Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. Финал. Уэмблида «немис дербиси»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун барчанинг диққат эътибори ўзининг 150 йиллик юбилейини нишонлаётган Лондоннинг «Уэмбли» стадионига қаратилиши шубҳасиз. Сабаби Европа чемпионлар лигаси финалида илк бора Германиянинг икки клуби — Дортмунднинг «Боруссия» ва Мюнхеннинг «Бавария» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бу галги ЕЧЛ финалини «немис дербиси» деб аташимиз ҳам мумкин.

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ўтган йилги ЕЧЛ финалидаги мағлубиятини унутган ҳолда Лондонга ташриф буюришса не ажаб. Улар энди ўтган йилги хатолардан хулоса чиқариб, бу сафарги ЕЧЛ кубогини ўз музейига олиб кетишига роса ҳаракат қилишади, деб ўйлайман.

Лекин, Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳам «совға» эмаслигини унутмаслигимиз лозим. Улар ҳам Лондонга шунчаки саёҳатга келишаётгани йўқ, ахир. Ҳозирги «Боруссия» жамоасида кўзга кўринган машҳур юлдуз ўйинчилар бўлмаса ҳам, аммо ўз рақибларини жамоавий ўйин эвазига мағлубиятга учратиб финалга қадар етиб келишининг ўзи бу жамоанинг кучини қандай эканлигини кўрсатиб турибди.

«Боруссия» ва «Бавария» клублари Европа чемпионлар лигасида бир бора 1997/1998 йилги мавсумининг чорак финалида тўқнаш келишган ва икки ўйин натижасига кўра дортмундликларнинг қўли баланд келишган. Мюнхендаги ўйинда 0:0, Дортмунтдаги жавоб ўйинида эса 1:0 ҳисобида «Боруссия» жамоаси ғалаба қозониб ярим финалга йўл олишган.

1955/56 йилги мавсумдан бошлаб, 1990/91 йилги мавсумгача Европа чемпионлар кубоги номи билан мусобақа ўтказилар эди. 1991/92 йилги мавсумдан бошлаб эса ҳозирги Европа чемпионлар лигасига асос солинган.

«Бавария» жамоаси Европа чемпионлар лигаси финалига тўққиз марта чиқишиб, шундан тўрт марта Кубокни ўз музейига олиб кетишган бўлса, беш марта финалда рақибига имкониятни бой берган.

1974 йил. Брюссель, Бельгия. «Бавария» - «Атлетико» (Испания) 4:0
1975 йил. Париж, Франция. «Бавария» - «Лидс» (Англия) 2:0
1976 йил. Глазго, Шотландия. «Бавария» - «Сент-Этьен» (Франция) 1:0
1982 йил. Роттердам, Голландия «Бавария» - «Астон Вилла» (Англия) 0:1
1987 йил Вена, Австрия. «Бавария» - «Порто» (Португалия) 1:2
1999 йил. Барселона, Испания. «Бавария» - «Манчестер Юнайтед» (Англия) 1:2
2001 йил. Милан, Италия. «Бавария» - «Валенсия» (Испания) 1:1. Пен. бўйича 5:4
2010 йил Мадрид, Испания «Бавария» - «Интер» (Италия) 0:2
2012 йил Мюнхен, Германия. «Бавария» - «Челси» (Англия) 1:1. Пен. бўйича 3:4

Бундан ташқари, «Бавария» жамоаси 1967 йил Кубок эгалари кубоги ва 1996 йил УЕФА кубоги ғолиблигини қўлга киритишган.

«Боруссия» жамоаси эса фақат бир марта Европа чемпионлар лигаси ғолиби саналишади.
1997 йил. Мюнхен, Германия. «Боруссия» - «Ювентус» (Италия) 3:1

Бундан ташқари, «Боруссия» жамоаси 1966 йил Кубок эгалари кубоги ғолиблигини қўлга киритишган.

Лондоннинг «Уэмбли» стадиони олти марта Европа чемпионлар лигаси финалини ўзида қабул қилишган, бу сафарги финал ҳисоб бўйича еттинчи финал.

1963 йил. «Милан» (Италия) – «Бенфика» (Португалия) 2:1
1968 йил. «Манчестер Юнайтед» (Англия) – «Бенфика» (Португалия) 4:1
1971 йил. «Аякс» (Голландия) – «Панатинаикос» (Юнонистон) 2:0
1978 йил. «Ливерпуль» (Англия) - «Брюгге» (Бельгия) 1:0
1992 йил. «Барселона» (Испания) – «Сампдория» (Италия) 1:0
2011йил. «Барселона» (Испания) – «Манчестер Юнайтед» (Англия) 3:1
2013 йил. «Боруссия» (Германия) – «Бавария» (Германия) -:-

«Боруссия» ва «Бавария» клублари ўртасида кечадиган Чемпионлар лигаси финалини италиялик ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Бош ҳакам: Никола Риццоли. Ён қанот ҳакамлари сифатида Ренато Фаверани ва Андреа Стефанилар тайинланганлар. Захира ҳаками сифатида Дамир Скомина тайинланган. Дарвозалар ортида Жанлука Рокки ва Паоло Тальявенто бўладилар. Дарвозалар ортидаги ҳакамлар учун захирада Жанлука Кариолато бўлади.

Қайси жамоа Европа лигаси ғолиблигини қўлга киритишидан қатъи назар, финалда ажойиб, чиройли, томошабоп ўйин кутиб қоламиз.

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:48, 25.05.2013. Ўқилди: 5929 марта. Фикрлар: 34 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.