Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 3:0
      • Фиорентина
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 0:1
      • Хетафе
      • 04.03.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.03.2026 00:30
      • Борнмут
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 04.03.2026 00:30
      • Эвертон
      • 2:0
      • Бёрнли
      • 04.03.2026 00:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Сандерленд
      • 04.03.2026 01:15
      • Вулверхэмптон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 29 64
2 Манчестер Сити 28 59
3 Ман. Юнайтед 28 51
4 Астон Вилла 28 51
5 Ливерпуль 29 48
6 Челси 28 45
7 Брентфорд 29 44
8 Эвертон 29 43
9 Борнмут 29 40
10 Фулхэм 28 40
11 Сандерленд 29 40
12 Брайтон 28 37
13 Ньюкасл 28 36
14 Кристал Пэлас 28 35
15 Лидс 29 31
16 Тоттенхэм 28 29
17 Ноттингем Форест 28 27
18 Вест Хэм 28 25
19 Бёрнли 29 19
20 Вулверхэмптон 30 16

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Месси"да Месси ролини ижро этган Валентино

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аргентиналик навқирон иқтидорлар фаолиятига бағишланган ҳикоямизнинг нав­батдаги қаҳрамони Валентино Акунья.

Валентино Андрес Акунья 2006 йилнинг 27 январида Санта-Фе провинциясининг Росарио шаҳрида таваллуд топган. Валентино ўзининг фаолиятини 3 ёшли пайтида маҳаллий «Bancaria» жамоасида бошлаган, лекин 2010 йилда «Ньюэллс Олд Бойз» клуби академиясига ўтган ва дастлабки болалар турнирида Бразилиянинг «Ботафого» клубига қарши ўйинда хет-трик қайд этганди.

2014 йилда «Месси» ҳужжатли фильми намойиш этилган, унда Лионелнинг Росариодан тортиб Барселонадаги ҳаёт йўли эсга олинганди. Ўшанда бўлажак даҳо ролини айнан 8 ёшли Валентино ижро этган, унинг Росариода туғилганлиги ролга жуда мос тушганди.

Фильм режиссёри Алекс де ла Иглесиас Акуньяни навқирон Мессини дриблинг санъатини саҳнада намойиш этиш учун танлаганди. Валентино ижросидаги видеолавҳаларни намойишидан кейин Иглесиас шундай деганди: «Бу болакай худди сувнинг икки томчисидек Мессига ўхшайди. У айнан биз излаб юрган ўйинчи». Бу бўлажак юлдуз маҳоратига берилган дастлабки эътироф эди.

Акуньянинг бўйи 177 см., вазни 66 кг. У майдон марказида ва ёки сал юқорироқ позицияда тўп суради. Чапақай. Месси каби жарима зарбалар устаси. Шунингдек, рисоладагидек дриблинг ва узатмалар соҳиби, ўта ҳаракатчан, тезкор йигит. Бироқ ҳамшаҳар «кумир»идан фарқли равишда, Валентино ҳимояда ҳам ишончли ўйнайди. Рақибларидан тўпни тортиб олгач, дриблинг ёки узатма ёрдамида ўйин шиддатини оширишга интилади.

Ҳужумкорлик борасида Акуньяни Лукас Пакета ва Факундо Буонаноттега қиёслаш мумкин, уни «Галатасарой»даги Габриэль Саранинг нусхаси десак, муболаға бўлмайди.

Футболчининг салбий жиҳатлари хусусида оёқлари ва бошидан самарали фойдалана олмаслигини таъкидлаш мумкин. Бироқ бу аргентиналик ёш иқтидорларга хос стандарт камчилик.

Валентино ўзининг профессионал футболдаги илк қадамини 2023 йилнинг апрелида, U17 терма жамоасида жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидаги иштирокида қўйди. Биринчи раундда у 4 марта майдонга тушиб, Боливия терма жамоаси дарвозасига ғалаба голини урди. Ҳал қилувчи босқичда ҳам барча учрашувларда иштирок этган бўлсада, самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади. Аксинча, Венесуэлага қарши беллашувда сариқ карточка билан «сийланди». Бироқ бу терма жамоанинг ноябрь ойида бўлиб ўтган финал босқичига чиқишига халал бермади. Тино мазкур мусобақага марказий ярим ҳимоячи мақомида йўл олиб, Сенегалга қарши старт беллашувида асосий таркибда майдонга тушиб, савияли ўйин кўрсатди, лекин бу ғалаба учун камлик қилди - Аргентина 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Японияга қарши учрашувни ҳам Акунья бошланғич таркибда бошлаб, гол урди ва жамоа ғалабасига (3:1) ҳисса қўшди. Польшага қарши ҳал қилувчи ўйинда Тино захирадан майдонга тушган бўлсада, Аргентина йирик ҳисобда (4:0) зафар қучди ва плей-офф босқичига чиқди.

Бразилия ва Венесуэла терма жамоаларига қарши баҳсларда яна илк дақиқадан майдонга тушган марказий ярим ҳимоячи биттадан самарали узатмани расмийлаштирди, мос равишда 5:0 ва 3:0 ҳисобларида зафар қучган жамоа эса хотиржамлик билан ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалга чиқиш йўлида Германияга дуч келган Аргентина пенальтилар сериясида омадсизликка учради, Тинонинг ягона ассисти ўйиндаги ғалабани таъминлай олмади. 3-ўрин учун кечган ўйинда нафақат Акунья, балки бутун жамоа ёмон ўйнади, 0:3.

Бироқ навқирон ярим ҳимоячининг турнирдаги умумий кўрсаткичлари чакки эмас. Тино 7 учрашувнинг 6тасида асосий таркибда майдонга тушиб, 503 дақиқа тўп сурди ва 7,04 баллга эришди. Шу вақт давомида ўртача 1,4 (шундан 0,1 аниқ) зарбани амалга ошириб, 1та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Узатмаларининг аниқлиги эса 80 фоизни ташкил этди. Дриблинг ва ҳаводаги кураш бобида эса, Акунья рақибларига нисбатан 1,6 баравар устунлик билан ҳаракат қилмоқда.

ЖЧдаги муваффақиятдан сўнг Тино машғулотларни «Ньюэллс Олд Бойз»нинг асосий таркибида ўтказа бошлади. Лекин дебютни узоқ кутишига тўғри келди. 31 августдаги «Бельграно»га қарши учрашувда қайдномага киритилган бўлсада, майдонга тушмади. Дебютни эса 1,5 ойдан кейин, 16 сентябрда «Аргентинос Хуниорс»га қарши ўйинда нишонлади. 81-дақиқада майдонга тушиб, 3та аниқ узатмани амалга оширди.

Кейинги 2,5 ой ичида 4 учрашувда ярим ҳимоячи 172 дақиқа тўп суриб, узатмалар аниқлиги бўйича 80 фоиз, яккакурашлардаги устунлик бўйича 75 фоизли натижага эришди.

Шунингдек, Акунья «Ньюэллс»нинг ўринбосарлар жамоасидаги иштирокини ҳам давом эттирмоқда. 28 ноябрь санасида у «Индепендьенте» жамоаси билан кечган ўйинда гол урди, баҳс эса жамоанинг йирик (4:0) ғалабаси билан ниҳоясига етди. Ўринбосарлар жамоасининг етакчиларидан бири бўлган Тино яқин келажакда бош жамоа аъзосига айланса, ажабмас. Клуб мутасаддиларининг ҳатти-ҳаракатлари ҳам шундан далолат бермоқда. Яқинда улар Тинонинг 2025 йил 31 декабрида ниҳоясига етадиган илк шартномаси муддатини яна 1 йилга - 2026 йилнинг 31 декабригача узайтирдилар. Акуньяга қизиқиш билдираётган Европа клубларининг сони эса ортиб бормоқда. Тўғри, харидор клублар номи, конкрет ҳаракатлар маълум эмас. Лекин ёш иқтидорнинг таърифи учун шунинг ўзи ҳам етарли.

 С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол
Киритилди: 10:00, 01.01.2025. Ўқилди: 1709 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 18
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 14
4 Ливерпуль Юго Экитике 11
5 Челси Жоао Педро 11
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 11
7 Арсенал Виктор Дьокереш 10
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
9 Фулхэм Харри Уилсон 9
10 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.