Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Субименди: «Арсенал»нинг ҳозирги ҳолатига мавсум бошидаёқ рози бўлардик» [0]

Собиқ ҳакам: «Реал»нинг «Бавария»га урган иккита голи бекор қилиниши керак эди» [0]

Гюлер, Ферран, Упамекано — Чемпионлар лигаси ҳафта рамзий терма жамоасида [0]

Росеньор: «Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед»даги муваффақиятларидан ҳайратда эмасман» [0]

Росеньор журналистнинг саволидан ажабланди [0]

«Нефтчи» Президент қарорида белгиланган кабеллаштириш дастурини биринчи бўлиб якунлади [0]

Субименди «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

«Олтин тўп – 2026»: Майкл Олисе кучли учликка кирди, Месси ва Роналдунинг позициялари ўзгарди [0]

«Реал» Жозе Моуриньюни қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда [0]

Истеъдодлар фабрикасига киритилган сармоя — Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пеп "Сити"сига сиғмаганлар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2016 йилнинг ёзида "Манчестер Сити" бошқарувини ўз зиммасига олган Гвардиола ишни ёзги трансфер дарчасида таркибни тубдан янгилаш билан бошлади.

Дебют мавсумида мураббий бирорта совринни қўлга кирита олмаган бўлсада, иккинчи мавсумда совринлар дарёдек оқиб кела бошлади. Лекин кимнидир харид қилиш учун, кимдандир воз кечиш керак, тўғрими? Ҳикоямиз Хосеп "Сити"дан сотиб юборган дастлабки 10 нафар футболчи ва уларнинг кейинги фаолияти хусусида.

Вилли Кабальеро

Янги мураббий раҳбарлигида 27та ўйинни Клаудио Браво билан асосий дарвозабон пос-тини талашиб ўтказган Кабальеро 2017 йилда эркин агент мақомида жамоани тарк этганди. Вилли кейинги 6 йилни "Челси" ва "Саутгемптон" клубларида захира дарвозабон мақомида ўтказди ва 2023 йилда қўлқопларини михга илди. 41 ёшли аргентиналик посбон ҳозир "Челси"да Энцо Маресканинг мураббийлар штабида фаолият юритмоқда.

Гаэль Клиши

Франциялик ҳимоячи 2016Ғ17 йиллар мавсумида Гвардиола жамоасида 39 марта майдонга тушган ва шартнома муддати тугагач, клубдан кетганди. Фаолиятини Туркия ва Швейцария клубларида давом эттирган Гаэль ҳам ўтган йил ёзида футболчиликни тўхтатди. Энди 39 ёшли ҳимоячи Франция ёшлар терма жамоасининг бош мураббий ёрдамчиси лавозимида ишламоқда.

Хесус Навас

38га чиққанига қарамасдан, испаниялик футболчи ҳамон "Севилья"да юксак савияда тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у Ла Лиганинг 15та ўйинидан 13тасида майдонга тушди. Бундан ташқари, Хесус Евро-2024 турнирида дисквалификация қилинган Дани Карвахаль ўрнига майдонга тушиб, терма жамоага ёрдам берганди.

Бакари Санья

Манчестерни тарк этган Санья "Беневенто" ва "Монреаль Импакт" жамоаларидаги бир неча йиллик иштирокдан кейин 2020 йил январида фаолиятини якунлаганди. Шундан кейин собиқ ҳимоячи бизнес соҳасида шуғулланишга қарор қилди ва Франциянинг рюкзаклар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компанияда иш бошлади. Маълумотларга биноан, Санья янги соҳаси учун 200 000 фунт стерлинг сармоя киритган. Фирма рюкзакларининг баҳоси эса тахминан 200 фунт атрофида.

Пабло Сабалета

2017 йилгача Гвардиола билан ҳамкорлик қилган ҳимоячи шартнома муддати тугагач, "Вест Хэм"га ўтди ва 3 йил "болғачилар" шарафини ҳимоя қилди. Ундан кейин Сабалета маълум муддатни ТВ экс-перти мақомида ўтказгач, мураббийлик соҳасига ўтишни афзал кўрди. Аргентиналик собиқ футболчи ҳозир ўзи билан бир вақтлар "Манчестер Сити"да ёнма-ён тўп сурган Силвиньонинг ёрдамчиси сифатида Албания терма жамоасида фаолият юритмоқда. Собиқ жамоадошлар жамоаси яқинда ЕМЛ турнирининг муҳим беллашувида мағлубиятга учради.

Бруно Сукулини

Фаолиятининг салмоқли қисмини "Манчестер Сити" таркибида ўтказган аргентиналик ярим ҳимоячига Гвардиола даврида майдонга тушиш насиб этмади. 2017 йилнинг июлида 1,2 млн. фунтга "Верона"га сотиб юборилган футболчи Италиядаги қисқа иштирокдан кейин ватанига қайтишга қарор қилди ва "Ривер Плейт"да, кейин "Расинг" клубида тўп сурди.

Нолито

Гвардиоланинг ташрифидан кейин бу футболчи бир йил вақтини янги иш жойини топишга сарфлади. Якунда Испаниянинг "Ибица" клуби сафида тўп суриб, ўтган йил сентябрида бутсаларини михга илди. Интервьюларидан бирида Нолито Хосепдан миннатдор эканлигини баён этди: "Гвардиола менга "Барселона"нинг асосий таркибида дебютни нишонлаш имкониятини берганди. Шу мурувватини Манчестерда ҳам такрорлади. Менга ишонч билдиргани учун унга боғланиб қолдим. Бундан кейинги фаолиятида устозимга фақат муваффақият тилайман".

Александар Коларов

2017 йилда "Рома" Коларовга харидор бўлганида, Гвардиола таклифни қабул қилганди. Сербиялик футболчи фаолиятининг охирги 5 йилини "Рома" ва "Интер" клубларида ўтказди ва 2022 йилда фаолиятини якунлади. Ҳикоямизнинг айрим қаҳрамонлари каби, Коларов ҳам футболдан кейин мураббийлик касбини танлади. Ноябрь ойида 39 ёшли мутахассис Сербиянинг 21 ёшлилар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Келечи Ихеаначо

Ўз вақтида "Сити"нинг ишончли ротация ўйинчиси ролини бажарган нигериялик ҳужумчини Гвардиола 2017 йилда 25 млн. фунт эвазига "Лестер"га бериб юборганди. "Тулкилар" сафидаги 7 йиллик иштирокида Келечи 232 марта майдонга тушиб, 61та гол урди ва жамоанинг АПЛга чиқишига муносиб ҳисса қўшди. Шундан кейин футболчи эркин агент мақомида "Севилья"га йўл олди.

Фернандо

Бразилиялик футболчи каталониялик мураббий раҳбарлигида атиги бир мавсум тўп сурган бўлсада, бутун фаолиятига татийдиган ижобий хислатларни ўрганди. Ўз интервьюларидан бирида Фернандо жумладан, шундай деганди: "Бу мураббий футболчиларга фақат яхши маслаҳатларни беради, нафақат ўйинлар жараёнида, балки машғулотларда ҳам диққат,эътибор билан ҳаракат қилишни талаб қилади. Уни қунт билан тинглаб, кўрсатмаларига риоя қилган шогирд мукаммал футболчи даражасига кўтарилади".

Энг ёрқин даврини Европада ўтказиб, ватанига қайтиб кетган 37 ёшли футболчи ҳозир "Интернасьонал" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:58, 22.12.2024. Ўқилди: 3696 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик