Суперлигада 23-тур ўйинлари давом эттирилди. "Қизилқум" жамоаси бу тур ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.
Бугун бироз омадимиз келмади. Йигитлар охиригача жанг қилишди. Олдинда 3 тур бор. Унга максимал тайёргарлик кўрамиз.
Бугун нима етишмади деб ўйлайсиз?
Ҳужумда кескинлик етишмади. Жароҳат олган Лобжанидзенинг йўқлиги боғламлар ишламаслигига сабаб бўлди. Ваҳоланки ёмон ўйнамадик. Вазиятлар яратдик.
Ҳакам билан тортишиб қолганингиз сабаби нима?
Бу футбол. Унда эмоция бўлади. Шу боис ҳакам мени огоҳлантирди. Эътирозлар бўлди, аммо ҳакам қарорни ўзгартирмайди. Жиддий ҳеч нарса йўқ.
Мавсум бошида қўйилган мақсадга қанчалик етдингиз?
Ҳали олдинда 3 ўйин бор. Ҳозирги тақвимда ҳаммаси бирданига ўзгариб кетиши мумкин. Бу ўйинларда кутиламаган натижалар бўлади.
Келаси мавсумда ўринбосарлардан кимларни эътироф этасиз?
Легионерларни заиф нуқталарни беркитиш учун олиб келамиз. Ҳақиқатдан ҳам ёшларимиз яхши натижалар қайд этмоқда. Бозоров, Асадов сингари йигитларга имкон берилмоқда.
Муҳаммадали Ғиёсовга харидор кўпми?
У ўсиб бормоқда. Медаллар учун курашадиган жамоаларда ўйнаш даражасига чиқиб бўлди. Вақт кўрсатади. 3 та ўйиндан кейин хулоса қиламиз.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).