Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Барпо этилаётган Спорт тиббиёти марказларининг лойиҳалари муҳокама марказида

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчаси ҳудудида энг сўнгги қулайликларга эга тиббиёт маркази ҳам барпо этилмоқда. Спорт вазирлигида объект фойдаланишга топширилгач унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мавзусига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вазир Адҳам Икрамов бошчилигида ўтган учрашувда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов иштирок этишди.

Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими Адҳам Икрамов спорт тиббиётининг бугунги кундаги аҳамияти, терма жамоаларимизнинг сўнгги ютуқларида мазкур йўналишнинг ҳам катта ҳиссаси борлигини эътироф этди. Шу боис, бўлажак тиббиёт маркази олдинда турган ғалабалар учун ҳам салмоқли улуш қўшиши лозимлигини билдирди.

Учрашув давомида объектнинг замонавий техникалар билан жиҳозланиши, атлетларимиз учун кўрсатиладиган тиббий хизматларни янада яхшилаш, улар учун қулай шароитлар яратиш борасида сўз юритилди. Шунингдек, Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган футбол бўйича миллий терма жамоалар маркази ҳудудидаги Спорт тиббиёти ва реабилитация бўлими лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилишда Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ҳам кўриб чиқилди. Унда Ойбек Касимов умумий жараён ҳақида маълумот бериб, мавжуд масалалар ҳал қилинаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:36, 13.11.2024. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик