Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8145]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2635]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1756]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1620]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1579]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1435]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1422]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1333]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1192]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1187]

«Ливерпуль» дарвозасига иккита гол урган Уоткинс рақиб ҳимоясининг заиф томонини айтди [0]

Эмери «Ливерпуль» устидан қозонилган ғалабадан сўнг: «Чемпионлар лигасига йўлланма олиш — бу шунчаки фантастика!» [0]

«Сити» ярим ҳимоячисини трансферга қўйди [0]

Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланма олган жамоалар сони 21 тага етди [0]

Стефан Эль-Шаарави «Рома»дан кетишини эълон қилди [0]

«Ливерпуль» Алиссон учун «Ювентус»дан қанча сўраётгани маълум бўлди [0]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [0]

Бернарду Силва нима учун «Арсенал»ни ёқтирмаслигини айтди [0]

«Арсенал» АПЛ грандлари билан 80 миллионлик даниялик иқтидор учун курашга қўшилди [0]

«Челси»нинг асосий ҳимоячиси «Манчестер Сити»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топ-лигадаги янги топ-мураббийлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Австриялик мутахассис Оливер Гласнер ўзининг юксак салоҳиятини 2022 йилнинг ма­йида, «Айнтрахт»даги илк мавсумидаёқ ЕЛда ғолиб чиқиш билан намойиш этганди.

Бундан аввал мураббий икки мавсум «Вольфсбург»да, тўрт мавсум ЛАСКда фаолият юритганди. Оливер бой тажрибага эга бўлсада, АПЛ вакиллари эътиборини ўтган йил қишида ўзига жалб этди ва 2023/24 йиллар мавсумининг якуний босқичида ниманинг ҳисобига «Кристал Пэлас» таниқли жамоага айланиши мумкинлигини кўрсатиб берди. Зерикарли «бургутлар» унинг раҳбарлигида «Ливерпуль», «МЮ» ва «Астон Вилла» каби номдор рақибларини енга оладиган ёрқин жамоага айланишди. Якунда «Пэлас» мавсумни 14-ўриндан 10-поғонага кўтарилган ҳолда якунлади.

Жорий мавсум Гласнер жамоаси учун омадсиз бошланди - «Брентфорд» ва «Вест Хэм»га имкониятлар бой берилди, «Челси» билан дурангга имзо чекилди. Бир томондан, жамоа айрим етакчилардан (жумладан, Олиседан) жудо бўлганди. Лекин Матета ва Эзе кетишмаган, Камада ва Нкетиа каби иқтидорлар улар сафига қўшилишганди. Камтарин жамоа учун етарли манфаат бера оладиган ижрочилар.

Мутасаддилар Гласнернинг малакасига шубҳа қилмайдилар, созлашнинг дастлабки босқичини муваффақиятли якунлади. Бу ёғига, «бургутлар» мавсум давомида керакли очколарни қўлга киритадилар. Оливер эса янада кўпроқ нуфузга эга бўлади. Эҳтимол, яқин келажакда биз уни қайсидир топ-клубнинг бош мураббийи мақомида кўрармиз.

Энцо МАРЕСКА

«Лестер»нинг собиқ бош мураббийи масаласида амалга ошириш керак бўлган юмушнинг ярмини «Челси»даги вазият ҳал қилади. Клуб муаммолари мураббийга ҳам тегишли. Демак, уни айрим жиҳатларни хаспўшлаш билан муҳокама қилишади. Айни паллада - адоғи йўқ тартибсизликлар туфайли. Ёзги трансфер дарчасида «кўклар» навбатдаги шов-шувни кўтаришди. Бироқ ундан кутилган самара «Сити»никидан кам («шаҳарликлар» Савиньо ва Гюндоганни харид қилишган).

Клубда ўйинчилар кўпайиб кетди, машғулот жараёнини ўтказиш жуда қийин. Поттер, Лэмпард ва Почеттинолар қийинчилик билан амалга оширган ўзгаришлар ғойиб бўлиб, жамоа эски ҳолатига тушиб қолди. Энцо позицион ҳужумни шакллантириши лозим эди. Лекин ҳозир фақат қарши ҳужум услуби ягона самарали қурол бўлиб қолмоқда. Бошқа томондан, Мареска «кўклар» эътиборини шунчаки қозонган эмас. 2018-2019 йилларда у «Вест Хэм»да ишлаган, кейин «Сити» тизимига ўтганди. «Парма»даги қисқа фаолиятдан сўнг яна «Сити»га қайтган мураббий зиммасига ўтган мавсумда «Лестер»ни АПЛга қайтариш вазифаси юклатилганди. Энцо буни илк уринишдаёқ уддалади.

Арне СЛОТ

Нидерландиялик мураббий Ливерпулга Клоппнинг вориси мақомида келди. Юргеннинг машаққатли босқичдаги меҳнати эвазига ўриндоши сермаҳсул жамоани қабул қилиб олди. Бундай вазиятда Арнедан мустақил равишда иш юрита олиш қобилиятини намойиш этиш талаб этиларди. Янги мураббий жамоани олға етаклай олиши, германиялик касбдоши ижодидан фойдаланиш билан чекланиб қолмасигини намойиш эта бошлади. «қизиллар» стартдаги 3та ғалабага ўз дарвозаларидан гол ўтказмаган ҳолда эришдилар. «Ипсвич»га қарши баҳснинг 1-бўлими ишонарли ўтмаган бўлсада, танаффусдан кейин жамоа мақсадига етди. 3-турда эса, азалий рақиби - «МЮ»ни шунчаки, ғажиб ташлади (3:0).

Ҳозирча, Слот босимга дош бермоқда - муҳими, айрим лавҳаларда омадсизликка йўл қўймаслик. Шунда «Ливерпуль» ўзининг порлоқ келажагига шубҳа қолдирмайди.

Киран МАККЕННА

Бу мураббий хусусидаги гап-сўзлар ёзда авжига чиқди. Чунки у Чемпионшип мезони бўйича ўртамиёна жамоа бўлган «Ипсвич»ни элитага олиб чиққанди. Қизиғи, «тракторчилар» ўйин услуби бошқа жамоаларникига ўхшамайди, мураббийнинг ўзига хос услуби бор. Унинг «МЮ»даги 5 йиллик фаолиятини инобатга олган мутахассислар ҳозир уни муаммолар қуршовида қолган тен Хаг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига киритишди. Шу йўсинда 38 ёшли навқирон, лекин малакали мураббийга бўлган қизиқиш кучайиб кетди. Лекин Киран ҳозирча АПЛ­да «Ипсвич»нинг муваффақиятини барқарорлик билан тасдиқлай олгани йўқ, бу ҳақда «Ипсвич»ни рақобатбардош жамоалар сафига олиб чиққанида мулоҳаза юритиш мумкин бўлади. Қолаверса, Маккенна жамоани тарк этмаслигини баён этди.

Умуман олганда, бинойидек жамоа. Шунчаки, «тракторчилар» учун тақвим ўта ноқулай келди: 1-турда «Ливерпуль», 2-турда эса сафарда «Манчестер Сити»га қарши ўйинлар. Бироқ «Ипсвич» «қизиллар»га қарши ўз услубида дадил тўп сурди, «шаҳарликлар»га қарши баҳсда ҳисобни очди. Кейин «Фулхэм» билан дурангга (1:1) имзо чекди. Ҳозир «Ипсвич» аутсайдерлар сафида бўлсада, руҳияти тетик - Маккеннанинг йўл-йўриқлари ишонч бағишламоқда.

Фабиан ХЮРЦЕЛЕР

Навбатдаги дам олиш кунларининг бирида АПЛнинг 2 нафар энг ёш мураббийлари ўзаро куч синашадилар. Яъни, «Кристал Пэлас» «Брайтон»га қарши майдонга тушади. «Чайкалар» устози касбдошидан анча кичик. 31 ёшли Хюрцелер учун АПЛ ва шу жамоага ўтиш - ўта жиддий синов. Аввало, Фабианнинг ёши ва тажрибаси туфайли - бунгача мураббий 2-Бундеслигада «Санкт-Паули»ни бошқарган ва дастлабки мустақил фаолиятида жамоани элитага олиб чиққанди. Бироқ «Брайтон» - ўзгача савиядаги жамоа. У кучли рақобатга эга лигада тўп суришидан ташқари, ўзи ҳам еврокубоклар йўлланмаси учун жиддий кураш олиб бормоқда. Бу эса энг ёш мураббий олдига янги вазифаларни қўяди - топ-чемпионатдаги жадал суръатга дош беришдан ташқари, ўтмишдоши қолдирган юксак планка ушлаб қола оладими? 4-турга қадар «Брайтон» «МЮ»ни маҳв этиб, «Арсенал»дан очко тортиб олди. Бу эса Хюрцелернинг нуфузини оширди. Яқин ойлар давомида Фабиан мухлислар суюклиси мақомида юради. Ахир 31 ёшли мураббийдан ким шундай натижани кутганди, дейсиз.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:26, 17.11.2024. Ўқилди: 1381 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик