул қилиб, ўша йили чемпион қилди. Ўтган мавсум иккинчи чемпионлик нишонланди. Айни пайтда жамоа 9 ўйинда 9 ғалаба билан жадвални бошқармоқда. Клуб уни қўйиб юборишни истамаслиги ҳам ёки Аморимнинг хизматларини инобатга олиб, омад тилаши ҳам мумкин.

Яна бир факт, Португалия нашрларининг ёзишича, мураббийнинг товон пули 16 миллион бўлса-да, 7 жамоа учун икки баробар кам бўлиши келишилган. Бу клублар - «Реал», «Барселона», «Ливерпул», «Манчестер Сити», «Ювентус», «Бавария», ҳамда «Манчестер Юнайтед».

Хуллас, Европанинг кўзга кўринган ёш мураббийларидан бири Аморим 3-4-3 схемасига таянади. Бир қараганда, ҳозирги таркиб бу услубга ҳар томонлама мос келиши мумкин - марказий ҳимоячилар кўплиги (Де Лигт, Мартинес, Йоро, Магуайр, Линделоф, Эванс ва ҳатто Шоу), мос «ўнлик»лар - Бруно, Маунт, катта ҳужумчилар - Хойлунд, Зиркзе. Фақат Рэшфорд ва Гарначо бироз азият чекиши мумкин, чунки Аморимда соф вингерлар йўқ - янгича ролларда қандай ўзини кўрсатиш муҳим.

Энг яхши томони, Абдуқодир Хусанов бемалол «МЮ»га бораверади, агар.. :)

Қаҳрамон Асланов

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 07:46, 29.10.2024. Ўқилди: 21926 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик