Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шахмат. Бугун Салоникида FIDE Гран-Присининг тўртинчи босқичига старт берилади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

2013 йилнинг 21 май – 4 июнь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида FIDE Гран-Присининг навбатдаги босқич мусобақаси ўтказилади ва унда жами 12 нафар халқаро гроссмейстерлар ғолиблик учун дона сурадилар.

Дунёнинг етакчи шахмат усталари иштирокида ўтаётган мазкур нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шарафини жаҳоннинг 17-чемпиони Рустам Қосимжонов ҳимоя қилади. Ҳамюртимиз Лондон (Буюк Британия), Тошкент (Ўзбекистон) ва Цуг (Швейцария) шаҳарларида ўтказилган дастлабки уч босқичда ҳам муносиб иштирок этиб, пойтахтимизда бўлиб ўтган иккинчи босқич мусобақасида бирорта ҳам партияда мағлубиятга учрамади.

Салоники шаҳрида ўтказиладиган тўртинчи босқичда Рустам Қосимжоновдан (2699) ташқари яна икки нафар собиқ жаҳон чемпионлари Руслан Пономарев (Украина, 2742) ва Веселин Топалов (Болгария, 2793), шунингдек, Александр Морозевич (Россия, 2760), Фабиано Каруано (Италия, 2774), Хикару Накамура (АҚШ, 2775), Александр Гришук (Россия, 2779), Гата Камски (АҚШ, 2741), Василий Иванчук (Украина, 2755), Перес Домингес (Куба, 2723), Петр Свидлер (Россия, 2769) ҳамда Этъен Бакро (Франция, 2725) баҳс юритадилар.

Мукофот жамғармаси 170.000 еврони ташкил қилган тўртинчи босқич мусобақасининг тантанали очилиш маросими бугун маҳаллий вақт билан соат 18:30да Салоники шаҳридаги “Palace Hotel” меҳмонхонасида ўтказилади. Биринчи тур баҳслари 22 май маҳаллий вақт билан 14:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, FIDE Гран-При мусобақалари 6 босқичдан иборат бўлиб, унда жами 18 нафар гроссмейстер тўрт босқичда иштирок этиш хуқуқига эга. Саралаш ўйинлари якунлангач, умумий натижаларга кўра биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган гроссмейтерлар, 2014 йили ўтказиладиган даъвогарлар турнирида иштирок этадилар. Даъвогарлар турнирида ғолиб чиққан гроссмейстер жаҳон тожи учун амалдаги чемпион Више Ананд (Ҳиндистон) билан баҳс юритади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:48, 21.05.2013. Ўқилди: 3581 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик