Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • 0:1
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энди Рафиньяни ҳамма яхши кўради

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.

«Мазкур беллашувни мен бир умрга унутмайман. Ақлга тўғри келмайдиган жиҳати шундаки, хет-трикка «Барса» таркибидаги 100-ўйинимда эришдим. Айнан шундай оқшомларни орзу қилардим. Бу ерга тарихни яратиш учун келганман, ҳар куни фақат шу мақсад сари интиламан», - дейди бразилиялик вингер.

Рафинья юксак спорт формасида. Мавсум стартидан бери уни тўхтатиб қолишнинг умуман, иложи бўлмаяпти:

  •  Бу бразилиялик вингер фаолиятидаги иккинчи хет-трик. Биринчисини у «Вальядолид»га қарши учрашувда амалга оширган, жорий мавсумда.
  •  Энди Рафинья ҳисобида барча турнирлардаги 16та ўйинда амалга оширилган 12та гол ва 10та самарали узатма бор. Топ-лигалар бешлигининг энг сермаҳсул ўйинчиси, Роберт Левандовски билан ҳужумкор дуэтни ташкил этган.
  •  Бразилиялик футболчи 2015 йилдан бери ЕЧЛдаги «Бавария»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида 2та гол урган биринчи ўйинчи бўлди. Ўша йилнинг майида Неймар шундай натижани такрорлаганди. У ҳам «Барса» сафида.
  •  Яна бир жиҳат: Рафинья «Бавария» дарвозани 1-дақиқада забт этганди. «Барса» 2005 йилдан бери бунчалик тезкор голни урмаганди. Ўшанда «Панатинаикос» маҳв этилган.

Рафинья Хави даврида ҳам ёрқин ўйин кўрсатган: ЕЧЛнинг плей-офф босқичида ажойиб самарали узатмани амалга оширган. Мутасаддилар уни танқид остига олиб, «Ал-Ҳилол»га жўнатмоқчи бўлишганида ҳам, Хави Рафиньяга ишонч билдирганди. Ламин Ямаль келганидан кейин ҳам у ишсиз қолмади, мураббий айтган позицияда муносиб тўп сурди.

Ханси Флик Рафиньядан ҳайратда. Футболчи ҳам устозидан миннатдор: «Ҳозирги ўйинларни аввалгилари билан қиёслашни ёқтирмайман. Мураббий прессингни хуш кўради. Бу мен учун ва бошқа ҳужумчилар учун жуда яхши. Дарвозага қанча яқинроқ бўлсак, прессингга ўтиш осонлашади».

Нико Уильямс воқеаси Рафиньяга оғир ботди, бироқ у улғайди

Бразилиялик футболчи ўйин савияси ва тажриба бобида ўсди. Буни Флик ва жамоадошлари ҳам таъкидлашган.

«Ўйиндаги ўзгаришларни ўзим ҳам сезиб турибман. Мураббийлар ва жамоадошларим томонидан билдирилаётган ишонч руҳиятимни кўтармоқда. Жамоадаги 3 йиллик фаолиятим давомида кўп нарсаларни ўргандим, айниқса, жорий мавсумда менталитетим ўзгарди. Бошқа позицияларга мослашиб олишим кераклигини билардим. Шу йўлдан оғишмай бориш учун бор куч-маҳоратимни аямай сарфлашга тайёрман», - дейди вингер.

Лекин ёзда «Барселона» билан Нико Уильямсга боғлиқ воқеа Рафиньяга жиддий таъсир кўрсатди. Мухлислар Никони кута бошладилар, Рафиньяни эса Саудия Арабистонига жўнатиш тараддудига тушиб қолдилар. У жамоадан кетишни истамасди. Кейин ижтимоий тармоқларда «Атлетик» вингерининг футболкасига кўзи тушиб қолди. Либосга Рафинья ўйнайдиган 11-рақам ёзиб қўйилганди.

«Менинг рақамим ёзилган футболка тарихи бир оз қизиқ. Лекин жуда ёмон ҳазил. Кишилар клубдаги барча шахсларни бирдек ҳурмат қилишлари керак, деб ўйлайман. Биз мавсум давомида бор куч-қувватимизни сарфлаймиз. Бундай манзарани кўриш ёқимли эмас. Уни ҳурматсизлик, деб ҳисоблайман. Ҳар қайси инсон ўзи хоҳлаган ишини қилиши, истаган рақамини танлаши мумкин. Лекин ўйинимдаги ўзгаришлар сабаби бу эмас. Бошқа позицияларга мослашиш шарт эканлигини тушундим. Аввал 100 фоиз куч билан ишлаган бўлсам, энди 200 фоиз билан ишлайман».

Яна бир жиҳат - сардорлик. Мавсум бошланиши арафасида «Барселона»нинг кийиниш хонасида овоз бериш жараёни бўлиб ўтди: Марк-Андре тер Штеген, Рональд Араухо, Френки де Йонг ва Педридан кейин, кўпчилик учун кутилмаган тарзда Рафинья ҳам номзодлар бешлигидан жой олди.

«Очиғини айтганда, мен бир оз ажабландим. Кимдир мен учун овоз берса керак, деб ўйлагандим. Якунда кўпчилик мени сайлади», - деганди Рафинья.

Рональд Араухо ва Френки де Йонг жароҳатлари туфайли мавсум стартини ўтказиб юборишди, тер Штеген шикастланганида эса, жамоа­ни сардорлик боғичини тақиб олган Рафинья майдонга олиб тушди.

Энди Рафинья - етакчи. Мухлислар эса уни жуда севадилар.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:38, 23.11.2024. Ўқилди: 2095 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик