Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Хайденхайм" - мураббий жамоаси!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Хайденхайм» клуби Баден-Вюртемберг регионининг («Фрайбург» ва «Штутгарт» ҳам шу регионда) Хайденхайм-ан-дер Бренц шаҳрида жойлашган.

Регион ишсизлик даражасининг пастлиги ва компанияларнинг кўплиги («Audi Sport», «Mercedes-Benz» «Bosch») билан шуҳрат қозонган. Айнан шаҳарнинг ўзида целлюлоза-қоғоз саноати ва турборедукторлар ишлаб чиқариш кенг ривожланган.

Қизиқарли фактлар:

*** «Хайденхайм» спорт клуби 1846 йилда ташкил этилган. Аввалига у фақат гимнастика уюшмаси эди. Футбол секцияси 1910 йилда очилган. Бироқ фақат 2007 йилда уюшмадан ажралиб чиқиб, Регионал лигада иштирок этишга лицензия олган.

*** 2009 йилда клуб 3-дивизионга, 2014 йилда эса 2-дивизионга кўтарилди. 2019/2020 йиллар мавсумида «Хайденхайм» Бундеслигага кўтарилиш учун «Вердер»га қарши майдонга тушиб, меҳмондаги гол эвазига (0:0, 2:2) имкониятни бой берган.

*** 2022/23 йиллар мавсумида клуб ўз тарихида илк марта Бундеслига йўлланмасини қўлга киритди. Сўнгги турда «Ян Регенсбург»­дан 1:2 ҳисобида ортда қолаётган жамоа 93 ва 99-дақиқалардаги голлари эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, 2-Бундеслига чемпионига айланди. «Ян Регенсбург» эса 3-дивизионга тушиб кетди.

*** Ортда қолган давр мобайнида «Хайденхайм»ни Франк Шмидт бошқариб келмоқда. Франк жамоа сафига 2003 йилда футболчи мақомида келганди. 2007 йилда бутсаларини михга илган футболчини вақтинчалик мураббий лавозимига таклиф этишди. Таклифни мамнуният билан қабул қилган Шмидт 17 йилдан бери жамоа билан ҳамкорлик қилмоқда!

*** Тасаввур қилинг, Франкнинг «Хайденхайм»даги фаолияти даврида «Челси»да 21 марта мураббий алмашди.

*** Клубдаги «умрбоқий» иштирокчи фақат бош мураббийнинг ўзи эмас. 33 ёшли дарвозабон Кевин Мюллер 2015 йилдан бери «Хайденхайм» шарафини ҳимоя қилмоқда. Жамоа сардори Патрик Майнка эса жамоа таркибида 6-мавсумини ўтказмоқда.

*** «Хайденхайм» уй учрашувларини денгиз сатҳидан 555 метр баландликда жойлашган «Фойт-Арена»да ўтказади. У Германиядаги профессионал клублар стадионлари орасидаги энг баланд ўйингоҳ.

*** Стадионнинг сиғими 15000 мухлисга мўлжалланган. Бу Бундеслига клублари орасидаги энг ихчам арена. Лекин клуб мутасаддилари уни кенгайтириш тараддудини кўришаётгани ҳақида маълумотлар бор.

*** Қачонлардир мазкур стадионда атиги битта трибуна бўлган, холос. Ўша даврда арена бор йўғи 500 нафар мухлисни қабул қиларди. 2009 йилда кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бугунги «Хайденхайм»:

Элитадаги дебют мавсумини 8-ўринда якунлаган Франк Шмидт жамоаси ЕКЛ турнирининг саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб, 2 ўйин натижасига кўра (5:3) Швециянинг «Хеккен» клубидан устун келди. Асосий босқичда эса худди «Челси» каби битта ўйинда ғалабага эришди - «Олимпия» (Словения) - 2:1. Кипрнинг «Пафос» (0:1), ва Шотландиянинг «Хартс» (0:2) клубларига имкониятни бой берди.

Жорий мавсумда «Хайденхайм» Бундеслигадаги иштироки билан мақтана олмайди - 16-ўрин, қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остидаги жамоадан атиги 5 очкога олдинда. Лекин ундан юқорироқ ўринда бораётган жамоа билан ўртадаги фарқ ҳам сезиларли эмас. Яъни, ҳаммаси «Хайденхайм»нинг ке­йинги ўйинларига боғлиқ.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, жамоа ҳозирда бир қатор етакчи ўйинчиларисиз майдонга тушмоқда. Жумладан, ўтган мавсумни 12та гол ва 3та самарали узатма билан якунлаган Тим Кляйндист ҳам жамоани тарк этган.

«Хайденхайм» - мураббий жамоаси

Гарчи жамоа жорий мавсумни Бундеслигада жуда кўп кўрсаткичлар бўйича ўртамиёна даражада ўтказаётган бўлсада, ЕКЛдаги натижалари ёмон эмас. Шмидт - немис мураббийлик мактабининг малакали мутахассисларидан бири. Прессинг, контрпрессинг ва рақиб жамоалар ўйинлари таҳлили борасида катта тажриба соҳиби. Шубҳа йўқки, Франк мавсумни муваффақиятли якунлаш учун ўзининг бор куч-малакасини кўз очиб кўрган қадрдон клубидан аямайди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:00, 15.12.2024. Ўқилди: 1013 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик