Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шахмат, рапид бўйича ЖЧ. Абдусатторов ва Синдаров иккинчи кундан сўнг топ-10га киришди, Ҳамдамова эса 15-ўринда бормоқда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун спортчилар навбатдаги 4 та тур баҳсларини ўтказишди.

Мусобақада Ўзбекистондан 6 нафар шахматчи иштирок этаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров бугунги 4 та ўйинда 2,5 тадан очко тўплашди. Натижада уларнинг очколари 6,5 тага етди. Ҳамюртларимиз пешқадамлардан 0,5 очко ортда қолган ҳолда мос равишда 7 ва 9-поғоналарни эгаллаб туришибди.

Жаҳонгир Воҳидов эса 5,5 очко билан 37-ўринни банд этган бўлса, Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов 4 очко билан 120 ва 125-ўринларда боришмоқда.



Мусобақа фаворити Магнус Карлсен эса 8 турдан 5 очко тўплаганди. У 9-турдан бошлаб баҳсларда иштирок этмасликка қарор қилди.

Бугун тунда яна 4 та тур ўйинлари ўтказилади. 10-турда Синдаров россиялик Ян Непомняшчийга қарши оқ доналарда ўйнаса, Абдусатторов ҳам россиялик Денис Лазавик билан оқ доналарда ҳаракат қилади.

Аёллар мусобақасида иштирок этаётган Афруза Ҳамдамова яхши натижаларни қўлга киритишда давом этмоқда. Ҳамюртимиз бугун ўтказилган навбатдаги 4 та ўйинда 2,5 очко тўплади. Натижада Афруза 5,5 очко билан мусобақа жадвалида 15-ўринни банд этиб турибди.

Бугун тунда эркаклар 4 та, аёллар эса 3 та тур баҳсларини ўтказишади ва рапид мусобақаси якун ясашади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:49, 28.12.2024. Ўқилди: 960 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик