Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎзПФЛ футболчи пасспортини тўлиқ электронлаштиришга эришди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ёш футболчининг профессионал карерасини бошлаши ва унинг хориж клубига йўл олишида футболчи пасспорти муҳим ўрин тутади. Аммо йиллар давомида футболчи паспортини сохталаштириш, ундаги маълумотларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш каби ҳолатлар кузатилган.

Бунинг оқибатида ёш футболчини тарбиялаганлик учун тўланиши лозим бўлган машғулот компенсацияси, бирдамлик механизми орқали клублар ҳисоб-рақамига тушиши лозим бўлган маблағлар масаласида тартиб ўрнатиш қийин эди. Айрим ҳолатларда мураббий ёки бирор расмий вакил клубга келиши лозим бўлган маблағни ўзлаштириши кузатилган. Табиийки, футболчини тарбиялашда иштирок этган мутахассислар шу тариқа тушумдан ўз улушини ололмаган.

MyLeague платформаси ёрдамида Лига футболчини рўйхатдан ўтказиш масаласини босқичма-босқич ривожлантириб келди. 2024 йилга келиб нафақат профессионал футболчилар, балки Лига мусобақаларида иштирок этаётган футбол клубларининг тарбияланувчилари ҳам MyLeague платформаси орқали рўйхатдан ўта бошлади. Бу билан биринчи навбатда ФИФА талаби бажарилди ҳамда ҳар бир футболчи учун ФИФА томонидан бериладиган махсус ID акс эта бошлади. Шунингдек, ФИФА Slearing House тизими талабларига мослашиш осонлашди.

Бунинг давоми сифатида эндиликда Лига рўйхатидан ўтадиган 23 ёшгача бўлган ҳар бир ўзбекистонлик футболчининг электрон паспортини юритиш йўлга қўйилади. Унинг йўналишлари ва шартлари тез орада янгиланадиган "Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент" орқали тартибга солинади.

Футболчи пасспорти тўлиқ электрон тарзда тўлиб боради. Ёш футболчи футбол мавсумларини қайси мактабда ўтагани ва бу мавсумлар давомида унга ким устозлик қилгани расмий тарзда акс этади. Мазкур маълумотларни сохталаштиришга бўлган ҳар қандай уриниш йўққа чиқиши учун курашилади. Кейинчалик футболчи илк профессионал шартномасини имзолаётганда машғулот компенсацияси айнан электрон паспортда акс этган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилади. Яъни, бу каби ишдан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш каби ҳолатлар минималлаштирилади.

Пасспорт учун MyLeague платформаси орқали Лига рўйхатидан ўтган футболчининг шахсий идентификация рақами кўрсатилиши лозим. Бунда футболчи ИД-картага эга бўлса, унда қайд этилган шахсий идентификацияловчи рақам платформага киритилади. Агар футболчи Лига рўйхатидан ўтгунига қадар ИД-карта олмаган бўлса, унинг шахсий идентификацияловчи рақами ФҲДЙ органи томонидан бериладиган маълумотномага асосан қайд этилади.

Изоҳ. Қуйидаги суратда электрон пасспорт шаблони акс этган. Ундаги айрим маълумотлар ҳақиқийсидан фарқ қилиши мумкин, аммо у тасаввурга эга бўлиш учун ёрдам бера олади. Футболчи рўйхатдан ўтган клуб расмийси шу футболчига тегишли маълумотларни Лига регламентлари асосида платформага киритиб бориши эвазига барча деталлар аниқ кўрсатилишига эришади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:40, 24.11.2024. Ўқилди: 1068 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик