Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • Бундеслига
      • 20.04.2026 14:18
      • Герта
      • 2:0
      • Айнтрахт Брауншвейг
      • 20.04.2026 14:18
      • Вольфсбург
      • 2:2
      • Фрайбург
      • 20.04.2026 14:18
      • Майнц
      • 2:0
      • Нюрнберг
      • 20.04.2026 14:18
      • Бавария
      • 5:2
      • Вердер
      • 20.04.2026 14:18
      • Ҳоффенҳайм
      • 0:0
      • Айнтрахт Ф
      • 20.04.2026 14:21
      • Байер
      • 2:2
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хесе Родригес: «Шубҳасиз, «Реал»га етадигани йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айни пайт Малайзияда «Жоҳор Дарул Тазим» шарафини ҳимоя қилаётган 31 ёшли Хесе Родригес фаолиятининг бошланғич қисмида келажаги порлоқ иқтидор сифатида кўзга ташланган эди.

Бироқ кетма-кет жароҳатлар испаниялик вингерга юқори даражада тўп суриш имконини бермади. Европадаги қўнимсизликдан кейин Осиё футболига юзланган Хесе яқинда Mowlihawk канали томонидан уюштирилган интервьюда барчасини бирров ёдга олди.

- Хесе, Marca нашри вақтида сизни «Реал» академиясининг сўнгги йиллардаги энг яхши тарбияланувчиси сифатида таърифлаб, иқтидор бўйича Неймар ва Роналдудан қолишмаслигингизни ёзганди...

- Ҳа, профессионал фаолия­тим зўр бошланди: «Кас­тилья»даги 2 мавсумдан сўнг «Реал»нинг асосий жамоасига жалб этмоқчи бўлишди. Лекин мураббийлар клуб президенти Флорентино Пересдан мени яна 1-2 йил иккинчи жамоада қолдиришни сўрашди. Шу тариқа мавсум-2012|2013да «Кас­тилья» учун Сегундада 22та гол урдим ва бу билан Эмилио Бутрагеньо рекордини янгиладим. Кейин...

- ... Кейин, 2012 йилнинг баҳорида «МЮ» сизни ўз таркибида кўрмоқчи бўлди...

- Шундай. Аммо ўша вақтдаги бош мураббий Жозе Моу­-риньо мени қўйиб юборишни истамади, аксинча, «Реал»нинг мавсумолди йиғинига жалб этди. Табиийки, буни хурсандчилик билан қабул қилдим. Хитойда ўтказилган назорат ўйинида ди Мария узатмасидан кейин гол ҳам урдим. Ўшанда 18 ёшли йигит эдим. Эсимда, жамоа етакчиси Криштиану Роналду захирада қолган ва айнан менинг ўрнимга майдонга тушганди: хотирага муҳрланган қойилмақом дебют.

- Бироқ кейинги йили ишларингиз бирдан орқа кетди...

- 2013 йилнинг июль ойида «Реал» билан 4 йилга мўлжалланган янги шартнома туздик. ЧЛ 1|8 финалидан ўрин олган «Шальке»га қарши жавоб учрашувида эса тиззамдан жиддий жароҳатланиб, узоқ муддатга сафдан чиқдим. Айни шу кўнгилсизлик нафақат фаолия­тим, балки ҳаётимни ҳам тубдан ўзгартириб юборди. Шу-шу мен учун оғир кунлар бошланди, ўз салоҳиятимга ишонч ҳисси пасайди. Ваҳоланки, жароҳатдан олдин ҳамма билан юқори даражада рақобатлаша олишимга шубҳаланмасдим. Ахир ёш эдим ва дунёнинг энг яхши клубида ўйнардим. Флорентино Перес кейинчалик мени жарроҳлик амалиёти учун Германияга юборди. Бахтга қарши, у ерда инфекция юқтириб олдим. Муҳими, соғайиш учун ўзимда куч топдим, бироқ эндигина барчасини енгиб, машғулотларга қайтганимда, мавсум ниҳоясига етди...

- 2016 йили «Реал» билан ЧЛда иккинчи марта ғолиб чиқдингиз, жумладан, 1|8 финал ўйинида «Рома» дарвозасини нишонга олгандингиз. Аммо якунда жамоадан кетдингиз. Нега?

- Ҳа, «Мадрид»да қолишим мумкин эди, аммо Испанияда етарли амалиётга эга бўлмаётгандим, қолаверса, «ПСЖ» бирданига 5 йиллик шартнома таклиф этди. Парижга йўл олишимда, жамоа бош мураббийи Унаи Эмери ҳам катта роль ўйнаганди. Шунингдек, Европа чемпионатигача спорт формасини тиклаб, Испания термасига қайтишни ўйладим. Бинобарин, Бразилия-2024 мундиалида қатнашишим деярли аниқ бўлган паллада жароҳат туфайли четда қолиб кетгандим. «ПСЖ»даги дебют ҳам ёмон чиқмади - илк ўйинда ассист. Бироқ январь ойига келиб, шартномани бекор қилишди. Шунда Эмерига ўзимни алдангандек ҳис қилганимни очиқ айтдим, клуб президенти Носир ал Хелайфи эса кўришишни ҳам истамади. Тўғри, Парижда жуда кўп пул ишладим, фақат ёмон муносабат дилимни хира қилди. Айни ўша вақт «Реал» дунё бўйича энг яхши клуб эканлигини тўлиқ англадим.

- Фаолиятингиз давомида бир қатор тан олинган мураббийлар қўл остида ишладингиз. Улардан кимларни алоҳида эътироф этасиз?

- Аввало, Анчелоттини. Дейлик, у жароҳатдан қайтанимда трансфери 120 миллион еврога тушган Гарет Бэйлни захирада қолдириб, мени майдонга туширганди. Бошқа бирор мураббий бундай қилолмасди, менимча. Шунинг­-дек, Жозе Моуриньони ақл бовар қилмас мураббий ва буюк стратег сифатида эслайман. Баъзида жиззаки феъли туфайли футболчилар билан зиддиятга борсада, ўртада ҳурматсизлик бўлмасди. Жозе гоҳида ўз айбини тан олиб, кечирим сўрашни ҳам биларди. 

- «ПСЖ»да Килиан Мбаппе билан бирга тўп сургандингиз. Унинг «Реал»даги истиқболини қандай кўряпсиз?

- Париж клубидан кетаётганимда ҳам, Килиан мендан «Реал» ҳақида сўради. Шунда агар «Олтин тўп»ни қўлга киритишни истаса, айнан «Мадрид»­ни танлаши кераклигини айтдим. Демак, унинг жамоада муваффақият қозонишига ишонаман. 

- Криштиану Роналду билан таққосланишлар ҳақида яна нима дея оласиз?

Криш билан қайсидир жиҳатларда ўхшаш эдик, аммо матбуот ошириб юборди. Албатта, унинг ортидан боришни хоҳлардим. Шунингдек, бизнесга жиддий муносабатини кўриб, ҳурматим янада ортганди. Криштиану баъзан мен ва Серхио Рамосни кечки овқатга таклиф этарди. Ўшанда жуда ёш эдим, кучга тўла навқирон йигитлигимни ҳис қилган ҳолда, ўйлардим: «Агар шундай давом этсам, албатта, «Олтин тўп» ютаман». Роналду бир сафар «Олтин тўп»ни базага олиб келди ва мендан сўради: «Сен ҳам бунга эга чиқишни истайсанми?» Табиийки, дадил жавоб бердим: «Албатта!» Криш шунда яхшигина мотивация бағишлади: «Қойил. Энг тўғри муносабат шу». Қисқаси, Роналду - ҳар томонлама кучли шахс! 

Манба: fondoruso.ru, М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол
Киритилди: 10:27, 01.01.2025. Ўқилди: 2355 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик