Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • 0:3
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 14.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 14.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • 0:3
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 6 6
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Нефтчи»ни ким бошқаради?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Нефтчи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир ҳафтадан бери матбуотда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳақидаги хабарлар тиним билмаяпти. Чоршанба куни Юрий Вазгенович Саркисян истеъфога чиққач, унинг ўрнини ким эгаллаши борасида тахминлар янграмоқда. Бу саволнинг жавобини яқин кунлар ичида топсак ажаб эмас. Бугунги мақоламизда “Нефтчи”ни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар ҳақида фикр юритамиз. Албатта бунда тилга олинган мутахассислар бизнинг тахминимиз холос. Аслида қандай бўлишини эса олий ҳакам вақт кўрсатади.

Мурод Исмоилов
Ҳали Саркисян расман истеъфога чиқмаган пайтлардаёқ “Нефтчи”га Мурод Исмоиловнинг келиши борасидаги миш-мишлар тарқалганди. Мухлислар ҳам ушбу мураббийнинг “Нефтчи”га келишига қарши эмас. Фақат бу ерда бошқа масала бор. “Пахтакор” вакиллари бу мутахассисни қўйиб юборишармикан? Интервьюларнинг бирида Исмоилов  фарғоналиклар унга таклиф билан чиқишмаганини таъкидлаб ўтди.

Баҳром Ҳакимов
Анча йилдан бери мухлислар Баҳром Ҳакимовнинг “Нефтчи”га келишини хоҳлашади. Шунинг учун Саркисян истеъфога чиқиши билан кўпчилик Ҳакимовни ёдга олди. Ушбу мутахассис ҳозирда ишсиз юрган бўлса-да, бир пайтлар “Насаф”да кучли жамоа барпо эта олганди. Қўқонлик мураббий журналистлар билан бўлган мулоқот чоғида “Нефтчи”дан таклиф тушмаганини, агар чорлов бўлса, ўйлаб ўтирмай рози бўлишини айтиб ўтган.

Тоҳир Кападзе
Фарғоналик мутахассислар орасида анча обрўга эга бўлган Тоҳир Кападзени “Нефтчи”ни бошқаришга асосий номзод деб атасак бўларди. Аммо яқинда Тоҳир ака катта мақсадлар билан “Қўқон-1912”да иш бошлади. Жамоанинг олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Бир сўз билан айтганда, Тоҳир Кападзенинг олдида жиддий вазифа турибди.

Вадим Абрамов
Фарғонада анчадан бери Вадим Абрамов ҳақида гапира бошлашди. Кўпчилик айнан Вадим Карленович “Нефтчи”нинг собиқ бош мураббийи Юрий Саркисяннинг ўрнини босишга муносиб деб ҳисоблаяпти. Абрамовда миллий, олимпия терма жамоалари ва ана клубда ишлаш борасида ҳам тажриба  етарли. Бундан ташқари, "Нефтчи"да маъмур вазифасида фаолият олиб борган Абрамов учун  Фарғона бегона шаҳар эмас. Лекин масаланинг бошқа томони бор. Клуб раҳбарлари ва мухлислар уни қандай қабул қилишар экан?

Сергей Ни
Фаолиятининг энг ёрқин дамларини айнан Фарғонада ўтказган Сергей Ни жамоа бошқарувини қўлга олиши мумкин. Негаки, бу футболчи жамоанинг етакчиси бўлган. Фарғонада унга бўлган ҳурмат баланд. Мухлислар ҳам Нини ёқтиришади. Бугунги жаҳон футболида айнан Сергейга ўхшаган ёш мураббийлар собиқ жамоалари билан катта ютуқларга эришмоқда. Бунга Антонио Конте, Хосеп Гвардиола мисол бўла олади. Аммо клуб раҳбарлари ҳозирги ҳолатда таваккалчиликка қўл ура олишармикан? Негаки, мухлислар жамоадан яхши натижа кутишаётгани ҳеч кимга сир эмас. “Нефтчи”га Саркисяндан кўра, кучлироқ мураббий керак.

Рауф Инилеев
Ўзбекистоннинг энг тажрибали мураббийларидан бири бугунги кунда ишсиз юргани барчани ажаблантираётгани бор гап. Бу ҳолатдан “Нефтчи” раҳбарияти унумли фойдаланиб қолиши мумкин. Лекин Инилеевнинг ўзи Фарғонага келишга рози бўлармикан? Бундан ташқари, фарғоналик мухлислар ёш мураббий келишини исташаётгани ҳам ойдек равшан.

Сергей Ковшов
Сўнгги пайтларда, ушбу мутахассисни “Нефтчи”га келиши борасида фикрлар пайдо бўлди. Албатта Ковшов варианти фарғоналик ишқибозлар учун кутилмаган бўлиши аниқ. Аммо ҳозирги ҳолатда ҳар нарсага тайёр туриш лозим.

Шуҳрат Мақсудов
Бир неча йил “Нефтчи” мураббийлари штабида фаолият олиб борган Мақсудов ҳам номзодлар орасида тилга олинмоқда. Бироқ, у айни дамда терма жамоамизда катта мураббий лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг фикру-хаёли фақат ЖЧ-2014 саралаш босқичи билан банд бўлса ажаб эмас. Шундай бўлса-да, мухлислар Мақсудовнинг яна Фарғонага қайтишидан умидвор.

Бошқалар
Юқорида айтганимиздек бугунги мақоламизда фақат ўзимнинг тахминларимни билдириб ўтдим, холос. “Нефтчи” биз тилга олиб ўтмаган мураббий ҳам бошқариши мумкин. Аслида воқеалар ривожи қандай бўлишини эса олий ҳакам вақт кўрсатади.
Аброр Деҳқонов

Манба: www.fi.uz
Киритилди: 11:02, 18.05.2013. Ўқилди: 4569 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик