Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

«Бавария» Кейнни дунёдаги энг яхши «тўққизинчи рақам» деб атади [0]

«Ювентус» Чемпионлар лигасига чиқмаса, Лучано Спаллетти клубни тарк этадими? Мураббий жавоб берди [0]

Хамес Родригес: «Менда Зидан билан ҳеч қачон шахсий муаммо бўлмаган» [0]

«Барселона» аёллар Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди — финалда «Лион» йирик ҳисобда мағлуб этилди [0]

Ла лига. «Валенсия» — «Барселона»: Асосий таркиблар маълум бўлди [0]

«Реал Мадрид» — «Атлетик Бильбао»: Ла Лига 38-тури учрашуви учун асосий таркиблар маълум [0]

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига парвоз қиладиган самолётнинг тақдимоти ўтказилди (видео) [0]

«Халл Сити» АПЛга чиқди — Чемпионшип плей-офф финалида «Мидлсбро» мағлуб этилди [0]

Хамес Родригес: «Менга немис тили дарслари ёқмасди» [0]

А серия. «Интер» 38-турда «Болонья» билан жанговар дуранг қайд этди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кенан Йилдиз: «Юве» байроқдорига айланишдан умидворман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Туркия футболининг ёрқин умиди - Кенан Йилдизнинг бугунги ҳаёти асосан Континасса («Ювентус» машғулотлар базаси) ва Турин марказидаги уйи ўртасида ўтади

 Ёш йигитни ҳар жойда ота-онаси жиддий кузатиб боришади. Ахир у 19 ёшида жуда «оғир» футболкани кийиб юрибди. Кенан табиатан анча уятчан, у кўп табассум улашади, гоҳида ҳеч қандай сабабсиз ҳам. «Юве» топилмаси шу аснода атрофдагиларга ўзининг ижобий кайфиятини етказади. «Ҳозир ғоят бахтлиман, - дейди «А» серия кашфиётларидан бири. - Ўзимга тўлиқ ишонаман ва ҳамиша хотиржамликни сақлаб қолишга уринаман. Фақат шу йўл билан «Ювентус»даги фаолиятимни ривожлантиришим мумкин. Хусусан, гол уриш ва самарали узатма бериш бобида».

- «Ювентус» асосий таркиби ва Туркия термасида дебют, 10-рақамли форма, ЧЛда биринчи гол - буларнинг барчаси сиз билан ўтган йили содир бўлди. Айнан қайси воқеликни энг яхшиси сифатида тилга оласиз?

- Ҳа, қисқа вақтда шунча воқеларни бошдан кечириш - жуда ҳаяжонли. Ўзи болалигимдан меъёридан кўпроқ ишлашга одатланганман. Табиийки, ўйлаган ишингиз амалга ошса, ўзингиздан қониқиш ҳосил қиласиз. Футбол билан шуғуллана бошлаганимга 15 йилча бўлди, ҳали ҳозиргидан анча кўпроғига эришишдан умидворман, албатта. Энг яхши воқеликни танлаш талаб этилса, аввало, профессионал даражадаги дебют голимни айтаман. Шунингдек, 10-рақамни олганим ва Туркия миллий жамоасига жалб этилганим ҳам хотирамда абадий қолиши тайин.

- Футбол машғулотларига киришганингиздан сўнг бу сиз учун бир умрлик фаолият эканлигини неча ёшда теран тушунгандингиз?

- 3,5 ёшда футбол билан шуғуллана бошладим, лекин бу ўйин олдинроқ ҳаётимга кириб келган. Битта суратим бор, унда чақалоқлигимдаёқ қўлимда тўп ушлаб турганим акс этган. 6 ёшда эса профессионал футболчи бўлишга қатъий қарор қилдим. Бунинг учун менда потенциал борлигини тушунганимдан кейин мақсад сари юришдан асло оғишмадим.

- Қатъият - бу спортда катта устунлик. Характерингизда ўзингизга энг маъқул жиҳат нимаю, ёқимсизи қайси?

- Менимча, жуда эътиборли ва мувозанатни ушлайдиган йигитман. Камчилигим? Биламадим. Ўзимга маълуми - ёлғизлик ва футболсиз дақиқаларга тоқат қилолмайман.

- Онангиз немис аёли, отангиз турк, улардан нималарни олгансиз?

- Ҳар икки маданиятдан кўп нарсалар ўргандим. Дейлик, Германиядан муомала маданияти, Туркиядан эса футболча важоҳат...

- Ижтимоий тармоқлар ва китобларга қандай муносабатдасиз?

- Ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланмайман, чунки асосий эътиборим футболга қаратилган. Китоб ўқишга келсак, айни кунлар All Blacks («Барча қора танлилар») асарини мутолаа қиляпман.

- Бўш вақтда яна нима билан шуғулланишингиз мумкин? 

- Фақат футбол билан яшайман. Хусусан, ўсиш ва такомиллашиш учун бошқа жамоа­-лар ўинларини ҳам кўп кузатаман. Бўш вақтда дўстларим даврасига боришим ҳам мумкин. Сўнгги бир неча ой давомида ўзим учун гольф ўйинини кашф этдим. Бу орқали очиқ ҳавода онгимни бўшатиб, руҳан тетик бўламан.

- Кумирингиз Дель Пьеро ҳам гольфни ёқтиради. Қизиқ, у билан қаерда ўзаро баҳслашиб кўришни хоҳлардингиз - гольф майдонидами ёки футболникида?

- Футбол майдони яхшироқ, барибир. Ҳар ҳолда, бунда ўзимни ишончли ҳис қиламан. Гольфда эса ҳали янгиман. Кўрамиз, эҳтимол, кейинроқ баҳслашармиз...

- Умуман, Дель Пьеро билан муносабатингиз қандай?

- У мен учун ҳамиша афсона бўлиб келган. «Фрозиноне» дарвозасига гол урганимда, Алекс совға сифатида ўз сочиғини берди, шу-шу ўртамизда илиқ муносабат шаклланди. Дель Пьеро билан мулоқотга киришиш ёқимли, дейлик, турли маслаҳатлари билан ўсишимга ёрдам беради.

- Алессандронинг ўша машҳур гол нишонлаш усули (тилини чиқариши) «Сан Сиро»да яралганини биласизми?

- Ростданми? Йўқ, билмасдим, кейинги ўйинда гол урсам, буни албатта, такрорлайман.

- Дель Пьеродек ҳақиқий истеъдоднинг рақами - «10»ни мерос қилиб олдингиз. Бу сиз учун нимани англатади?

- Оиламдагилар ҳам 10-рақамли футболкани олишимдан ғоят қувонишди. Бу ҳам мен учун ютуқ, лекин «10» ўз эгасига катта масъулият юклашини яхши тушунаман. Умидворманки, 10-рақамли футболкага мос ўйнаб, уни кийиб юришдан ўзгача завқланаман.

- «Бавария»дан воз кечиб, «Ювентус»ни танлаганингиз сабабини айта оласизми?

- Ҳаммаси оддий: «Юве» вакиллари менга яхшироқ имконият тақдим этишга ваъда беришди. Умуман, лойиҳа ишончлироқ кўринди ва мана, биринчи кундан бунга мос тушдим.

- Келинг, энди майдондаги позициянгиз ҳақида гаплашайлик: треквартиста ёки вингер? Ўзингизни қайси ролда эркинроқ сезасиз?

- Болалигимда кўпинча ярим ҳимоя марказида тўп сурганман, «Ювентус»да эса мени қанотга ўтказишди. Ўзимга бунинг ҳеч қандай фарқи йўқ - зарур жойда ўйнайвераман.

- Жамоа ўйини натижаларда акс этмоқда: бошида ҳаммаси яхши эди, кейин пасайиш кузатилди. Бунга изоҳ борми?

- Футболда шундай: гоҳида ишлар орқага кетади кутилмаганда. Бу даврдан чиқиб кетиш йўлида кўп ишлаяпмиз. Жумладан, шахсан мен жамоага кўпроқ наф келтириш учун боримни бераман. Яхши натижаларни қайтариш учун янада қатъийроқ ўйнашимиз керак.

- «А» серияда ҳали голларингиз ҳисобини очмаганингиз қандайдир босим юкламаяптими (Йилдиз меҳмонда «Интер»га қарши кечган 9-тур ўйинида 2та гол урди - 4:4)?

- Футбол фақат гол уришдан иборат эмас. Рақиблар дарвозасини нишонга олсангиз - яхши, лекин жамоавий ўйин ва мураббий талабларини сифатли бажаришга кўпроқ эътибор қаратиш керак.

- «Штутгарт»дан учралган мағлубиятдан кейин қандай тикланиш мумкин?

- Қийинчиликларга қарамай, ишга ижобий ёндашувни сақлаб қолиш, кўпроқ тер тўкишда давом этиш керак. Ўйлаш учун вақт йўқ, фақат келажакка қараш талаб этилади.

- Тьяго Мотта келиши билан жамоада айнан нима ўзгарди?

- Янги мураббий - ҳар доим тоза ҳаво. Мотта турли ғояларга эга ва ўйлайманки, ўйинимизни янада яхшилай олади. Унда ғалаба менталитети бор. Яна меҳрибон инсон - мени кўрганида, ҳар сафар елкамга уриб қўяди. Тўғри, Аллегри билан ҳам худди шундай яхши муносабатда эдим.

- «Ювентус» мухлислари ҳалигача Дель Пьеро - Трезеге тандемини энг кучлиси сифатида эсга олишади. Хўш, Йилдиз - Влахович жуфтлиги шу даражага кўтарилиши мумкинми? 

- Душан билан яқин дўстлармиз, ўзаро муносабатимиз зўр. Оҳ, Дель Пьеро - Трезеге йўлини такрорлай олсак, ажо­йиб иш бўларди.

- «Ювентус»да энг яқин дўстингиз ким, қайси футболчи ҳаммадан кўпроқ йўл-йўриқ кўрсатади?

- Йонас Якоб, Самюэль Мбангула, Уэстон Маккенни, Федерико Гатти ва Маттиа Перин билан яқинман. Маттиа энг тажрибали йигитлардан бири ва менга кўп ёрдам беради. Шунингдек, Данило ва Влахович ҳам.

- Дель Пьеро сингари «Юве» байроқдори бўлишни хоҳлайсизми?

- Бу ерда ажойиб мартабага эришишдан умидворман, лекин келажакни олдиндан айтиш мушкул. Биламан, клуб менга тўлиқ ишонади ва буни қадрлайман. Шундай экан, қўлдан келганича ҳаракат қилишим аниқ. 

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:26, 11.11.2024. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик