Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шерзод Эсановнинг FIFA электрон футболчи паспортига «Олимпик» ва «Андижон» клублари қўшиб қўйилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

FIFA халқаро трансферлар тизимини соддалаштириш, ундаги маълумотларни шаффоф ва тўғри юритилиши масаласига катта эътибор қаратади. Ташкилот бу йўлда Transfer Matching System (TMS) ва Clearing House тизимларини интеграциялашга эришди. Бунинг натижасида футболчининг электрон паспортини онлайн юритиб бориш орқали унинг келгуси трансферларидан футболчини тарбиялаган клубларнинг пул ишлаши соддалаштирилди.  

Лига Россиянинг "Акрон" клуби аъзоси бўлган Шерзод Эсановнинг электрон футболчи паспортига ўзида мавжуд маълумот ва ҳужжатлардан келиб чиқиб, унинг «Андижон» ва «Олимпик» клублари таркибида рўйхатдан ўтган даврларни киритди. FIFA эса бу маълумотларни расман тасдиқлади. Энди мазкур икки клуб Шерзод Эсановнинг келгуси трансферидан улуш олиш имкониятига эга бўлди.  

Эсанов 12 ёшга тўлганидан бошлаб то биринчи меҳнат шартномасини имзолагунга қадар бўлган даври акс этган маълумотлар Лигада мавжуд эмас. Бу давр учун компенсация футболчининг маълум бир клубга қарашли академия ёки футбол мактабида таҳсил олганини исботловчи FIFA расмий тилларидан бирида юритилган ҳужжат мавжуд бўлган ҳолдагина тўланади.  

Шундан келиб чиқиб, Лига барча футбол клубларини бу каби ҳужжатларни юритишга эътиборли бўлишга чақиради. Эсановга тегишли бундай ҳужжат шу йилнинг 31-декабр санасига қадар тақдим этилса, Лига Эсановнинг FIFA саҳифасидаги маълумотларини тўлдириш устида иш олиб боради.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:44, 21.12.2024. Ўқилди: 1628 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик