"Акрон" ҳужумчиси Артём Дзюбанинг фикрича, "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ эмас эди.
Хабарингиз бор, Винисиус нуфузли соврин учун курашда фаворит деб аталганди, бироқ овозларни у эмас, балки “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри ютиб олди. Шу фонда "Реал" ҳатто октябрь ойи охирида Парижда бўлиб ўтган маросимни бойкот қилди.
Дзюбанинг сўзларига кўра, “Олтин тўп”ни олишга биринчи номзод Винисиус эмас, “Реал” ҳимоячиси Дани Карвахаль бўлган.
"Қаранг: "Реал" ҳамма нарсада ғалаба қозонди, Испания ҳаммасида ғалаба қозонди. Карвахаль совринни биринчи бўлиб қўлга киритди. Родри иккинчи ўринда, 100 фоиз. Ва Винисиус - нима учун? Жаҳон чемпионати муваффақиятсиз тугади. Америка кубоги ҳам. Хўш, нега? "Реал"да уларнинг ҳаммаси яхши", - деди Дзюба "Матч ТВ" билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Родри 1960 йилдан бери “Олтин тўп”ни қўлга киритган биринчи испаниялик бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).