Игорь Шквирин: «Гулистон»ни стадионини қабул қилган ПФЛ мутахассисини ишдан бўшатиш керак»
Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал, жавоб ўйинидан ўрин олган “Олмалиқ” ва “Гулистон” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган Игорь Шквирин дастлабки ўйинни, аниқроғи “Гулистон” стадиони майдонини тилга олиб ўтди.
Игорь Шквирин:
“Маълумки, мамлакат кубоги учрашувлари икки босқичдан иборат. Унда меҳмонда киритилган битта гол иккитага юради. Гарчи, ўйин давомида устунлик биз томонда бўлсада ҳужумчилар яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Жорий мавсумда учинчи бор гулистонликлар билан орани очиқ қиляпмиз. Дастлабки, икки баҳсни сафарда ўтказгандик. Рости, ўшанда футбол майдонининг томонлиги бизга банд берганди. Аслида бундай майдонларни қабул қилган мутахассисларни ишдан бўшатиш керак! Бугунги майдон яхшилиги сабаб рақибдан кучли эканлигимизни амалда кўрсатдик. Дебютант “Гулистон”ни жанговар жамоа деб биламан. Улар натижа учун ўйнаб, ўз мақсадларига етишишди. Баъзида гулистонлик футболчиларнинг майдонда кутилмаган қарорларни қабул қилишлари маҳаллий мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлди. Энди бор диққатимизни миллий чемпионатимизга қаратиб, навбатдаги турда “Нефтчи”га қарши ва келгуси учрашувларга жиддий тараддуд кўрамиз”.
Киритилди: 21:40, 19.05.2013. Ўқилди: 4301 марта. Фикрлар: 13 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).